Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 13:56

Март ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижара нархлари пасайди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти  мутахассислари 2024-йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида таклиф этилган уй-жой ижара нархларини таҳлилий ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботга кўра Тошкент шаҳрида ижара нархлари пасайишда давом этмоқда. 2024-йил март ойида пойтахтда ўртача таъмирланган туркумдаги хонадонлар ижара нархларида феврал ойига нисбатан ўртача 0.61% га, тўлиқ таъмирланган туркумдаги уй-жойлар ижара нархларида эса ўртача 0.76% га тушиш кузатилди.

Uy bozori. Toshkent, Chilonzor tumani /foto zamin.uz/

Uy bozori. Toshkent, Chilonzor tumani /foto zamin.uz/

Ўртача таъмирланган уй-жой ижараси. 2024-йил март ойида ушбу синфдаги 1 хонали хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ўтган феврал ойига нисбатан ўртача 0.6% га пасайиб, $391 ни ташкил этган бўлса, 2 хонали хонадонлар ижара нархлари эса 1.2% га арзонлаб,  ўртача $436 гача тушди. Шунингдек,  ўртача таъмирланган 3 ва 4 хонали уйлар ижара нархлари  мос равишда 0.2% ва 0.4% га пасайиб, ўртача нархлар $513 ва $591 ни ташкил этди.

Ўртача таъмирланган туркумдаги уйлар учун нисбатан арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $354, 2 хонали - $386 ,3 хонали - $435, 4 хонали - $441), Олмазор (1 хонали - $359, 2 хонали - $414, 3 хонали - $454, 4 хонали - $489) туманларида таклиф этилган бўлса, ушбу туркумдаги энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали - $463, 2 хонали - $518, 3 хонали - $620, 4 хонали - $819) ва Шайҳонтоҳур (1 хонали - $437, 2 хонали - $456, 3 хонали - $537, 4 хонали - $624) туманларида кузатилди.

Тўлиқ таъмирланган уйлар ижара нархлари. Март ойида тўлиқ таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархлари $472 ни ташкил этиб, ўтган феврал ойига нисбатан 0.8% га тушган бўлса, 2 хонали уйлар учун ушбу кўрсаткичлар мос равишда $644 ва 1.1% ни ташкил этган. Шунингдек, 3 хонали уйлар учун таклиф этилган ўртача ижара нархларида ($788) ҳам бироз (0,3%) тушиш кузатилди. Шунингдек, тўлиқ таъмирланган 4 хонали уйлар ўртача ижара нархлари ҳам  0.9% тушиб, $909 гача пасайган.

Тўлиқ таъмирланган туркумдаги уйлар учун энг арзон ижара нархлари Сергели (1 хонали - $394, 2 хонали - $449, 3 хонали - $556, 4 хонали - $646) ва Учтепа (1 хонали - $396, 2 хонали - $496, 3 хонали - $622, 4 хонали - $646) туманларида ҳамда ушбу туркумдаги  энг қиммат ижара нархлари Миробод (1 хонали - $567, 2 хонали - $844, 3 хонали - $1024, 4 хонали - $1097) ва Шайхонтоҳур (1 хонали - 556$, 2 хонали - $845, 3 хонали - $1050, 4 хонали - $1024) туманларида кузатилди.
 
Ижара нархлари тўғрисидаги маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (wеб сcрапинг) усулида тўпланди. Бунда 2024 йил феврал ойи учун 51.5 минг ва март ойи чун 52.2 мингта маълумотлардан фойдаланилди. Иккала давр учун ҳам таҳлил нархлар чегарасининг юқори ва пастги 5% лик квантиллари чиқариб ташлангандан кейин амалга оширилиган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкентдаги қурилиш объектларига янги талаблар жорий этилмоқда

Пойтахтдаги 1700 га яқин қурилиш объектларига янги талабларни жорий этиш учун муайян муддат берилади. 

Ўзбекистон

03.06.2026, 18:00

Шердор мадрасаси реставрацияси учун 500 минг доллар ажратилади

Самарқанд шаҳрида Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасаси бош фасадини реставрация қилиш бўйича халқаро лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Маданий

03.06.2026, 17:58

Венгрияда Бош вазир президентни алмаштирмоқчи

Венгрияда сиёсий зиддиятлар янада кучаймоқда. Мамлакат Бош вазири Петер Мадьяр президент Тамаш Шуйокни лавозимидан четлатиш мақсадида конституцияга ўзгартиш киритиш ташаббуси билан чиқди.

Жаҳон

03.06.2026, 17:30

Пушкин Навоийнинг қошига келиб, Узр сўраб турар!..

Шоира Зебо Мирзо Ўзбекистонни босиб олиш ҳақидаги рус пропагандистларига қарши ёзган шеъридан бир парчасини Президент олдида ўқиб берди. 

Маданий

03.06.2026, 17:16

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди

Асли мисрлик АҚШ армияси фахрийси Адам Ҳамавий Ғазо ҳақидаги кескин баёнотларига қарамай, Демократлар праймеризида ғалаба қозонди.

Жаҳон

03.06.2026, 16:26

Ливияда футбол клубига илк бор аёл киши раҳбар бўлди

Интисор Шаниб Ливиянинг Дерна шаҳридаги машҳур “Darnes” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Унинг фикрича, раҳбарлик жинс билан эмас, қобилият ва малака билан ўлчанади.

Спорт

03.06.2026, 14:50

АҚШда кўча пойгасида қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди

АҚШнинг Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрида ноқонуний кўча пойгаси ташкил этганликда гумон қилинган 6 нафар шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон

03.06.2026, 14:18

Ленинградда форум олдидан дрон ҳужумлари авж олди

Россия иқтисодий форум бошланиши арафасида Ленинград вилояти устида Украина дронлари ҳужуми авж олмоқда. Ушбу форумда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Жаҳон

03.06.2026, 11:35

Финландия ядровий чиқиндиларни 100 минг йил сақловчи омбор қурмоқда

Финляндияда 433 метр чуқурликда жойлашган ва дунёдаги илк радиоактив ишлатилган ядро ёқилғиларини сақлаш омбори тез орада фаолият бошлайди.

Жаҳон

03.06.2026, 10:06

“Деворга ёпиштирилган банан” — 5,8 миллион евролик асар яна ўғирланди

Мауритсио Каттеланнинг деворга скотч билан ёпиштирилган банандан иборат бўлган “Комик” номли санъат асари Франсиядаги Помпиду-Метс марказидан ўғирланди. Музей ўғирлик юзасидан номаълум шахслар устидан шикоят қилди.

Маданий

02.06.2026, 15:24

«Нетаньяху, сен ақлдан озибсан» – Трамп

Трамп Исроил Бош вазири Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Ливандаги вазиятни янада кескинлаштираётгани учун қаттиқ танқид қилди.

Жаҳон

02.06.2026, 15:06

АҚШнинг БМТдан қарзи туфайли янги чеклов эълон қилинди

Халқаро меҳнат ташкилоти АҚШ бадалларни тўламагани учун америкалик амалдорнинг ташкилотда юқори лавозимга тайинланишини музлатиб қўйди. 

Жаҳон

02.06.2026, 11:56

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади

Британия ҳукумати туркиялик-америкалик сиёсий шарҳловчи ва медиа лойиҳа асосчиси Женк Уйгур ҳамда машҳур сиёсий стример Ҳасан Пикернинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Жаҳон

02.06.2026, 10:14

Кино соҳасидаги бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат ходимлари билан ўтказилаётган йиғилишда кино соҳаси учун муҳим қарор эълон қилинди. Цензурага барҳам берилади.

Маданий

01.06.2026, 17:50

Янги “Тошкент – Самарқанд” автомобиль йўли 282 километрни ташкил этади

“Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобиль йўли Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларини боғлайди.

Ўзбекистон

01.06.2026, 17:47

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади

Илмий даража бериш тартиби соддалашади. Яна нималар бекор қилинди?

Таълим

01.06.2026, 15:57

Трамп сурати туширилган банкнота чиқиши мумкин

Оқ уй ва АҚШ Молия вазирлиги мамлакат мустақиллигининг 250 йиллик юбилейи муносабати билан махсус эсдалик пул белгиларини чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.

Иқтисодиёт

01.06.2026, 15:24

Ҳар йили 100 та шеърий концерт давлат ҳисобидан молиялаштирилади

Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Маданий

01.06.2026, 15:14

Масъуд Пезешкиён истеъфога чиқмоқчи(ми?)

Янги хабарга кўра, амалдаги Эрон президенти Олий раҳнамо идорасига ариза топширган. Аризада “президент ва ҳукумат асосий миллий қарорларни қабул қилиш жараёнларидан четлаштирилгани” айтилган. 

Жаҳон

01.06.2026, 14:20

Россияни тарк этган фуқароларнинг мол-мулки мусодара қилинади

Россия Давлат думаси мамлакатни тарк этган фуқароларга нисбатан янги чекловларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини бир овоздан қабул қилди. 

Жаҳон

01.06.2026, 12:17

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →