Индонезия авиакомпанияларига Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқи берилди
Ўзбекистон ва Индонезия авиация ҳукуматлари ўртасида янги келишув имзоланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон
07.08.2025, 15:33
Улашиш:

Foto: Transport vazirligi
Қайд этилишича, президентнинг 2023 йил 11 сентябрдаги фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон — 2030” стратегиясига мувофиқ 2030 йилга қадар авиақатновлар ҳажмини тўрт баробарга ошириш белгиланган. Мазкур топшириқ ижроси доирасида Транспорт вазирлиги делегациясининг навбатдаги учрашуви Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон ва Индонезия авиация ҳукуматлари ўртасида икки томонлама ҳамкорлик ва ҳаво қатновларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Фото: Транспорт вазирлиги
Учрашув давомида Индонезия томонига Ўзбекистонда “Зиёрат туризми” ҳамда фуқаро авиация соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, Индонезия авиакомпаниялари вакиллари билан ўтказилган алоҳида учрашувларда “Умра плюс” дастурини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Музокаралар якунига кўра авиация ҳукуматлари ўртасида тегишли ҳужжатлар имзоланди ва қуйидаги келишувларга эришилди:
- · ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битимда авиакомпаниялар сонига қўйилган чекловларни бекор қилиш ва мазкур шартни авиация ҳукуматларининг ваколати асосида кучга киритиш бўйича зудлик билан келишув имзолаш;
- · ҳаво қатнови тўғрисидаги икки томонлама битимга киритилган ўзгаришларни эса ўрнатилган тартибда амалдаги қонунчилик талаблари асосида икки давлат ички келишувлар жараёнларини амалга ошириш ёки дипломатик ноталар алмашинуви орқали қабул қилиш, унга қадар парвозларни икки давлат авиация ҳукуматлари ўртасида имзоланган янги келишув доирасида амалга ошириш;
- · Ўзбекистон томонидан тайинланган авиакомпаниялар учун битимдаги Жакарта шаҳрига қўшимча равишда аҳоли қатлами зич жойлашган энг йирик туристик ва саноатлашган Денпасар, Сурабая, Медан, Ёгякарта, Мажаленгка, Банда Асех, Танжунг Пандан, Ломбок ва қўшимча исталган иккита шаҳарларни парвоз манзили этиб белгилаш;
- · Индонезия томонидан тайинланган авиакомпаниялари учун Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларига парвоз қилиш ҳуқуқини бериш;
- · “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва Индонезия авиация ҳукумати ўртасида 1995 йилда имзоланган “Келишув” шартларига мувофиқ барча турдаги авиақатновлар учун ҳафтасига 3 марта этиб белгиланган частоталарни янги келишув асосида ҳар бир томон авиакомпаниялари учун 28 тага ошириш (жами 56 та) уларни ярмини йўловчи ва қолган ярмини юк ташиш учун белгилаш;
- · барча авиакомпаниялар учун авиақатновларни ҳаво кемасининг йўловчи ва юк сиғими бўйича чекловларсиз парвозларни амалга оширишига рухсат бериш;
· Юқорида қайд этилган авиакомпания ва авиация ҳукумати ўртасида 1995 йилда имзоланган келишувни бекор қилиш ва барча парвозларни янги келишув шартлари асосида амалга ошириш;
Денпасар йўналишида амалга ошириладиган авиақатновларнинг 50 фоизини Code Share асосида амалга ошириш;
- юк ташиш авиақатновлари учун ҳар икки томон авиакомпанияларига учинчи, тўртинчи ва бешинчи ҳаво эркинликларини бериш;
- келгусида авиақатновлар ҳажмини ошириш ҳамда қўшимча авиакомпанияларни тайинлаш масалаларини ўзаро хат алмашиш йўли билан ҳал этиш.

Фото: Транспорт вазирлиги
Вазирлик хабарида таъкидланишича, эришилган келишувлар келгусида икки давлат ўртасида авиақатновларни бажарувчи авиакомпаниялар сонини кўпайтириш, “Умра плюс” дастурини амалга ошириш орқали Зиёрат туризмини ривожлантириш, авиақатновларда ҳар икки томонлама йўловчи ва юк ташиш ҳажмларини ошириш, туристларнинг эркин ҳаракатланиши ҳамда икки томонлама савдо-иқтисодий муносабатларнинг янада ривожланишига катта туртки бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистон
07.08.2025, 15:33
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Жаҳон иқлим индекси: Ўзбекистон 53-ўринда
Ўзбекистон
02.12.2025, 10:10

Ўзбекистон ва Озарбайжон Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин – Reuters
Сиёсат
08.11.2025, 15:19

АҚШ Ўзбекистон учун Жексон-Вэник тузатишини бекор қилади
Ўзбекистон
07.11.2025, 15:06

Ўзбекистон АҚШга 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади — Трамп
Иқтисодиёт
07.11.2025, 11:03

Қозоғистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш тўғрисидаги тузатишлар маъқулланди. Ўзбекистонда вазият қандай?
Ўзбекистон
30.10.2025, 11:44

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади
Ўзбекистон
18.10.2025, 09:12
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42
сўнгги янгиликлар

Конституция куни муносабати билан жазо муддатини ўтаётган 615 нафар маҳкум афв этилди
Ўзбекистон
08.12.2025, 11:58

Ўзбекистонда тақиқланган ва чеклов қўйилган товарлар рўйхати очиқланади
Иқтисодиёт
08.12.2025, 10:15

Ўзбекистонда банк карталари сони кескин ошиб бормоқда
Ўзбекистон
08.12.2025, 09:26

Тошкент метро бекатларида кассалар 9 декабрдан ёпилади
Ўзбекистон
06.12.2025, 15:58

Тожикистоннинг Роғун ГЭСи — дунёдаги энг баланд қурилаётган мега-лойиҳа
Сиёсат
06.12.2025, 13:46

СПИД ҳақида 10 та нотўғри қараш
Ўзбекистон
06.12.2025, 12:26

Шимолий Оролда сув ҳажми 42 фоизга ошди: денгиз экотизими тикланмоқда
Жаҳон
06.12.2025, 11:12

Ўзбекистонда эко-стикер тизими қачондан амал қилади?
Ўзбекистон
05.12.2025, 17:01

АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун қанча маблағ ажратади?
Жаҳон
05.12.2025, 16:06

Фабио Каннаваро: “Умид қиламанки, қуръа натижалари ўзбекистонликларни хурсанд қилади”
Спорт
05.12.2025, 15:07

Ўзбек олимлари тупроқ намлигини сақлайдиган ва унумдорлигини оширадиган бактерияларни кашф қилди
Фан-технология
05.12.2025, 11:25

Тошкентдан Сирдарёга кўчаётган бизнесменларга янги имтиёзлар берилади
Ўзбекистон
05.12.2025, 10:31
машҳур янгиликлар

Рамазон ойи 2026 йил 19 февралдан бошланиши кутилмоқда
Маданий
11.11.2025, 09:23

Ой бориб омон қайтмаётган ўғлонлар...
Ўзбекистон
17.11.2025, 17:41

Тошкентликларга занглаган иссиқ сув учун тўловни қайта ҳисоблаш тартиби тушунтирилди
Ўзбекистон
10.11.2025, 11:11

Тошкент ҳавосининг ифлосланишига қарши курашишнинг энди иложи йўқми?
Ўзбекистон
28.11.2025, 16:27

Алимент тўловчилар чет давлатга чиқиши мумкин бўлади
Ўзбекистон
27.11.2025, 09:55

Қаддофийнинг йўқолган бойликлари қаерда? 14 йиллик қидирув ва ҳануз очилмаган сирлар
Жаҳон
26.11.2025, 10:42
