F-15 учувчисини қутқариш: Эрон осмонидаги махфий операция!
Эрон осмонида уриб туширилган F-15 қирувчи самолёти экипажини қутқариш учун “Delta Force”, “Денгиз мушуклари” ва SRUнинг махфий гуруҳлари жалб этилди.
Жаҳон
08.04.2026, 07:44
Улашиш:

Америка қирувчи самолёти уриб туширилган. Экипаж эса — душман ҳудудининг қоқ марказида қолган. Эрон махсус хизматлари учувчининг боши учун миллионлаб мукофот ваъда қилиб, ов эълон қилган бир пайтда, Вашингтон бор имкониятини ишга солади. Майдонга «Delta Force» элитаси, «Денгиз мушуклари» ва Марказий разведка бошқармасининг махфий гуруҳлари оғир авиация кўмагида кириб келади. Бу Голливуд жангари фильми эмас... Бу — ўн йилликнинг энг шиддатли қутқарув амалиёти тафсилотлари! Бугун биз уриб туширилган F-15 учувчиси аслида қандай қилиб уйига қайтарилганини кўриб чиқамиз.
Осмондаги фалокат ва учувчига нисбатан ов
Ҳаммаси 3 апрель жума куни эрталаб, Шарқий вақт билан тахминан 9:42 да бошланди.
Эрон осмонида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг F-15E (эф-ўн беш э) қирувчи самолёти Эрон ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими зарбасига учрайди. Учоқ зудлик билан бошқарувни йўқотади ва экипажга «Самолётни тарк эт!» деган қатъий буйруқ берилади.
Икки офицер — учувчи ва полковник унвонидаги қуролланиш тизимлари офицери — ёнаётган самолётдан отилиб чиқиб, парашютда тўғри Эрон тоғларига тушишади. Бу — ҳар қандай қўмондонликнинг энг катта қўрқуви: америкалик офицер душман қўлига тирик тушиши мумкин эди! Эрон ҳукумати дарҳол барча каналлар орқали эълон берди: учувчини тирик ҳолда қўлга олган кишига 10 миллиард туман — яъни тахминан 60 минг доллар мукофот ваъда қилинди!
Ҳалокатдан атиги ярим соат ўтгач, эрталаб соат 10:15 атрофида, Америка қутқарув хизматлари биринчи учувчини топишади ва уни тезкорлик билан эвакуация қилишади. Аммо экипажнинг иккинчи аъзоси — полковник билан боғлиқ муаммолар юзага келади. Офицер билан алоқа бутунлай узилган, унинг қаердалиги эса номаълум эди. Шамол полковникнинг парашютини тоғ тизмасининг ичкарисига учириб кетганди. Самолётни тарк этиш пайтида жароҳат олган полковник, бепоён тоғлар бағрида ғойиб бўлади. Шу лаҳзадан бошлаб бу воқеа тирик қолиш учун ҳақиқий курашга айланади.
Полковник самолёт қолдиқлари яқинида қолиш ўрнига, дарҳол махсус тайёргарликда ўрганган энг асосий қоидага амал қилади: яшириниш ва душманни чалғитиш! У юқорига — тоғларнинг совуқ ва қоронғи соялари сари йўл олади.
Тоғлардаги ёлғизлик ва Оқ уйдаги инқироз
Кун ўртасига келиб, офицер денгиз сатҳидан деярли 2000 метр баландликдаги тоғ тизмасига етиб боради ва уша ерда яширинади. Учувчида на озиқ-овқат, на тиббий ёрдам ёнида булмаган... Унинг ихтиёрида фақат тўппонча, рация ва сигнал берувчи маяк бор эди. Бироқ у маякдан фойдаланмайди, чунки душман кучлари унинг сигналини тутиб олиши мумкин эди. У бир суткадан кўпроқ вақтни тоғлар орасида мутлақ ёлғизликда ўтказади.
Шу вақт ичида Вашингтонда — Оқ уй фавқулодда ҳолатга ўтади. Президент Трамп Овал кабинетда ҳар дақиқа янги маълумотларни қабул қилиб туради... Бу энди шунчаки қутқарув операцияси эмас, балки миллий хавфсизлик масаласи эди. Агар Эрон америкалик полковникни тирик ҳолда қўлга олса, оқибатлари даҳшатли бўлиши мумкин. Бу Теҳрон учун Вашингтонга қарши улкан босим дастагига айланарди.
Трамп нега мағлубиятдан қўрқарди ва МБР (ЦРУ)нинг айёрлиги
Бу қутқарув операцияси нафақат аскарлар, балки шахсан Дональд Трамп учун ҳам ўта муҳим эди. Чунки муваффақиятсизлик — уни президентлик курсисидан маҳрум қилиши мумкин эди. Бунинг сабабини тушуниш учун тарихга назар ташлаш керак. 1979 йилда эронлик инқилобчилар АҚШ элчихонасининг 52 нафар ходимини 444 кун давомида гаровда ушлаб туришган. 1980 йил апрелида президент Жимми Картер даврида бошланган қутқарув операцияси, шармандали мағлубият билан тугаган. Ўшанда Америка бутун дунё кўз ўнгида кучсиз ва ожиз бўлиб кўринганди.
Айнан ўша шармандаликдан сўнг АҚШ армияси ўзининг энг асосий қоидасини мустаҳкамлади: «Ҳеч ким ташлаб кетилмайди!» Бу тамойил қўшинлардаги ишонч ва бирдамлик пойдеворига айланади.
Шу сабабли, Вашингтон учун полковникни қутқариш — миллий ғурур ва сиёсий омон қолиш масаласи эди. Ва шу ерда кутилмаган бурилиш юз беради.
Ҳарбийлар эвакуация режасини тузаётган бир пайтда, жума куни кечки соат 8 лар атрофида Марказий Разведка Бошкармаси дезинформация, яъни «ёлғон маълумот» тарқатиш операциясини бошлайди. Разведка ходимлари Эрон ичида «ҳар икки учувчи аллақачон қутқарилди ва олиб кетилди» деган хабарларни тарқата бошлайди.
Мақсад оддий: Эрон махсус кучларини чалғитиш, уларни нотўғри ҳудудларни қидиришга мажбур қилиш ва ҳақиқий қутқарув гуруҳи учун вақт ютиш эди.
Ахборот тузоғи ва ҳал қилувчи қадам
Ҳисоботларга кўра, МРБнинг ушбу айёрлиги операцияда ҳал қилувчи рол ўйнади. Бу Эрон қидирув гуруҳларини чалғитиб, уларни секинлаштирди. Ниҳоят, 4 апрель шанба куни эрталаб соат 6:45 атрофида узоқ кутилган натижага эришилди: полковникнинг радиомаяги сигнал берди ва МРБ зудлик билан унинг аниқ жойлашувини ҳисоблаб чиқди.
Маълумотлар ҳарбийларга топширилди ва операция фаол босқичга ўтди. Майдонга энг сара кучлар: «Delta Force» ва «Денгиз мушуклари» тушди.
Уларни улкан «ҳаво соябони» — юзлаб ҳарбийлар, ўнлаб самолёт ва вертолётлар ҳимоя қилиб турди. Шу тариқа, замонавий тарихдаги энг йирик қутқарув операцияларидан бири бошланди.
Вертолётлар, радиоэлектрон кураш самолётлари, дронлар ва бомбардимончилардан иборат Американинг улкан ҳаво кучлари бир вақтнинг ўзида Эрон ҳаво ҳудудини кесиб ўтди! Гуруҳлар тоққа яқинлашган заҳоти, АҚШ авиацияси йўлларга бомба ёғдира бошлади. Бу шунчаки зарбалар эмас, бу — «йўлакни тозалаш» операцияси эди. Мақсад оддий: Эрон қўшинлари полковникка биринчи бўлиб етиб боришига йўл қўймаслик. Тоғ бир зумда жанг майдонига айланди.
Аммо кутилмаган воқеа юз берди. Операция давомида АҚШнинг иккита самолёти учиш-қўниш йўлагида шикастланди. Бу ўта оғир вазият эди... Чунки айнан шу бортлар полковникни ва қутқарув гуруҳини олиб чиқиб кетиши керак эди.
АҚШ қўмондонлиги шафқатсиз ва қатъий қарор қабул қилди: захира самолётларини юбориш, шикастланганларини эса... портлатиб юбориш!
Бунинг ягона сабаби — АҚШнинг махфий ҳарбий технологиялари ҳеч қандай ҳолатда Эрон қўлига тушмаслиги керак эди. Буйруқ зудлик билан ижро этилди: самолётлар Эрон тупроғининг ўзидаёқ йўқ қилинди. Бу ҳолат, вазият нақадар жиддий эканини кўрсатди.
Якун: «У бизда!»
Самолёт қолдиқлари ҳали ёниб турган бир пайтда, Вашингтон интизорлик билан кутган хабар келди: «У бизда! Биз уни олдик». Ҳолдан тойган, аммо тирик полковник махсус кучлар ҳимоясида эвакуация ҳудудига етказилди. Тун қоронғисида, йўқ қилинган бортлар ўрнига захира самолётлари қўнди ва миссия зудлик билан Эрон ҳаво ҳудудини тарк этди.
Миллионлаб доллар ва энг замонавий техникалар бой берилган бўлса-да, бу операция шахсий таркиб орасида бирорта ҳам талафотсиз якунланди. Энг муҳими эса — бу муваффақият Трампнинг сиёсий карьерасини сақлаб қолди ва ўтмишдаги шармандали мағлубиятларга чек қўйди. Бу Голливуд жангари фильмларидан ҳам ўзиб кетган ҳақиқий драма эди.
Муаллиф: Азиз Солиев
мавзуга оид янгиликлар

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак
Жаҳон
10.03.2026, 11:47

Исроил Эронга ҳарбий зарба берди
Жаҳон
28.02.2026, 12:40

Эронда намойишчилар Исроил рамзлари туширилган «Baal» ҳайкалини ёқиб юборди
Жаҳон
12.02.2026, 12:34

Шавкат Мирзиёев АҚШга амалий ташриф билан етиб борди
Сиёсат
05.11.2025, 08:44

АҚШ чегарасини қанча ўзбекистонлик ноқонуний босиб ўтганлиги маълум бўлди
Ўзбекистон
30.05.2024, 10:31

ДХХ фуқароларни АҚШга ноқонуний юбориш билан шуғилланаётган шахсларни қўлга олмоқда
Ўзбекистон
05.04.2024, 12:52
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда туғилиб, жаҳон чемпионатларида иштирок этган футболчилар
Спорт
18.06.2026, 11:09

АҚШ БМТнинг озиқ-овқат дастурига 800 миллион доллар ёрдам ажратди
Жаҳон
17.06.2026, 17:29

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Фан-технология
17.06.2026, 16:50

G7 давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб, Россияга босимни кучайтиради
Жаҳон
17.06.2026, 12:26

1001 бош сигир ва «Hyundai» асосчиси: миллионернинг виждон қарзи қандай қайтарилди?
Маданий
17.06.2026, 12:16

Ўзбекистонда Amazon Leo интернети ишга тушади
Ўзбекистон
17.06.2026, 11:53

Коррупция учун судланганлар электрон реестрга киритилади
Ўзбекистон
17.06.2026, 08:25

Тошкентда реновация лойиҳаларининг биринчи босқичи старт олди
Ўзбекистон
16.06.2026, 18:24

Тошкент кўчаларидан бирига Мустафо Камол Отатурк номи берилади
Ўзбекистон
16.06.2026, 15:25

АҚШ AI моделига чеклов қўйдими?
Сиёсат
16.06.2026, 15:10

Жаҳон чемпионати юрак хуружига олиб келиши мумкин - тадқиқот
Фан-технология
16.06.2026, 14:34

Мушуклар қандай қилиб минглаб аскарлар ҳаётини сақлаб қолган?
Маданий
16.06.2026, 13:04

БМТ Толибонни аёлларга нисбатан тазйиқларни бекор қилишга чақирди
Жаҳон
16.06.2026, 10:55

Туркияда бедарак йўқолаётган аёллар
Сиёсат
15.06.2026, 16:47

Британия 16 ёшдан ошмаганларга ижтимоий тармоқларни тақиқламоқда
Жаҳон
15.06.2026, 15:55

Мактаб битирувчилари учун битирув кеча ташкиллаштириш тақиқланди
Таълим
15.06.2026, 14:23

Исроил АҚШга бўйсунмайди – Исроил вазири
Жаҳон
15.06.2026, 12:59

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...
Жаҳон
15.06.2026, 12:32

Банкомат пул бермаса, банклар жаримага тортилади
Иқтисодиёт
15.06.2026, 12:09

Франция – асосий фаворит, Ўзбекистон эса дебютантлар орасида энг юқори баҳоланди
Спорт
15.06.2026, 10:48
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
