Тошкентда таровеҳ намози вақтида айрим кўчалар ёпилади

Тошкентнинг бир қатор кўчаларида Рамазон ойи кечаларидаги таровеҳ намози муносабати билан автомобиллар ҳаракатланиши чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Тошкентда таровеҳ намози вақтида айрим кўчалар ёпилади

Uzbekistan Travel

Жорий йилнинг 28 февраль кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Қуйида уларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиб чиқишингиз мумкин. 

Мирзо Улуғбек тумани бўйича: 

— Тепа масжиди – Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Бектемир тумани бўйича: 

— Алибек масжиди – М. Авезов кўчасидан Х. Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.  

Яшнобод тумани бўйича: 

— Ислом ота масжиди – Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.— Али ибн Абу Толиб масжиди – Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Миробод тумани бўйича: 

— Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди – Янги Қўйлиқ – Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
— Қўйлиқ ота масжиди – ТХАЙ – Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Сергели тумани бўйича:  

— Маъруф ота масжиди – Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 
— Нўғайқўрғон масжиди – Янги Сергели – С. Хўжанов кўчалари кесишмасидан – С. Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.  

Яккасарой тумани бўйича: 

— Усмон бин Маъзум масжиди – КХАЙ – Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ – Қушбеги чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 
— Яккасарой масжиди – Ш. Руставели – Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой – Боғу бўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. — Ракат масжиди – Ж. Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.  

Янгиҳаёт тумани бўйича: 

— Ниёзмат ота масжиди – ТХАЙ – Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига киришга қадар ҳаракат чекланади. 

Шайхонтоҳур тумани бўйича: 

— Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди – Кўкча Дарвоза – Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.  
— Камолон масжиди – Бунёдкор – Камолон чорраҳасидан Камолон 2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 

Олмазор тумани бўйича: 

— Ҳазрати имом масжиди – Нурафшон – Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой – А. Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. — Исломобод масжиди – КХАЙ – Сағбон чорраҳасидан Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
— Дўстжонбой (Сулола) масжиди – Сағбон 12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли – Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.  

Юнусобод тумани бўйича: 

— Мирза Юсуф масжиди – Боғишамол кўчасидан Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.  

Учтепа тумани бўйича: 

— Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди – Катта Қани айланмасидан Лутфий – Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади. 
— Хазрати Али масжиди – Назарбек – Маҳорат чорраҳасидан Назарбек 1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади. 

Чилонзор тумани бўйича: 

— Новза масжиди – Бунёдкор – Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор – Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.  
— Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди – Ал-Хоразмий – Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.  
— Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди – Ал-Хоразмий –Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий – Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади. 

Ушбу кўчаларда фақатгина махсус транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.

мавзуга оид янгиликлар

Трамп мусулмонларни Рамазон билан табриклади

АҚШ президенти бу ойни “руҳий янгиланиш, чуқур мулоҳаза ва Яратганнинг беҳисоб неъматларини қадрлаш учун мўътабар мавсум” дея таърифлади.

Жаҳон

19.02.2026, 17:00

Исроил 10 минг фаластинликка Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берди

Бунинг учун улар олдиндан махсус кунлик рухсатнома олиши шарт, дейилади Исроил мудофаа вазирлигининг баёнотида.

Жаҳон

19.02.2026, 16:29

Рамазон мен учун муҳим ой - Нью-Йорк мэри

Шаҳарнинг илк мусулмон мэри Зохран Мамдани Рамазон ойи унинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади. 

Жаҳон

19.02.2026, 12:30

Рамазонга совға: эҳтиёжмандларга 1 млн сўмгача ёрдам

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳоли учун қатор ижтимоий ёрдам чоралари белгиланди.

Ўзбекистон

18.02.2026, 08:55

Рамазон ойи муносабати билан муҳтожларга кенг кўламли ёрдам кўрсатилади

19 февралдан бошланадиган муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонда муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилади. 

Ўзбекистон

17.02.2026, 08:56

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади

Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда Рамазон ойи арафасида ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Маданий

13.02.2026, 17:31

сўнгги янгиликлар

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

Энди истеъмолчилар фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов қилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали юритилади.

Иқтисодиёт

22.02.2026, 14:36

Мубашшир Аҳмад «Сангород»га ўтказилди

Навоий вилоятида жазо муддатини ўтаётган Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 20 февраль куни Тошкент шаҳрига олиб келинди.

Ўзбекистон

22.02.2026, 11:17

Хитойнинг сунъий интеллект дастурлари цензура босими остидами?

Хитойнинг сунъий интеллект (СИ) чат-ботлари кўпинча сиёсий саволларга жавоб беришдан бош тортади ёки расмий давлат позициясини такрорлайди.

Фан-технология

22.02.2026, 09:08

Оксфорд билан ҳамкорлик: Янги Ўзбекистон университети халқаро майдонга чиқмоқда

Янги Ўзбекистон университетида Оксфорд университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Oxford Hub платформасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Таълим

21.02.2026, 14:12

Техникум ўқувчиларига ҳам стипендия тўланади

2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларда стипендия тўлаш амалиёти жорий этилади.

Таълим

21.02.2026, 13:49

Британия қиролининг укаси қўлга олинди

Чарльз IIIнинг укаси - шаҳзода Эндрю 19 февраль куни, 66 ёшга тўлган куни қўлга олинди. У бир кун ҳибсда сақланиб, кейинчалик «тергов остида» шарти билан озод этилди. 

Жаҳон

21.02.2026, 13:28

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади

Ўзбекистонда олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими)га эга бўлган педагоглар учун уй-жой сотиб олишда давлат томонидан ипотека субсидияси ажратилади. 

Иқтисодиёт

21.02.2026, 11:32

«Умра» зиёратига вақтинчалик чеклов эълон қилинди

Саудия Арабистони 2026 йилги Ҳаж мавсуми олдидан Умра зиёратига оид муҳим чеклов ва муддатларни расман эълон қилди.

Маданий

21.02.2026, 11:01

Россия ОАВлари Мирзиёев самолётини “АҚШ ҳарбий самалёти” деб талқин қилди

Россиянинг айрим Telegram каналлари ва қатор йирик ОАВлари АҚШдан учиб келган “номаълум Boeing 787” Россия ҳаво ҳудудига киргани ҳақида хабар тарқатди.

Ўзбекистон

21.02.2026, 10:19

Ўзбекистонда 4 минг км магистрал йўл автобанга айлантирилади

Йирик магистрал йўлларни халқаро талабларга жавоб берадиган автобанларга айлантириш вазифаси 2026 йилги давлат дастурига киритилди. 

Ўзбекистон

21.02.2026, 10:07

Ғазо учун қайси давлат қандай ёрдам беради?

19 февраль куни Вашингтонда АҚШ Президенти Доналд Трамп ташаббуси билан ташкил этилган Тинчлик кенгашининг илк йиғилишида етакчилар Ғазо бўйича ўз ёрдам таклифларини билдиришди.

Жаҳон

21.02.2026, 07:37

Европа разведкаси: аслида Россия тинчлик келишувини истамайди

Иккинчи разведка бошлиғининг айтишича, аслида Кремль яқин орада тинчлик келишувини хоҳламайди, бунга эҳтиёжи ҳам йўқ. Унинг иқтисодиёти таназзул ёқасида эмас.

Жаҳон

20.02.2026, 16:29