Рамазон ойи муносабати билан муҳтожларга кенг кўламли ёрдам кўрсатилади
19 февралдан бошланадиган муборак Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистонда муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилади.
Ўзбекистон
17.02.2026, 08:56
Улашиш:

Бу ҳақда 16 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.
«Рамазон — меҳр-оқибат, бирлик ва шукроналик ойи» шиори остида ишлаб чиқилган комплекс дастур доирасида хайрия ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ишларига катта маблағлар йўналтирилмоқда.
Жумладан, жамоат хайрия фонди «Вақф» хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм, Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги орқали эса 300 миллиард сўм маблағ ажратилади.
Ажратилган маблағлар ҳисобидан:
• муҳтож оилаларга бир марталик моддий ёрдам кўрсатилади;
• ногиронлиги бўлган шахслар учун даволаниш ва жарроҳлик амалиётлари харажатлари қоплаб берилади.
Йиғилишда давлат раҳбари аёлларни бузғунчи ва ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Аёлларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини мустаҳкамлаш устувор вазифалардан бири экани таъкидланди.
Шунингдек, ахборот технологиялари орқали тарқалаётган радикал ва экстремистик ғояларга қарши курашишда фақат жазо ва тақиқлар билан чекланиб қолмаслик кераклиги қайд этилди. Бундай таъсирга тушиб қолган фуқароларни жамиятга қайта мослаштириш, улар билан индивидуал ишлаш, оилаларига ёрдам бериш, тиббий ва психологик кўмак кўрсатиш, касб-ҳунарга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш муҳимлиги урғуланди.
Президент ҳар бир маҳаллада муҳтож оилалар рўйхатини аниқ ва шаффоф шакллантириш, ёрдамни эса фуқароларнинг диний эътиқоди, миллати ёки ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, тенг ва адолатли тақдим этиш зарурлигини алоҳида таъкидлади.
Рамазон ойида амалга оширилаётган мазкур ташаббуслар жамиятда меҳр-шафқат муҳитини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон
17.02.2026, 08:56
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Трамп мусулмонларни Рамазон билан табриклади
Жаҳон
19.02.2026, 17:00

Исроил 10 минг фаластинликка Ал-Ақсо масжидига киришга рухсат берди
Жаҳон
19.02.2026, 16:29

Рамазон мен учун муҳим ой - Нью-Йорк мэри
Жаҳон
19.02.2026, 12:30

Рамазонга совға: эҳтиёжмандларга 1 млн сўмгача ёрдам
Ўзбекистон
18.02.2026, 08:55

Рамазон саховати: арзонлаштирилган ярмаркалар ташкил этилади
Маданий
13.02.2026, 17:31
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
сўнгги янгиликлар

Рамазон ҳайити Қирғизистонда 20 март куни нишонланади
Жаҳон
11.03.2026, 06:46

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди
Жаҳон
10.03.2026, 23:39

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади
Ўзбекистон
10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти
Ўзбекистон
10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?
Жаҳон
10.03.2026, 13:04

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди
Иқтисодиёт
10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда
Ўзбекистон
09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов
Иқтисодиёт
09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин
Ўзбекистон
08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg
Иқтисодиёт
08.03.2026, 07:43
машҳур янгиликлар

2026 йилда маркетинг: тарғиботдан бизнес ўсишини бошқаришга
Иқтисодиёт
12.02.2026, 15:31

Янги китоб: “Эркин миллат пойдевори”
Маданий
13.02.2026, 10:18

Тошкентда эски ва яроқсиз транспорт воситалари уйма-уй рўйхатдан чиқарилмоқда
Ўзбекистон
20.02.2026, 12:15

БАА дипломати “Эпштейн файллари”да тилга олинди
Жаҳон
25.02.2026, 11:56

Педагогларга уй-жой олиш учун ипотека субсидияси берилади
Иқтисодиёт
21.02.2026, 11:32

"Портфолио - йиғмажилд" - хорижий атамалар ўзбек муқобиллари билан алмашди
Таълим
10.02.2026, 09:56
