updated: 22.03.2026, 18:58

Журналистлар ва фуқаролик жамияти вакилларига эътироф — Paradigma Media 8 нафар фаолни эътироф этди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим воқеаларни таҳлил қилган ҳолда, ўзбек журналистикаси ва медиа соҳасининг ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти вакилларини эътироф этди.
 
Таҳририят томонидан 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнлар таҳлил қилиниб, журналистика ва медиа соҳаси ривожига салмоқли ҳисса қўшган журналистлар ҳамда фуқаролик жамияти вакиллари эътироф этилди.


Тадбир 31.01.2026 йил куни «Paradigma Media» тақдимоти доирасида ўтказилди.

Бу эътирофга муносиб номзодлар кўп бўлса-да, «PARADIGMA MEDIA» таҳририяти аниқ ишлари, фаол фуқаролик позицияси ҳамда жамият учун аҳамиятли материаллари билан ажралиб турган журналистлар, медиа менторлар ва фаолларни танлади.


Уларнинг фаолияти журналистика ва медиа соҳасида холислик, масъулият ва касбий тамойилларга содиқликни намоён этиб, шу билан бирга ўзбек жамияти учун муҳим сабоқлар, ўрнак бўларли ҳолатлар ва аҳамиятли прецедентларни яратишга хизмат қилди.
 

Ушбу эътироф орқали «PARADIGMA MEDIA» таҳририяти эркин ва холис сўзни, касбий масъулиятни ҳамда жасоратли фуқаролик позициясини қўллаб-қувватлашни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Ана шу қадриятлар жамиятда ишончни мустаҳкамлаш ва ижобий ўзгаришларни рағбатлантиришга хизмат қилишига ишонамиз.
 

Қуйида «PARADIGMA MEDIA» таҳририяти томонидан 2025 йил доирасида эътироф этилган фаоллар рўйхати ва уларнинг қисқача тавсифи келтирилади.


Карим Баҳриев — ўзбек журналистикасида принципиал позицияси ва жасоратли қалами билан танилган устоз журналист. У фаолиятини босма матбуот даврида бошлаб, ўткир услуби ва танқидий қарашлари билан тез орада эътибор қозонган.

Қарийб қирқ йиллик ижодий йўли давомида у журналист, шоир, ёзувчи ва таржимон сифатида фаолият юритиб, сўз эркинлиги ва инсон ҳуқуқлари мавзуларини изчил кўтариб келди. “Ҳуррият” газетасига раҳбарлик қилган даврида очиқ танқидий журналистика ривожига салмоқли ҳисса қўшди.

Турли босимларга қарамасдан, у ўз принципларига содиқ қолди. Унинг ижоди ёш журналистлар учун ҳалоллик, виждон ва масъулият намунаси бўлиб хизмат қилмоқда. Карим Баҳриевнинг мероси — эркин фикрлаш, холис муносабат ва интеллектуал мустақиллик маданиятидир.

 

Лола Исламова — медиа менежмент ва журналистикани ривожлантириш соҳасида фаолият юритиб келаётган мутахассис бўлиб, Замонавий журналистикани ривожлантириш маркази доирасида журналистлар ва медиа менежерлар билан ишлайди. У журналистикани фақат ижодий касб эмас, балки барқарор тизим ва бизнес сифатида ривожлантириш зарурлигини илгари суради.

Унинг асосий эътибори медиа саводхонликни ошириш, журналистлар, блогерлар ва матбуот котибларини янги профессионал босқичга олиб чиқишга қаратилган. Халқаро тажрибани маҳаллий муҳитга мослаштириб жорий этиши унинг фаолиятида муҳим ўрин тутади.

Лола Исламова таҳририятларнинг молиявий барқарорлиги ва институционал ўсишини устувор деб билиб, журналистиканинг барқарор ривожига ҳисса қўшиб келмоқда. Унинг фаолияти мамлакатда очиқлик, сўз эркинлиги ва янги авлод журналистларини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

 

Навбаҳор Имомова — халқаро стандартлар ва замонавий журналистик тамойилларни илгари суриб келаётган ўзбек журналистларидан бири. У журналистикани ҳаёт тарзи деб билиб, ёш журналистлар учун семинар ва тренинглар орқали касбий кўникмаларни ривожлантиришга ҳисса қўшиб келмоқда.

У матн, видео, интервью ва жонли эфир форматларида эркин ишлайди, ўзбек ва инглиз тилларида материал тайёрлайди. Контент яратишда факт ва сифатни устувор қўяди.

Навбаҳор Имомова тажрибасини улашишга доим тайёр бўлган, касбига содиқ журналист сифатида ўзбек журналистикаси ривожига барқарор ҳисса қўшиб келмоқда.

 

Шокир Шарипов — Ўзбекистонда ижтимоий ва иқтисодий мавзуларни содда ва тушунарли шаклда ёритиб келаётган журналист ва колумнист. У мураккаб масалаларни қисқа ва концептуал форматда етказиб бериши билан ажралиб туради. “Мулк”, “Миллий ғоя”, “Коррупционер нима?”, “Замонавий феодализм” ва “Ўрта синф” каби анимацион видеолари кенг омма эътиборини қозонган.

Унинг фаолиятида қишлоқ аҳолиси ҳаёти ва қишлоқ хўжалиги масалалари алоҳида ўрин тутади. Шокир Шарипов қишлоқни муаммо эмас, балки имконият сифатида кўриб, меҳнат миграциясини камайтириш ва маҳаллий ривожни қўллаб-қувватлашга қаратилган ғояларни илгари суради.

Унинг материаллари жамиятда ижтимоий адолат ва барқарор ривожни мустаҳкамлашга хизмат қилиб, кўплаб фуқаролар ҳаётига амалий таъсир кўрсатмоқда.

 

Анора Содиқова — Ўзбекистон журналистикасида очиқ позицияси, жасорати ва принципиаллиги билан танилган журналист. У узоқ йиллар давомида жамиятдаги тенгсизлик, коррупция, непотизм ва тизимли муаммоларни ёритиб келмоқда. Жамият манфаатига дахлдор ҳар қандай масалани очиқ муҳокамага олиб чиқишни ўз касбий бурчи деб билади.

Унинг фаолиятида муҳим воқеалардан бири — журналистларга нисбатан ҳақоратли баёнотга қарши ҳуқуқий курашидир. Анора Содиқова бу масалани шахсий эмас, балки бутун соҳа шаъни билан боғлиқ деб баҳолаб, судга мурожаат қилди. Қийинчиликларга қарамасдан, у ўз позициясидан қайтмади ва ишни охиригача етказди.

Бу жараён кўплаб журналистларга ҳақ ва қадрни қонуний йўл билан ҳимоя қилиш мумкинлигини кўрсатди. Турли босимларга қарамасдан, Анора Содиқова тўғри йўлни танлаб, соҳа вакилларига ишонч ва илҳом бағишлаб келмоқда.

 

Зарифбой Ибодуллаев — тиббиёт фанлари доктори, профессор, тажрибали невролог ва нейропсихолог бўлиши билан бирга, жамоатчилик позицияси ва фуқаролик масъулияти билан танилган шахсдир. У мамлакатда кечаётган ижтимоий жараёнларга бефарқ бўлмай, миллий қадриятлар, тил мақоми, ёшлар тарбияси ва давлат келажаги ҳақида мунтазам фикр билдириб келади.

У фермер ерлари, сув ресурслари, меҳнат миграцияси ва ўзбек тили нуфузи каби муҳим масалаларни кўтариб, жамият манфаати учун очиқ чиқиш қилади. Турли босимларга қарамасдан, ўз позициясидан қайтмай, бу йўлни келажак авлод олдидаги бурч сифатида қабул қилади.

Зарифбой Ибодуллаев фуқаролик позицияси ҳар бир жамиятсевар инсоннинг масъулияти эканини амалда намоён этиб, ёшлар учун ибрат бўлиб келмоқда.

 

Абдурахмон Ташанов — Ўзбекистонда қарийб 25 йилдан бери инсон ҳуқуқлари ва журналистика соҳасида фаолият олиб бораётган таниқли шахс. У фаолиятини журналист сифатида бошлаб, кейинчалик инсон ҳуқуқлари ҳимояси йўналишида фаол иш олиб борди ва айниқса “Эзгулик” жамиятидаги фаолияти билан танилди.

У қийноқлар, суд адолати, қонун устуворлиги ва сўз эркинлиги каби муҳим масалаларни тизимли равишда кўтариб келади. Журналистик тажрибасини жамоатчилик фаолияти билан уйғунлаштирган ҳолда очиқ ва аниқ позиция билдиради.

Абдурахмон Ташанов ўз фаолиятини шахсий миссия сифатида қабул қилиб, жамиятда ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшиб келмоқда ҳамда ёш журналистлар ва ҳуқуқ фаоллари учун ибрат бўлиб хизмат қилмоқда.

 

Ирина Матвиенко — Ўзбекистонда гендер тенглиги ва инсон ҳуқуқлари соҳасида фаолият юритиб келаётган мутахассис, Nemolchi.uz лойиҳасининг асосчиси. Лойиҳа 2016 йилда ижтимоий тармоқларда бошланиб, қисқа вақт ичида мамлакат миқёсида муҳим платформага айланди.

У аёлларга нисбатан уйдаги зўравонликка қарши кураш, гендер тенглиги ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади. Ирина Матвиенко бу мавзуларни Ўзбекистонда тизимли муҳокамага олиб чиққан илк фаоллардан бири ҳисобланади.

Фаолияти давомида у турли босим ва таҳдидларга дуч келган бўлса-да, ўз ишини тўхтатмади. Халқаро таълим олиб, London School of Economics да магистр даражасини қўлга киритди.

Бугун у жамоаси ва экспертлар билан биргаликда гендер тенглиги соҳасида тизимли иш олиб бориб, жамиятда ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшмоқда.
 

Эътирофга сазовор бўлган барча журналистлар ва фаолларга жасорати ва масъулияти учун чуқур миннатдорлик билдирамиз. Сизнинг меҳнатингиз ўзбек медиасида холислик ва масъулиятли сўзнинг устувор бўлишига хизмат қилмоқда.

Ушбу ташаббус орқали сўз эркинлиги, фуқаролик масъулияти ва очиқ жамият қадриятларини мустаҳкамлашга, жамиятда ишонч ва ижобий ўзгаришлар учун муҳит яратишга интиламиз. Шу билан бирга, биз ҳамкасбларимиз ва фаолларнинг фаолиятини изчил кузатиб борамиз, уларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз ҳамда умумий манфаатлар йўлида ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қиламиз.
 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкентда ёнғинни ўчириш вақтида ФВВ қутқарувчиси ҳалок бўлди

15 август куни соат 03:41 да Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги «Қуйи Дархон» маҳалласида жойлашган уйлардан бирида ёнғин содир бўлди.

Ўзбекистон

15.08.2026, 17:21

Трамп бекор айтибди, Ҳурмуз АҚШ ҳудуди эмас – Эрон

Эрон АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ҳурмуз бўғозини АҚШ ҳудуди деб эълон қилиш ҳақидаги баёнотига кескин жавоб берди.

Сиёсат

15.08.2026, 16:01

Пашиняннинг Зеленский билан суҳбати Кремлни ғазаблантирди

Арманистон бош вазири Никол Пашиняннинг Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали суҳбатлашиши Ереван ташқи сиёсатдаги майдонини кенгайтиришга интилаётганидан дарак бўлиши мумкин. 

Сиёсат

15.08.2026, 14:41

Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила: камида 20 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг шарқий қисмида, Флорес ороли яқинида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Табиий офат оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, бир неча киши жароҳатланган.

Жаҳон

15.08.2026, 14:15

Трамп бензин қимматлашишидан огоҳлантирди. Эрон муросасиз позицияда

Эрон АҚШни мағлубиятни тан олишга чақирди. Трамп эса Теҳронни “ўта ёвуз” деб атаб, америкаликларни ёқилғи нархи кўтарилишига тайёр туришга ундади.

Сиёсат

15.08.2026, 12:13

Трамп Исроилнинг Сурияга зарбасини тўхтатди

Исроил Сурия ҳудудига янги зарба беришни режалаштирган, бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп операция ўтказилишига тўсқинлик қилган. 

Жаҳон

15.08.2026, 10:49

Ўзбекистонга қаердан кўпроқ пул юбориляпти?

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида хориждан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 9,3 миллиард долларга етди.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 16:32

Хорижда ишлаётган 622 нафар ўзбекистонликнинг пули қайтарилди

Хорижда ишлаётган ўзбекистонликларнинг тўланмай қолган маош ва компенсациялари бўйича мурожаатлари асосида 570 минг доллар ундириб берилди.

Ўзбекистон

14.08.2026, 16:28

Россия Украина темирйўл ва порт иншоотларига, Украина эса Россия нефть маркази ва омборига ҳужум қилди

Москвадаги барча аэропортларда парвозлар вақтинча чекланган. Минтақавий хатар ортгани учун Латвия ва Финляндия ҳам хавфсизлик чораларини кучайтирди. 

Жаҳон

14.08.2026, 16:02

Ўзбекистонга электромобиль импорти ҳажми 2,6 бараварга кўпайди

Маҳсулот етказиб беришнинг асосий ҳажми Хитой ҳиссасига тўғри келди: 37 минг 560 та электромобиль.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 14:14

Россия ва Украина 15 нафар фуқаросини алмашди

13 август куни Беларусь ҳудудида Россия ва Украина ўртасида навбатдаги фуқаролар алмашинуви амалга оширилди. Натижада Россияга 8 нафар, Украинага эса 7 нафар фуқаро қайтарилди.

Жаҳон

14.08.2026, 13:51

Қамчи президент бўларди, мен нафақага чиқардим — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти Жапаров 2027 йилда ҳокимиятни Ташиевга топширишни режалаштирганини, бироқ кейин фикридан қайтганини айтди.

Сиёсат

14.08.2026, 11:49

Россия иқтисодиётида босим кучаймоқда: Путин қандай йўл тутади?

Ғарб санкциялари, глобал логистика йўналишларидаги хавфлар ва энергетика бозорларининг Осиё томон силжиши Россияни муқобил экспорт йўлларини фаолроқ ривожлантиришга ундамоқда.

Иқтисодиёт

14.08.2026, 10:20

Россияда мигрантлар патенти автоматик бекор қилинади

Россияда 10 августдан бошлаб хорижий фуқаронинг патенти бўйича аванс тўлови ўз вақтида амалга оширилмаган ҳолатларда патентни автоматик равишда ҳақиқий эмас деб топиш тизими ишлай бошлади.

Жаҳон

13.08.2026, 17:15

Путин Япония даъво қиладиган оролга ташриф буюрди. Токио бундан норози

Иккинчи жаҳон урушида Москва томонидан эгаллаб олинган Курил оролларига Токио ҳалиям даъво қилади. 

Сиёсат

13.08.2026, 17:04

«Диний экстремизм» атамаси қонунчиликдан чиқарилади – Сенат

Ўзбекистонда «диний экстремизм» атамасини «экстремизм» тушунчаси билан алмаштириш, айрим қилмишлар учун биринчи марта маъмурий жавобгарлик белгилаш ва жавобгарликни шахснинг қилмишдаги ролига қараб табақалаштириш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон

13.08.2026, 15:49

Green Card олиш учун 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган

АҚШ Адлия вазирлиги мамлакат тарихидаги энг йирик никоҳ фирибгарлиги ишларидан бирини фош этди. Маълум қилинишича, 10 йил давомида Green Card олиш мақсадида 1000 дан ортиқ сохта никоҳ тузилган.

Сиёсат

13.08.2026, 14:21

АҚШ билан вақтинчалик келишувни қайта тиклаш бўйича ҳеч қандай силжиш йўқ — Эрон

Июн ойида тузилган келишувда “барча жабҳаларда ҳарбий амалиётларни тезда батамом тўхтатиш” эълон қилинган эди, бироқ у кўп ўтмай барбод бўлди.

Сиёсат

13.08.2026, 13:37

АҚШда бир кунда уч маҳкумга ўлим жазоси ижро этилади

АҚШнинг Теннесси, Алабама ва Оклахома штатларида 13 август куни уч нафар маҳкумга нисбатан чиқарилган ўлим жазосини ижро этиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

13.08.2026, 10:50

Миллий алифбода [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф керак(ми?)

Ўзбек тилининг sh ва ch диграфлари бир белгига айлантирилган бир пайтда, майин бурун ундошларидан бўлмиш [ŋ] товуши нима учун алоҳида ҳарфсиз, икки белгили бирикма ҳолатида қолиб кетди? Филология фанлари доктори, профессор Бахтиёр Менглиев “ng” бирикмасидан воз кечиш ўрнига, [ŋ] товуши учун алоҳида ҳарф жорий этиш кераклигини илгари сурмоқда.

Фан-технология

13.08.2026, 10:37

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →