Россия янги сафарбарлик бошлаган – Зеленский
Россия кеча юзлаб дронлар билан Украинага, жумладан, Киевдаги Фанлар академиясига ҳужум қилди. Шунингдек, Зеленский Москва янги сафарбарлик бошлаганини айтиб, Ўзбекистон каби давлатларни огоҳликка чақирди.
Жаҳон
29.09.2026, 11:27
Улашиш:

Россиянинг 28 сентябрь кунги Украина пойтахтига уюштирган дрон зарбалари оқибатида Киев марказидаги Фанлар академияси зарар кўриб, камида 2 киши ҳалок бўлди.
Володимир Зеленский мамлакат бўйлаб Россиянинг амалга оширган дрон ҳужумлари натижасида умумий тўққизта одам ўлгани, 80 дан ортиқ киши жароҳатланганини билдирди.
Сўнгги ҳафталарда Россия Киев ва бошқа шаҳарларга тезроқ учадиган, баланд парвоз қилувчи реактив двигателли дронлар билан ҳужум қила бошлади.
Зеленский кечки видеомурожаатида мазкур дронларга қарши курашиш ҳамон қийинчиликлар туғдираётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Украинага учирилган 120 та дроннинг 90 таси парракли эмас, балки реактив двигател билан жиҳозланиб, уларнинг 57 фоизи уриб туширилган.
Расмийлар Киевдаги турли нишонларга, жумладан, фармацевтика компанияси, ёқилғи қуйиш шохобчалари ва тиббиёт муассасасига ҳам ҳужумлар уюштирилганини маълум қилди. Бошқа шаҳар ва ҳудудларда эса фуқаролик объектлари, корхоналар ҳамда алоқа инфратузилмаси нишонга олинган.
Ўз ўрнида Украина ҳам Россиянинг урушни молиялаштириш имкониятлари ва даромадларини камайтириш мақсадида нефтьни қайта ишлаш заводлари, онлайн савдо компанияларига зарбалар бермоқда.
“Россия янги сафарбарликни бошлади”
Зеленский Украина Бош разведка бошқармаси ҳисоботини ҳам келтириб, Россия армия учун янги сафарбарлик бошлаганини кўрсатувчи маълумотлар мавжудлигини айтди.
“Улар турли усуллар билан армияга жалб қилинаётган одамлар сонини оширмоқда. Россия армиясига қайси давлатдан одамларни ёллаётган бўлса, ўша давлат ҳукумати бунга қарши туриши лозим. Биз барча тегишли ҳукуматларни хабардор қиламиз”, – деди Украина президенти.
Зеленскийнинг сўзларига қараганда, 2024 йилда Россияга олиб келинган 8 минг нафар Шимолий Корея аскари ҳануз мамлакатда, яна 10 минг нафари эса тайёргарлик жараёнида.
Россия президенти Владимир Путин эса Москва янги сафарбарлик эълон қилаётгани ҳақидаги ҳар қандай фикрни “мутлақо бемаънилик” деб атаган.
Россия армиясидаги марказий осиёликлар
“Украина – Марказий Осиё суриштируви” доирасида “I Want to Live” лойиҳаси Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаб, Россия армиясида хизмат қилган ёки ҳозирда хизмат қилаётган марказий осиёлик 13 мингга яқин фуқарони аниқлаган.
Энг катта улуш Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келиб, 4 853 нафар фуқаро қайд этилган.
мавзуга оид янгиликлар

Россия Киевдаги хавфсизлик хизмати раҳбарининг идорасини нишонга олди
Жаҳон
05.09.2026, 11:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди
Жаҳон
22.08.2026, 10:47

Россияда оммавий сафарбарлик бўлмайди — Небензя
Жаҳон
21.08.2026, 09:41

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14

Россиянинг Киевга ҳаво ҳужумларида уч киши ҳалок бўлди
Жаҳон
30.09.2026, 12:00

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилди
Ўзбекистон
22.09.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

35 йилда Ўзбекистон аҳолиси қарийб 19 миллион кишига кўпайди
Ўзбекистон
19.10.2026, 16:48

Ўзбекистондаги мактабларда кузги таътил қачондан бошланади?
Таълим
19.10.2026, 16:27

Ўзбекистонда "Google Pay" хизмати ишга тушди
Ўзбекистон
19.10.2026, 13:15

Курерни ҳақоратлаган ресторан ходими жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон
19.10.2026, 11:38

Самарқандда 310 миллиард сўмлик кўприк қурилмоқда
Ўзбекистон
19.10.2026, 10:11

Самарқандга кириш беш кун давомида чекланади
Ўзбекистон
19.10.2026, 09:41

4,7 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон энергетикаси қандай ривожланмоқда?
Иқтисодиёт
17.10.2026, 15:32

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12

Нетаньяҳу ўрнини ким эгаллайди?
Сиёсат
17.10.2026, 10:37

Иккинчи жаҳон урушида Германия нега енгилди?
Маданий
16.10.2026, 15:13

Саудия Арабистони Мадина устида ракетани тутиб қолди
Жаҳон
16.10.2026, 10:13

Трамп: Ядровий қуроллардан воз кечиш керак
Жаҳон
16.10.2026, 09:35

"Green Card 2027" расман очилади
Жаҳон
15.10.2026, 17:54

Марказий Осиёда иқтисодий ўсиш секинлашади: Ўзбекистонда ҳолат қандай?
Иқтисодиёт
15.10.2026, 17:15

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Хитой экспорти 2026 йилда 36,3 фоизга ошди
Иқтисодиёт
15.10.2026, 16:02

Туркиялик репер Lvbel C5 га турк адабиётини ўрганиш шарти қўйилди
Жаҳон
15.10.2026, 14:52

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 14:37

Туркияда кучли сел ва сув тошқинлари содир бўлди
Жаҳон
15.10.2026, 11:25
машҳур янгиликлар

Педагог ходимларга 1 октябрь муносабати билан қанча мукофот пули берилади?
Таълим
24.09.2026, 12:16

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?
Таълим
22.09.2026, 11:40

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди
Ўзбекистон
21.09.2026, 10:02

Истанбулда ўзбекистонлик аёл дори воситасидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
Ўзбекистон
24.09.2026, 16:53

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилди
Ўзбекистон
22.09.2026, 11:18
