Нега АҚШ 30 йилдан кейин Раул Кастро ишини қайта очди?

АҚШ Адлия вазирлиги Кубанинг собиқ президенти Раул Кастрога нисбатан 1996 йилда икки фуқаролик самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ айбловларни расман эълон қилди.

Улашиш:

Нега АҚШ 30 йилдан кейин Раул Кастро ишини қайта очди?

Ўшанда содир бўлган ҳалокат оқибатида тўрт нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлган эди.

Айбловларга кўра, Раул Кастро АҚШ фуқароларини ўлдириш мақсадида тил бириктириш, тўртта қотиллик эпизоди ва ҳаво кемасини йўқ қилишда айбланмоқда. Ҳодиса юз берган вақтда у Куба мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.

Вашингтоннинг бу қарори ортида фақат ҳуқуқий эмас, балки йирик геосиёсий манфаатлар ҳам мавжуд. Чунки қарийб 30 йил давомида очилмаган иш айнан ҳозир қайта кун тартибига чиқарилди.

Таҳлилчилар бу қадамнинг бир нечта асосий мақсадини кўрсатмоқда. Биринчи навбатда, АҚШ Кубага нисбатан эҳтимолий кескин чоралар учун ҳуқуқий асос яратишга уринмоқда. Бу ҳолат айрим экспертлар томонидан Венесуэла президенти Николас Мадурога қарши амалга оширилган босим сиёсати билан қиёсланмоқда.

Иккинчи омил — Ғарбий ярим шарда Россия ва Хитой таъсирини чеклаш. Куба Москва ва Пекин учун стратегик ҳамкор сифатида қаралаётгани сабабли, Вашингтон Гаванага босимни кучайтириш орқали рақибларининг минтақадаги таъсирини камайтиришни мақсад қилгани айтилмоқда.

Шунингдек, таҳлилчилар АҚШ янги санкциялар ва иқтисодий босим учун ҳам ҳуқуқий асос тайёрлаётганини таъкидламоқда. Бу орқали Кубанинг энергетик ва иқтисодий имкониятларини чеклаш режалаштирилгани қайд этилмоқда.

Ички сиёсий омил ҳам муҳим ҳисобланмоқда. Хусусан, Флоридада яшовчи кубалик муҳожирлар орасида қатъий позиция намойиш этиш АҚШдаги сайловолди жараёнлари нуқтаи назаридан муҳим аҳамият касб этиши мумкин.

Ҳозирда 94 ёшда бўлган Раул Кастро расмий лавозимлардан кетган бўлса-да, Куба сиёсий тизимида таъсирли фигура сифатида қолмоқда. Гавана ҳукумати эса ушбу айбловлар юзасидан ҳозирча расмий муносабат билдирмаган.

Экспертлар фикрича, Вашингтоннинг бу ҳаракати “кечиккан адолат”дан кўра, Кубага нисбатан янги босим стратегиясидек кўринмоқда.

Муаллиф: Азиз Солиев

мавзуга оид янгиликлар

Версал келишуви: Вашингтоннинг Яқин Шарқдаги стратегик мағлубиятими?

АҚШ ва Эрон ўртасида Версалда Исломобод ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши шунчаки ҳарбий ихтилофнинг якуни эмас, балки Вашингтоннинг стратегик мағлубиятини юридик жиҳатдан мустаҳкамлаш бўлди.

Жаҳон

22.06.2026, 11:24

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

Сунъий интеллект АҚШ ва Хитойнинг асосий рақобат майдонига айланди

Си Сзинпиннинг АҚШга режалаштирилган ташрифи олдидан Вашингтон ва Пекин СИ хавфсизлиги ва ривожланиши бўйича келишувга эриша олмаяпти.

Жаҳон

15.09.2026, 11:42

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп

Трампнинг айтишича, Венесуэла сайловларга тайёр эмас, бироқ мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Сиёсат

25.07.2026, 10:59

Путин энди Си Цзиньпиннинг тенг ҳамкори эмас, балки кичик шеригига айланди

Украинадаги уруш ва иқтисодий яккаланиш Россиянинг Хитойга қарамлигини кескин кучайтирди. Натижада Пекин 2 давлат муносабатларида устун томонга айланиб, Москва эса тобора кўпроқ ён босишга мажбур бўлмоқда. 

Жаҳон

15.07.2026, 12:06

Эрон ядро қуроли яратмайди, АҚШ эса санкция қўлламайди...

Эронлик мулозим Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги тинчлик меморандуми ўз ичига нималарни олганини очиқлади.

Жаҳон

15.06.2026, 12:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда

19–21 октябрь кунлари Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган рейдларда 120 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Уларнинг 39 тасида газ таъминоти соҳаси ходимлари алоқадор бўлган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →