Қобилжон миллатчилик қурбони
Бугунги глобаллашув даврида миллатчиликнинг янги шакллари намоён бўлмоқда. Миграция оқимлари, иқтисодий тенгсизлик ва маданий иденитет йўқолишидан қўрқув жамиятда “биз” ва “улар” қарама-қаршилигини кучайтирмоқда.
Жаҳон
22.12.2025, 11:02
Улашиш:

Бугунги глобаллашув даврида миллатчиликнинг янги шакллари намоён бўлмоқда. Миграция оқимлари, иқтисодий тенгсизлик ва маданий иденитет йўқолишидан қўрқув жамиятда “биз” ва “улар” қарама-қаршилигини кучайтирмоқда. Бу ҳолат кескинлашганда ижтимоий низоларга сабаб бўлади, агрессив шаклга кирганда эса ксенофобия, муросасизлик ва бошқа миллатларга нисбатан душманликни юзага келтиради.
Марказий Осиё контекстида миллатчилик масаласи айниқса нозик. Бу ҳудудда миллий ўзликни англаш кўп миллатли жамият учун муҳим восита ҳисобланади. Миллатни севиш ва миллатчилик ўртасида аниқ фарқ ва меъёр мавжуд. Ушбу меъёр бузилиши эса ижтимоий тарангликни келтириб чиқариши мумкин. Соғлом миллий ғурур жамиятни бирлаштирса, ўз миллатини устун қўйиш ва бошқаларни камситиш давлатлараро муносабатларда ҳам зиддиятларга сабаб бўлиши эҳтимолдан холи эмас.
Шу кунларда 10 ёшли тожикистонлик бола — Қобилжон Алиевнинг вафоти жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳодиса мактаб ҳудудида содир бўлиб, унда 15 ёшли ўсмир гумонланмоқда. Маълумотларга кўра, гумонланувчи воқеани шахсий телефони орқали тасвирга олган.
Маълум қилинишича, Успенский мактабининг 9-синф ўқувчиси бўлган гумонланувчи аввал мактаб ичида ҳаракатланиб, кейин бошқа ўқувчилар билан бирга бўлган Қобилжон билан тўқнаш келган. Воқеа давомида мактаб ходимлари вазиятни бартараф этишга уринган. Қобилжон эса ваҳима ҳолатида мактаб зинапояси томон ҳаракатланган. Афсуски, ҳодиса оғир оқибат билан якунланган. Гумонланувчи воқеа куни устида “No lives matter” (“Ҳеч бир ҳаёт аҳамиятга эга эмас”) деган ёзув туширилган футболка кийиб юргани ҳам қайд этилган.
Маҳаллий журналистлар хабар беришича, Тожикистон расмийларига Қобилжон Алиевнинг жасадини олиб келиш ва дафн маросимлари билан боғлиқ жараёнларни тасвирга олишга йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган. Айтилишича, бу чекловлар аэропортда ҳам, марҳумнинг туғилган қишлоғида ҳам амал қилган. Профессионал видеокамералардан фойдаланиш тақиқланган, натижада ҳодисага оид фақат гувоҳлар томонидан телефон орқали олинган видеолар мавжуд.
Расмий идоралар томонидан мазкур чекловларга оид изоҳ берилмаган. Норасмий манбалар эса қарор “юқоридан” берилганини таъкидламоқда. Журналистлар ва жамоатчилик вакилларига кўра, воқеанинг кенг муҳокама қилиниши айрим доираларга маъқул эмас. Бироқ фаоллар таъкидлашича, хотира ва ҳақиқатни тўлиқ назорат қилиш имконсиз, вақт ўтиши билан воқеалар барибир ошкор бўлади.
Қайд этилишича, қотилликда гумонланaётган ўсмир ҳодисадан бир неча кун аввал 11 саҳифалик “Менинг ғазабим” номли манифест ёзиб, танишларига тарқатган. Унда бошқа дин ва миллат вакилларига, айниқса мигрантларга нисбатан кескин нафрат ифодаланган.
Намойиш этиладиган видеоларда эса “сўз исботи билан” деган нақлга гувоҳ бўлиш мумкин.
Тожикистонлик сиёсатшунос Муҳаммад Шамсуддинов ушбу ҳодисага муносабат билдириб, Қобилжонни “тизим ўлдирди”, дея баёнот берди.
Унинг сўзларига кўра:
“Сўнгги икки йил ичида радикаллашув даражасига етган сегрегация ва апартеид муҳити бу фожиага олиб келди. Доимий баёнотлар, қонун лойиҳалари, давлат телеканалларидаги чиқишлар ва нацистик контент тарқатиладиган Telegram каналлари бу муҳитни шакллантирди”.
Шунингдек, у мигрантларга қарши мунтазам рейдлар ва аэропортларда узоқ давом этадиган текширувлар ҳам бундай фожиалар учун замин яратаётганини таъкидлади.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг ушбу воқеани кескин қоралаши ва ҳамдардлик билдириши расмий Душанбе масалага жиддий ёндашаётганини кўрсатади. Бу ҳолат икки давлат ўртасидаги муносабатлар учун ҳам муҳим синов бўлиб хизмат қилмоқда. Терговнинг очиқлиги эса нафақат адолат, балки ишонч масаласидир.
Хулоса қилиб айтганда, Одинцоводаги мактаб фожиаси якка жиноят доирасидан анча кенг. Бу ҳодиса радикал ғоялар, ёшлар онгига таъсир, мактаблар хавфсизлиги ва мигрант болалар ҳимояси каби муаммоларни яна бир бор кун тартибига олиб чиқди.
Жаҳон
22.12.2025, 11:02
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Путинни танқид қилган рассом ўлдирилди
Жаҳон
18.06.2026, 16:04

Ҳиндистондаги миллатчилик сиёсатининг ҳудудий яхлитликка таъси
Сиёсат
30.06.2025, 11:38

Шаҳрисабз шаҳрида маст фуқаро қурол ёрдамида қотиллик содир этди
Ўзбекистон
01.04.2024, 12:31
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
