Дунё иқтисодиётининг 49 фоизига Осиё эгалик қилади
Прогнозларга кўра, жаҳон иқтисодиёти 2026 йилда харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ўлчанганда тахминан 219 триллион долларга етади.
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46
Улашиш:

ХҚП глобал иқтисодий рейтингларни қандай шакллантиради?
Ушбу визуализация ҳар бир мамлакат иқтисодиёти ҳажмини ХҚП бўйича мослаштирилган ЯИМ асосида кўрсатади. Бу эса бутун дунё бўйлаб миллий иқтисодиётларни ўзаро солиштиришни осонлаштиради.
2026 йил учун берилган ушбу прогнозлар Халқаро валюта жамғармасига тегишли.

Харид қобилияти паритети (ХҚП) – бу турли мамлакатларда маълум бир товарларнинг нархини ўлчаш усули бўлиб, мамлакатлар валютасининг харид қобилиятини таққослаш учун ишлатилади.
Иқтисодиётларни ХҚП бўйича таққослаганда, жаҳон рейтинги номинал ЯИМдан анча фарқ қилади.
Номинал ЯИМ бўйича Қўшма Штатлар дунёнинг энг йирик иқтисодиёти бўлса-да, ХҚПга мослаштирилганда, Хитой аслида 2014 йилдан бери дунёнинг етакчи иқтисодиёти ҳисобланади.
Бугунги кунда Хитой иқтисодиёти 43,5 триллион долларга баҳоланиб, бу кўрсаткич Қўшма Штатлардаги 31,8 триллион доллардан анча юқори.
Бундан ташқари, дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари “мусобақаси”да Осиё номидан қатнашаётган фақат Хитой эмас.
Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётининг 49 фоизи Осиё мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади ва бу қитъанинг халқаро савдо ва ишлаб чиқаришнинг янги маркази сифатидаги мавқейини мустаҳкамламоқда.
Ҳиндистон харид қобилияти паритети бўйича дунёнинг учинчи йирик иқтисодиёти бўлиб, унинг ҳажми 19,1 триллион долларни ташкил этади. Япония (6,9 трлн доллар), Индонезия (5,4 трлн доллар) ва Жанубий Корея (3,5 трлн доллар)… Барчасида яшаш нархларининг арзонлиги ҳисобига ялпи ички маҳсулотга нисбатан кўп триллион долларлик ўсиш кузатилмоқда.
4,7 миллиард аҳолига эга Осиё дунёдаги энг гавжум қитъа ҳисобланади. Унинг Ветнам ва Таиланд (ҳар бири 1,9 трлн доллар) каби кўплаб кичик ривожланаётган иқтисодиётлари яқин йилларда жадал ўсишда давом этиши кутилмоқда, бу эса қитъанинг келажакдаги устунлиги сақланиб қолишидан далолат.
Ўзбекистон 511 миллиардлик ХҚПга эга бўлиб, 55-ўринни забт этган. Марказий Осиё бўйича энг юқори поғонани эгаллаган Қозоғистон 973 миллиард доллар билан рейтингда 36 ўринда турибди. Қолган минтақа давлатлари:
- Туркманистон – 91‑ўрин (159 млрд. доллар);
- Қирғизистон – 122‑ўрин (69 млрд. доллар);
- Тожикистон – 124‑ўрин (67,7 млрд. доллар).
Европадаги тафовут
Номинал ва ХҚПга (харид қобилияти паритети) мослаштирилган ЯИМ ўртасидаги фарқ яққол кўринадиган ҳудудлардан бири — Европадир.
Номинал ЯИМ кўрсаткичлари бўйича Германия қитъанинг энг йирик иқтисодиёти ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларда эса Буюк Британия, Франция, Италия ва Россия жойлашган.
Бироқ харид қобилияти паритети асосида ҳисобланганда вазият ўзгаради. Умумий нархлар нисбатан арзон бўлган мамлакат сифатида Россия иқтисодиёти кескин кўтарилиб, 7,3 триллион долларлик кўрсаткич билан Европанинг энг йирик иқтисодиётига айланади.
Бу мезон бўйича Россия жаҳонда Хитой, АҚШ ва Ҳиндистондан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.
Шу билан бирга, Франция бу кўрсаткич бўйича Буюк Британиядан ҳам ўзиб кетган. Бироқ умумий ҳисобда Евроҳудуд иқтисодиётлари товарларни рақобатбардош нархларда харид қилиш ёки ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлган Индонезия ёки Япония каби Осиё давлатларидан ортда қолмоқда.
Янги ривожланаётган бозорлар
Евросиёдан ташқари ҳудудларда ҳам ривожланаётган бозорлар билан боғлиқ ҳолат деярли шунга ўхшаш.
ХҚП бўйича ҳисоблаганда, Бразилия (5,2 триллион доллар) ва Мексика (3,6 триллион доллар) иқтисодиётлари Канада (2,8 триллион доллар)ни ортда қолдириб, Америка қитъасининг иккинчи ва учинчи йирик иқтисодиётларига айланади.
Айни пайтда, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг атиги олти фоизини ташкил этадиган Африкада учта ривожланаётган иқтисодиёт — Миср, Нигерия ва Жанубий Африка — ХҚП бўйича ҳисобланган умумий иқтисодий ишлаб чиқаришнинг қарийб 6 триллион долларлик қисмига эгалик қилади.
Харид қобилияти паритети бўйича кучли 10 талик (триллион доллар қийматида)
1. Хитой – 43 491,5
2. АҚШ – 31 821,3
3. Ҳиндистон – 19 143,4
4. Россия – 7 340,8
5. Япония – 6 923,3
6. Германия – 6 323,5
7. Индонезия – 5 358,3
8. Бразилия – 5 161,1
9. Франция – 4 657,2
10. Буюк Британия – 4 592,1
Иқтисодиёт
14.03.2026, 13:46
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26
сўнгги янгиликлар

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи
Жаҳон
05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди
Жаҳон
05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?
Маданий
04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди
Ўзбекистон
04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
Иқтисодиёт
04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди
Жаҳон
04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти
Жаҳон
04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди
Жаҳон
04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар
Ўзбекистон
02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди
Маданий
01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ
Ўзбекистон
01.05.2026, 15:48
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26
