Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида

2025 йилнинг 13 июнидан 24 июнигача давом этган Исроил ва Эрон ўртасидаги "12 кунлик уруш" Яқин Шарқдаги чалкаш геосиёсий вазиятни, минтақавий етакчилик учун шиддатли рақобатни ва минтақа давлатлари учун аниқ бир томонни танлашнинг муҳимлигини яққол намоён этди. Яқин Шарқ ўзига хос ва шахмат тахтасидаги ҳар бир дона нозик аҳамиятга эга бўлиб, кутилмаган юришлар ва манёврларга тайёр туриш лозим.

Afghanistan on the Geopolitical Chessboard of the Middle East

Халқаро ҳамжамият эътибори минтақанинг бевосита акторларига, Ғазо, Ливия ва Сурияга қаратилган ушбу хавфли инқироз шароитида, минтақага нисбатан четда жойлашган бўлишига қарамай, мазкур жараёнларга тобора кўпроқ аралашиб бораётган Афғонистонга ҳам эътибор қаратиш ўринлидир. Исроил ва Эрон ўз таъсир доираларини ҳам мафкуравий, ҳам стратегик жиҳатдан кенгайтиришга интилмоқда. Шу нуқтаи назардан, Жанубий ва Марказий Осиё, жумладан Афғонистон, айниқса Эрон учун геосиёсий рақобатнинг асосий майдонига айланиб бормоқда.

Натижада, Афғонистоннинг географик ва дипломатик ўрни яна ҳам стратегик аҳамият касб этиши мумкин, чунки минтақавий кучлар Эроннинг шарқдаги таъсирини мувозанатлаштиришга интилмоқда. Бу рақобат сармоялар, савдо йўллари, оммавий ахборот воситалари ва гуманитар ташаббусларида намоён бўлиши мумкин. Айни пайтда, Афғонистоннинг бетарафлиги ва ички сиёсати ҳал қилувчи аҳамиятга эга – айниқса, ташқи кучлар уни буфер ҳудуд ёки кенг минтақавий курашнинг стратегик йўлаги сифатида кўраётган бир вақтда.

 

Манфаатларга асосланган муносабатлар

 

Дастлаб Эрон 2021 йилда Кобулда ҳокимиятга келган Толибон ҳукумати билан расмий алоқалар ўрнатишдан тийилди. Бироқ, кейинчалик у Афғонистон билан бир қатор масалалар – хавфсизлик, миграция, сув ресурслари ва терроризмга қарши кураш бўйича амалий ҳамкорликка ўтишга мажбур бўлди.

 

Биринчидан, Эроннинг Сурия, Ливан ва Фаластиндаги прокси гуруҳларининг кучсизланиши ёки йўқ қилиниши Эронни янги стратегик иттифоқчилар, жумладан Афғонистонни излашга мажбур этди. Афғонистон Сурия каби стратегик аҳамиятга эга бўлмаса-да, Исроил билан янги можаро юз берган тақдирда кўнгилли ҳарбий кучлар етказиб бериш имкониятига эга. Шу боис Эрон афғон шиаларини, хусусан "Фотимиюн бригадаси" жангчиларини қайта жалб қилишга ҳаракат қилди. Бироқ Толибон буни қатъиян рад этиб, ўз ҳудудида учинчи давлатларга ҳарбий ҳаракатлар ўтказиш ва жангчиларни ёллашга рухсат бериш Афғонистон суверенитетига таҳдид солишини таъкидлади. Бошқа томондан, Теҳрон билан яқинлашувни Кобулнинг Яқин Шарқдаги етакчи кучлардан бирини де-факто тан олишга интилиши сифатида баҳолаш мумкин. Бу эса Афғонистон ташқи сиёсати ва дипломатиясида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. 2023 йил 7 октябрь куни Ғазо секторида Исроил ва ҲАМАС жангарилари ўртасида бошланган уруш Яқин Шарқдаги геосиёсий жараёнларни янада тезлаштирди. Эрон ўзини "Ислом қалқони" сифатида кўрсатиб, бутун уруш давомида ҲАМАСни қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, Афғонистон Эрон билан бирдамлигини билдирди ва Фаластин халқини қўллаб-қувватлади. 

 

Иккинчидан, Эрон Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилди. У Хаф-Ҳирот темир йўли ва Чобаҳор порти каби инфратузилма лойиҳаларига сармоя киритди. Хаф-Ҳирот темир йўл линияси Эроннинг устувор лойиҳаларидан биридир: у нафақат бюджет даромадларини оширади ва Эрон ва Афғонистон ўртасидаги транспорт харажатларини камайтиради, балки минтақада барқарорлик, хавфсизлик, иш ўринлари яратиш ва умумий иқтисодий вазиятни яхшилашга ҳам ҳисса қўшади.

 

Чобаҳор порти Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонни Ҳинд океани билан боғловчи, Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолни туташтирувчи транзит йўл сифатида муҳим аҳамият касб этиши мумкин. "Толибон"нинг 2016 йилда Ҳиндистон ва Афғонистоннинг собиқ ҳукумати томонидан бошлаб қўйилган Чобаҳор-Заҳидон темир йўли лойиҳасини давом эттиришга тайёрлиги, шунингдек, 35 миллион доллар миқдорида сармоя киритишни ваъда қилиши Покистонга қарамликдан халос бўлиш истагини кўрсатмоқда. Бироқ, 2025 йилда АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эронга қарши қўллаган "максимал босим" сиёсати туфайли Чобаҳор порти санкциялар таъсирига учради. Лойиҳанинг истиқболи ҳамон ноаниқ. Умуман олганда, Эрон-Афғонистон муносабатларини ғоявий зиддиятларни четга суриб, ўзаро иқтисодий ва сиёсий манфаатлар асосига қурилган, деб таърифлаш мумкин.

 

Жосуслар ўйини

 

Бир қатор Россия манбаларининг хабар беришича, 2025 йилнинг июнь ойида Эрон-Исроил можаросининг кучайиши Эрон ва Афғонистон ўртасидаги муносабатларнинг янги қирраларини очиб берди. Энг ташвишли воқеалардан бири Исроил махфий хизмати "Моссад" билан боғлиқ катта жосуслик тармоғининг фош этилиши бўлди. Маълум қилинишича, Теҳронда Эрон ҳудудида бузғунчилик фаолиятини амалга ошириш учун ёлланган афғон фуқаролари гуруҳи қўлга олинган. Уларнинг аксарияти Қандаҳорлик пуштунлар эканлиги аниқланди. Бу ҳолат Эрон ҳукуматини ташвишга солди ва Эрон-Исроил инқирози шароитида "Толибон" режимининг бетарафлиги шубҳа уйғотди.

 

Фото: Reporter

 

Худди шу манбаларга кўра, Исроил махфий хизмати Афғонистон ҳудудидан, айниқса Ҳирот вилояти ва Шинданд шаҳридан, Эронга дронлар ва портловчи моддаларни етказиб бериш учун ўтиш йўли сифатида фойдаланган бўлиши мумкин. Агар бу маълумот ўз тасдиғини топса, бу Исроил махфий хизматининг Эрон ҳудудига чуқур кириб бориш имкониятига эга эканлигини ва афғон муҳожирларидан бузғунчилик операцияларида фойдаланиш мумкинлигини кўрсатиши мумкин.

 

Бундай воқеалар Эрон ва Афғонистон ўртасидаги прагматик ҳамкорликка барҳам бериши ва уларнинг ташқи сиёсий мавқеларининг беқарорлашувига олиб келиши мумкин. Бунга яққол мисол - Эрондан афғон қочқинларининг оммавий чиқариб юборилишини кўришимиз мумкин.  Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига кўра, 2025 йил 1 июндан 27 июнгача тахминан 233 минг киши мамлакатдан чиқариб юборилган. Бу Афғонистоннинг савдо йўллари ва иқтисодий марказларида тирбандлик, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятининг сезиларли даражада сусайишига сабаб бўлди.

 

Фото: The Hindu

 

Бироқ, Эрон-Афғонистон муносабатларида кучайиб бораётган ишончсизлик ва кескинлик ҳар икки томон учун ҳам муаммолар келтириб чиқаради. АҚШ санкциялари туфайли Эрон ўз инфратузилмасидан тўлиқ фойдалана олмаяпти ва ўзини Трансафғон йўлагига қайта йўналтиришга мажбур бўлмоқда. Афғонистон учун Эрон логистикаси ҳам нефть ва газ таъминоти, ҳам асосий транзит марказига айланиш истиқболи нуқтаи назаридан стратегик аҳамиятга эга. 12 кунлик уруш даврида Эрон нефти экспортига қўйилган чекловлар Афғонистонда ёқилғи нархининг кескин кўтарилишига олиб келди.

 

Ҳозирги шароитда Афғонистон бир вақтнинг ўзида янги имкониятлар ва жиддий таҳдидларга дуч келмоқда. Бир томондан, барқарорлик ва бетарафликни сақлаб қолиш орқали у трансминтақавий савдо, энергетика ва дипломатияда бўғин сифатидаги ролини кучайтириши мумкин. Бошқа томондан, минтақавий кучлар ўртасидаги кескинликнинг кучайиши Афғонистонни геосиёсий рақобат ва ахборот урушларига тортиши мумкин, бу эса ички бирдамликка путур етказиш хавфини туғдиради.

 

Хўжабеков Убайдулло. 

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети / 

Истиқболли халқаро тадқиқотлар институти

мавзуга оид янгиликлар

Oq Uy Trampning Gʻazo boʻyicha tinchlik rejasini eʼlon qildi. Tramp Gʻazoni oʻzi boshqarmoqchi

Оқ Уй Трампнинг Ғазо бўйича тинчлик режасини эълон қилди. Трамп Ғазони ўзи бошқармоқчи

АҚШ президенти Доналд Трамп Ғазодаги урушни тўхтатишга қаратилган 20 бандлик тинчлик дастурини эълон қилди. Дастур Трамп ва Нетаняҳу билан учрашувидаги жонли эфирда муҳокама қилинди ҳамда администрациянинг RapidResponse47 номли каналида эълон қилинди.

Жаҳон

30.09.2025, 15:01

Иран и Афганистан: новая волна депортации

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда

2025 йил июнь ойида Эрон ҳудудидан Афғонистонга 256 мингдан ортиқ киши қайтган. Шу билан бирга, июль ойида бу рақам янада ошиши кутилмоқда. Кенг кўламли депортациялар Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.

Сиёсат

11.07.2025, 12:20

20 ta musulmon mamlakat Isroilning Eronga tajovuzini qoralab, qoʻshma bayonot qabul qildi

20 та мусулмон мамлакат Исроилнинг Эронга тажовузини қоралаб, қўшма баёнот қабул қилди

Дунёдаги 20 та мусулмон мамлакат Исроилнинг Эронга тажовузини қоралаш тўғрисида Араб ва ислом давлатларининг қўшма баёноти қабул қилинди. Унда Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларини тўхтатиш ва музокаралар йўлига қайтиш зарурлиги тасдиқланди.

Сиёсат

18.06.2025, 12:37

Isroil razvedkasiga ishlagan shaxs Eronda oʻlimga hukm qilindi

Исроил разведкасига ишлаган шахс Эронда ўлимга ҳукм қилинди

Эрон ҳукумати Исроил махфий хизмати Моссад номидан жосуслик қилишда айбланган Исмоил Фекри исмли шахсни ўлимга ҳукм қилинди. Бу ҳақда "Deutsche Welle" нашри хабар қилди.

Жаҳон

16.06.2025, 16:07

Tramp Gʻazo va Isroil oʻrtasidagi urush tugaganini eʼlon qildi

Трамп Ғазо ва Исроил ўртасидаги уруш тугаганини эълон қилди

АҚШ раҳбари Доналд Трамп Исроил ва Ғазо ўртасидаги уруш бутунлай тугаганини эълон қилди. Унинг айтишича, душанба ёки сешанба куни асирлар алмашинуви бўлади. Шунингдек, у Исроил ва Ғазо ўртасидаги тинчликка эриш бўйичаги Мисрдаги имзолаш маросимига ҳам қатнашиш нияти бор эканини маълум қилди.

Жаҳон

09.10.2025, 23:30

Raqamlarga aylangan falastinliklar: 7 oktabr voqealariga 2 yil toʻldi

Рақамларга айланган фаластинликлар: 7 октябрь воқеаларига 2 йил тўлди

Роппа-роса 2 йил муқаддам – 2023 йилнинг 7 октябрь куни ҲАМАС Исроил ҳарбий базаларига кенг кўламли ҳужумларни амалга оширди. Мазкур ҳужум Исроилнинг Ғазо секторида мислсиз қатлиомни амалга оширишига сабаб бўлди. Ўн минглаб фаластинликлар, шу жумладан, болалар ва аёллар қурбон бўлди, жароҳатланди, уйсиз, озиқ-овқатсиз, тиббий ёрдамсиз қолди. Ғазоликлар бутун инсоният кўз ўнгида рақамларга, статистик маълумотларга ва тарихга айланиб бормоқда...

Жаҳон

07.10.2025, 15:01

сўнгги янгиликлар

Қурилиш вазирлиги биноси 182,5 млрд сўмга сотилди

16 декабрда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг Шайхонтоҳур туманидаги маъмурий биноси аукционда 182,5 млрд сўмга сотилди. 

Ўзбекистон

16.12.2025, 19:12

Тожикистон Ўзбекистондан электр энергияси импорт қилишни бошлади

Тожикистон Ўзбекистондан суткасига 2 миллион кВт·соатгача электр энергияси импорт қилмоқда. Мамлакат 2026 йилнинг биринчи чорагида Марказий Осиё ягона энергетика тизимига тўлиқ қўшилиши кутилмоқда.

Иқтисодиёт

16.12.2025, 16:48

Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан ҳалок бўлди

Уйни иситиш учун қўлбола иситиш печи ўрнатилиб, унинг мўриси кесиб ташланган ва печ мўрисиз ҳолда газ тармоғига уланган. Оқибатда газ ёнишидан ҳосил бўлган ис гази уй ичига тўпланган. 

Ўзбекистон

16.12.2025, 16:04

Аи-80 бензинидан воз кечилди. Аи-92 ёқилғисини етказиб бероламизми?

 Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқариш 2024 йил 1 сентябрдан тўхтатилган, 1 декабрдан эса сотувдан чиқарилган. Ушбу марканинг ўрнини қоплаш учун юқори октанли бензин ишлаб чиқариш кўпайтирилган.

Иқтисодиёт

16.12.2025, 15:43

Қўқонлик «табиб» яна судга тортилди

Қўқон шаҳрида яшовчи Иқбол Солиев халқ орасида «табиб» сифатида танилган вa ўзини «бионур» соҳиби деб атаб келган шахс сифатида яна жавобгарликка тортилди.

Ўзбекистон

16.12.2025, 14:27

Қашшоқликдан мода империясигача: ZARA асосчиси Амансио Ортеганинг ҳаёт йўли

Онаси қарзга нон ололмай йиғлаган пайтда у бор-йўғи ўн икки ёшда эди. Ўша кун кичик Амансио Ортеганинг бутун ҳаётини ўзгартирди. Онасининг дўкондан кўз ёшлари билан чиққан манзараси ёш Амансионинг хотирасида умрбод қолди. Шу куни у ўзига қатъий қарор қилди: «Бундан кейин асло қашшоқ бўлмайман».

Маданий

16.12.2025, 10:58

ЮНИСЕФ: болаларнинг ижтимоий тармоқлардаги хавфсизлиги учун ёш чекловлари етарли эмас

Ташкилотга кўра, қатъий ёш чекловлари жорий этилган тақдирда ҳам болалар VPN ёки камроқ тартибга солинадиган платформалар орқали ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда давом этиши мумкин. Бу эса уларни ҳимоя қилишни янада қийинлаштиради.

Жаҳон

16.12.2025, 08:01

Самарқандда ўқувчининг телефонини доскага қадаб қўйган директор ҳақидаги маълумот рад этилди

Ҳолат Самарқанд вилояти ҳудудида содир бўлмаган. Шу билан бирга, тарқатилаётган видеода акс этган воқеа вилоятдаги таълим муассасаларига мутлақо алоқадор эмас, дейилади муносабатда. 

Ўзбекистон

15.12.2025, 18:22

Камбағал оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак учун ваучерлар ажратилади

Мазкур ёрдам камбағал оилаларга озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни харид қилиш учун ажратилади. Озиқ-овқат маҳсулотлари учун ҳар чоракда бир марта БҲМнинг 1 баравари, кийим-кечак ва бошқа зарур товарлар учун эса йилда икки марта БҲМнинг 5 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилади.

Ўзбекистон

15.12.2025, 16:11

«Туран» умумий валютаси яратилиши мумкин

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасида умумий валюта яратиш масаласи муҳокама қилинмоқда. Асосий масала эса унинг қанчалик самарали бўлиши ва у туркий давлатларга қандай иқтисодий фойда келтиришида.

Иқтисодиёт

15.12.2025, 14:00

Ўзбекистонликлар ўқиш учун қайси мамлакатларни кўпроқ танламоқда?

2025 йилнинг январь–октябрь ойларида 26,4 минг нафар ўзбекистонлик ўқиш мақсадида хорижга чиққан. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,1 минг нафарга ёки 18,9 фоизга кам. Бу пасайиш таълим харажатлари ошиб бориши, визавий талаблар мураккаблашиши ва мамлакат ичида халқаро таълим дастурлари кўпайиши билан боғлиқ.

Таълим

15.12.2025, 12:10

ССВ электрон рецепт тизимини босқичма-босқич жорий этади

Дастлабки босқичда антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ва гормонал дори воситалари учун электрон рецепт мажбурий этиб белгиланади. Шу билан бирга, тизим тўлиқ жорий этилгунга қадар дорихоналарда қоғоз рецептлар асосида дори сотишга вақтинча рухсат берилади.

Ўзбекистон

15.12.2025, 11:31