Ўзбекистонда ислом молияси жорий этилса, соғлом иқтисодиётга йўл очилади
Ўзбекистон “Исломий банк тизимини жорий этиш: Барқарор молиявий тизим сари юксалиш” мавзусида ХХ Халқаро исломий молия олимлари форумига мезбонлик қилди.
Иқтисодиёт
19.09.2025, 14:28
Улашиш:

Форум икки кунлик муҳокамалари давомида ислом молияси соҳасидаги нуфузли олимлар ва мутахассисларни Тошкентда жамлади.
Форумнинг асосий мавзуси исломий молияни ривожлантириш, илғор амалиётларни молия тизимига жорий этиш, олимлар, регуляторлар, стандартларни белгиловчи ташкилотлар ва соҳа мутахассислари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда исломий ҳуқуққа оид масалалар юзасидан фикр алмашиш майдонини яратишга қаратилди.
Форум доирасида исломий банк тизимига ўтиш жараёни, банк конверсиясида корпоратив бошқарув, молиявий маҳсулотлар, ҳуқуқий ва меъёрий қийинчиликлар, амалиётдаги муаммолар ва уларнинг ечимлари масалалари муҳокама қилинди.
Форумнинг иккинчи кунида Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи президенти Шайх Али Муҳйиддин Қорадоғий маъруза қилди. У ислом банкчилигининг барқарор молия ва глобал иқтисодиётдаги аҳамияти ҳақида фикр билдирди.
Шунингдек, маърузаларда анъанавий маҳсулотларни исломий альтернативи билан алмаштириш жараёнида қонунчилик уйғунлиги ва глобал стандартларга мослашиш зарурлиги қайд этилди. Маърузалардан сўнг янги шартномаларга ўтиш, ман қилинган элементларни бартараф этиш ва халқаро тажрибаларни интеграция қилиш йўллари муҳокама этилди.
Закот, вақф ва садақа каби ижтимоий воситаларни банк маҳсулотлари билан уйғунлаштириш орқали молиявий инклюзияни кучайтириш ва жамоатчиликни қўллаб-қувватлаш имкониятлари кўрсатилди.
– Ислом молияси аҳолининг турли қатламлари молиявий эҳтиёжларини қондириш ва мавжуд молиявий тизим юкини камайтиришда муҳим аҳамиятга эга, – дейди халқаро эксперт Мадзлан Ҳуссайн. – Ислом молияси активлар ва хизматларга асосланган бўлиб, ички ва ташқи бозордаги молиявий ресурсларни давлат ва жамият манфаати йўлида самарали йўналтириш имконини беради. Сўнгги йилларда ислом молиясига бўлган талаб ортмоқда. Шу ўринда айта оламан, Ўзбекистон ислом молиясини ривожлантириш потенциали юқори. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, аҳолининг маълум қисми анъанавий банк хизматларидан диний эътиқод нуқтаи назаридан фойдаланмайди. Бу, ўз навбатида аҳоли қўлидаги бўш пул маблағлари, жамғармаларининг иқтисодиётда фаол ҳаракатсиз, қўшилган қиймат яратмасдан турганини билдиради. Ислом молияси бу маблағларнинг актив ҳаракатини таъминлаш эвазига фаол иқтисодий инвестицияларнинг пайдо бўлишига хизмат қилади.
Форум якунида резолюция эълон қилинди. Форум Ўзбекистон учун инсон капиталини ривожлантириш, ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш ва исломий банкчиликни жорий этишда муҳим босқич бўлди.
Иқтисодиёт
19.09.2025, 14:28
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради
Жаҳон
28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт
Маданий
27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49

