Теҳронда оммавий қатллар тўлқини: Эрон АҚШ жосусларини шафқатсиз жазоламоқда
Американинг "The New York Times" газетаси халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларига таяниб хабар беришича, Теҳрон расмийлари биргина шу ҳафтанинг ўзида жосуслик ва терроризмда айбланган тўрт кишига нисбатан ўлим ҳукмини ижро этган.
Жаҳон
18.05.2026, 17:29
Улашиш:

АҚШ билан ўт очишни тўхтатиш бўйича сулҳ имзоланганидан сўнг, Эронда хориж фойдасига жосуслик қилишда айбланаётган маҳбусларни қатл этиш ҳолатлари кескин кўпайди.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари уруш ортидан сўнгги икки ой ичида ўлим жазоси суръатлари юқори даражага чиққанини қайд этмоқда. Жанубий вилоятлардаги вазият ку кузатилаётган бир пайтда, расмий суд жараёнларининг адолатсизлиги тилга олинган.
Вашингтондаги DAWN таҳлилий маркази катта эксперти Омид Мемариан вазиятни қуйидагича баҳолайди: "Олий жазо ҳукмлари одатда суриштирувларсиз ва жуда қисқа фурсатда чиқарилмоқда. Гумонланувчилар ҳимоячи олиш ҳуқуқидан маҳрум, судлар нохолис ўтмоқда. Кўп ҳолларда маҳбуслар қийноқлар остида олинган сохта иқрорномалар асосида ўлимга маҳкум этиляпти".
Кузатувчиларга кўра, оммавий қатллар Эрон ҳукуматининг ички барқарорлик борасидаги кучли хавотиридан дарак беради. Мамлакатда апрель ойида тинчлик битими тузилганидан бери ўлим жазосининг ижро этилиши кескин кўпайган.
Ҳукумат ички намойишлар ва оммавий норозиликларнинг янги тўлқини бошланиб кетишидан чўчиб, мамлакатда тартиб ва назорат ҳали ҳам қатъий эканини намойиш этишга уринмоқда.
Давлат тузумига таҳдид солувчи ҳар қандай ҳаракат аёвсиз бостирилиши ҳақида ички мухолифатга сигнал берилмоқда.
Май ойи бошида Эрон давлат ОАВлари январь ойидаги оммавий намойишларда иштирок этган уч нафар эркак қатл этилганини эълон қилди.
Ортидан намойишлар пайтида полиция ходимини ўлдиришда айбланган Муҳаммад Аббосий ҳам қатл этилди. Ҳуқуқ фаолларининг ҳисоб-китобларига кўра, Аббосий жорий йилнинг март ойи ўрталаридан буён ўлим жазоси ижро этилган 15-намойишчи бўлди.
Нашрнинг таъкидлашича, Эрон махсус хизматлари мамлакат ичидаги жосуслик тармоқлари ва яширин қўпорувчилик гуруҳларини аниқлаш ҳамда йўқ қилиш амалиётларини сезиларли даражада кучайтирган.
Экспертларга кўра, халқаро ҳамжамият Теҳроннинг ушбу оммавий қатллар тўлқинини тўхтатиш учун сиёсий босимни ошириши ва мазкур инсон ҳуқуқлари масаласини келгуси дипломатик музокараларнинг асосий шартларидан бирига айлантириши зарур.
Тахлилчилар вазиятга шундай баҳо бермоқда: "Агар халқаро майдонда оммавий қатллар учун Теҳрон тўлайдиган сиёсий ва иқтисодий бадал кучайтирилмас экан, яқин ҳафталар ва ойлар давомида доимий ўлим жазолари ижро этилишига гувоҳ бўлаверамиз".
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Исроилнинг Теҳронга қарши ҳарбий операцияси бошланишидан аввал Эрон бўйлаб йирик оммавий намойишлар тўлқини ёпирилган эди. Ғарб таҳлилчилари ушбу ички тартибсизликлар ортида АҚШ ва унинг иттифоқчилари турган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишган.
Вашингтон ва Тель-Авив мазкур намойишлар Ислом Республикасидаги амалдаги тизимни ағдаришга хизмат қилади, деб умид қилган эди, бироқ бу геосиёсий ҳисоб-китоб кутилган натижани бермади.
Азиз Солиев
мавзуга оид янгиликлар

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди
Жаҳон
01.06.2026, 07:09

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?
Ўзбекистон
26.10.2026, 13:15

Варшавада инсон ҳуқуқлари бўйича йирик халқаро конференция ўтказилмоқда
Жаҳон
07.10.2026, 17:42

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда
Жаҳон
19.09.2026, 10:02

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган
Жаҳон
18.09.2026, 15:10
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
