“Қуёшга сингиб кетган” – Саодат Исмоилованинг АҚШдаги кўргазмаси
Ўзбек рассоми ва режиссёри Саодат Исмоилованинг АҚШдаги илк кўргазмаси Смитсон институтида намойиш этилмоқда. Унда видеоинсталляциялар, фотосуратлар ва музейнинг тарихий коллекцияларидан танланган ноёб экспонатлар ўрин олган.
Маданий
22.05.2026, 13:16
Улашиш:

АҚШдаги Смитсон институтининг Осиё миллий санъати музейида ўзбек рассоми ва режиссёри Саодат Исмоилованинг “Қуёшга сингиб кетган” номли илк кўргазмаси намойиш қилинмоқда.
Ватандошимизнинг ушбу кўргазмасида видеоинсталлятсиялар, фотосуратлар ва музейнинг тарихий коллекцияларидан танланган ноёб экспонатлар ўрин олган.
Музей директори Чейз Робинсоннинг таъкидлашича, Саодат Исмоилова ижоди шахсий хотира ва тарихий воқеаларни уйғунлаштириб, тарихга бошқача назар ташлашга ундайди. Унинг фикрича, мазкур кўргазма Осиё халқлари тарихи ва маданиятини кенгроқ тарғиб қилишга қаратилган муҳим ташаббуслардан бири.
Кўргазмадаги “18,000 Worlds” (“18 минг олам”) видеосида 1920 йилларга оид Марказий Осиё архив кадрлари Қозоғистондаги космик мажмуа ва Ўзбекистондаги йирик қуёш печи тасвирлари билан уйғунлаштирилган.
“Her Right” (“Унинг ҳаққи”) асари эса ўзбек аёлларининг эркинлик ва ҳуқуқлар учун курашига бағишланган. Унда эски ўзбек фильмлари кадрлари замонавий мусиқий композициялар билан бирлаштирилган.

“Her Right” (“Унинг ҳаққи”)
Кўргазманинг асосий инсталляцияси бўлган “Melted into the Sun” филми VIII асрда яшаган ва “Ниқобли зот” номи билан машҳур бўлган Ал-Муқанна образини замонавий талқинда намоён қилади. Асарда тарихий вайроналар ва индустриал манзаралар орқали тарих, мифология ва бугунги цивилизация ўртасидаги муносабатлар ёритилган.

“Melted into the Sun”
“The Letters” (“Мактублар”) туркумида эса рассом оила аъзолари портретларини шеърлар, диний матнлар ва турли тиллардаги шахсий фикрлар билан уйғунлаштирган.

Кўргазма учун музей коллекциясидан XIX асрга оид ноёб ўзбек матоси ҳам танлаб олинган.
Ўзбекистондан кўра чет элда машҳурроқ Саодат Исмоилова
1981 йилда Ўзбекистонда туғилган Саодат Исмоилова ҳозирда Париж ва Тошкент шаҳарларида ижод қилади. У Тошкент давлат санъат институти ва Франциядаги Замонавий санъат миллий студиясини тамомлаган. 2021 йилда у Марказий Осиё замонавий санъатини ривожлантиришга қаратилган “Давра” платформасига асос солган.

Саодат Исмоилова томонидан суратга олинган “Орол: кўринмас денгизда балиқ овлаш” филми 2004 йилда Италиянинг Торино халқаро фильм фестивалида энг яхши ҳужжатли фильм деб топилган.
2014 йилда эса унинг “Чилла” филми Берлин халқаро кинофестивалида намойиш этилган. Булардан ташқари ҳам, ватандошимиз кўплаб халқаро кўргазмаларда қатнашган: унинг асарларида Марказий Осиё, Ўзбекистон ҳаёти тасвири устуворлик қилади.

У 2022 йилда Венеция биенналеси ҳамда халқаро кўргазмада иштирок этган. Шунингдек, бир қатор халқаро мукофотларга сазовор бўлган.
Бугунги кунда ижодкорнинг асарлари “ Tate Modern”, “ Centre Pompidou”, “ Victoria”, “ Алберт” каби дунёга машҳур музей ва галереялар коллекцияларидан ўрин олган.

мавзуга оид янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди
Жаҳон
30.10.2026, 17:36

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»
Ўзбекистон
29.10.2026, 11:34

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Хитой ва АҚШ Марказий Осиёда: иқтисодий рақобат янги босқичдами?
Сиёсат
17.10.2026, 12:12
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди
Ўзбекистон
04.11.2026, 15:27

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент
Ўзбекистон
04.11.2026, 14:16
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
