Россиялик депутат "Сибир ўзбеклар тарихий ватани" деган гаплари учун кескин танқидга учради
Россиянинг Ханти-Манси мухтор округи (ХМАО) Думаси депутати Халид Таги-Заде томонидан айтилган "ўзбекларнинг тарихий ватани ХМАО" деган баёнот Россия коммунистлари томонидан қаттиқ танқид қилинди. Бу фикр Компартия Марказий Қўмитаси (КПРФ) раҳбарияти томонидан мутлақо рад этилди ва сиёсий масъулиятсизлик деб баҳоланди.
Жаҳон
03.06.2025, 12:40
Улашиш:

КПРФ Марказий Қўмитаси раис ўринбосари Юрий Афониннинг URA.RU ахборот агентлигига билдиришича, Таги-Заде партия сафларидан аллақачон ҳайдалган ва партиянинг ҳозирги сиёсий йўналишига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
"У партия интизоми ва этикаси бузилгани учун бир неча йил олдин КПРФдан чиқарилган. Биз энди уни ҳеч қачон номзод сифатида кўрсатмаймиз. Унинг бу фикрлари партиянинг позициясига мос келмайди ва бу шахсий нуқтаи назар", — деди Юрий Афонин журналистлар билан суҳбатда.
Шунингдек, Давлат Думаси депутати, КПРФ аъзоси Михаил Матвеев ҳам Таги-Заде баёнотига кескин муносабат билдирди:
"Бу провокатор КПРФдан чиқарилган ва партиямизга алоқаси йўқ. Унинг бемаъни гаплари партиямиз позициясини ифодаламайди. У бундай гапларни шунчаки айтган эмас – бу аслида Россияга қарши ҳужум. Бу маҳаллий аҳолининг туғилиш даражаси ва ўлим кўрсаткичи муҳокама қилинаётган пайтда айтилган. Яъни у мигрантлар орқали туб аҳолининг ўрнини босиш ғоясини илгари сурмоқда. Ўзбекларнинг ушбу ҳудудда ътарихий ҳуқуқлариъ бор деган иддаоси эса, кўп ҳолларда махсус тайёрланган методикага ўхшайди. ФСБ бунга эътибор қаратиши лозим – бу яширин сепаратизм белгисидир", — деб ёзди Матвеев ўзининг Телеграм-каналида.
Аввалроқ, Челябинск вилоятидан Давлат Думаси депутати Станислав Наумов ҳам Таги-Задени танқид қилган эди. У депутатнинг "ўзбек мигрантлари ХМАОга тарихий ватани сифатида қайтиши мумкин" деган сўзларини парламентдан четлатиш учун асос бўлиши керак, деб ҳисоблайди.
Эслатиб ўтамиз, Таги-Заде ушбу фикрларини ХМАО Думаси йиғилишида баён этган. У ўз чиқишида Сибир хони Қучум ва Шайбонийлар сулоласига мурожаат қилиб, ХМАО ҳудудини ўзбекларнинг тарихий юрти деб атаган. Бу эса ҳамкасблари ва жамоатчилик орасида кескин норозиликка сабаб бўлди.
Жаҳон
03.06.2025, 12:40
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
сўнгги янгиликлар

Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади
Ўзбекистон
06.05.2026, 12:10

Тошкент “Бродвей”и янгиланади
Ўзбекистон
06.05.2026, 11:20

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди
Ўзбекистон
06.05.2026, 10:06

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди
Ўзбекистон
05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин
Спорт
05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди
Жаҳон
05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи
Жаҳон
05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди
Жаҳон
05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди
Ўзбекистон
05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?
Маданий
04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди
Ўзбекистон
04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин
Иқтисодиёт
04.05.2026, 16:21

Нидерландияга қарашли кемада хантавирус тарқалди
Жаҳон
04.05.2026, 15:06

Telegramда билдиришномалар ишламаяпти
Жаҳон
04.05.2026, 11:22

БАА ўз ҳаво ҳудудини тўлиқ очди
Жаҳон
04.05.2026, 10:21

Блогер Шерали Комилов муддатдан олдин озодликка чиқарилди
Ўзбекистон
04.05.2026, 09:59

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар
Ўзбекистон
02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22

