Ўқитувчилар яна вазирликни судга беришди
9 нафар ўқитувчи Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигини судга берди. PARADIGMA.UZ Судга киритилган ҳужжат билан танишди.
Таълим
19.08.2025, 16:57
Улашиш:

Foto: Paradigma.uz
Ҳужжатга кўра, ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 майда 3515-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати” берилган. Мазкур рўйхатнинг 1-бобида хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати ҳамда уларнинг мувофиқлик даражаси кўрсатилган бўлиб, рўйхатда Test of English as a Foreign Language (TOEFL iBT) бўйича B1 B2 C1 C2 даражалари олинганда ушбу даражалар тан олиниши кўрсатилган.
“Мазкур идоравий ҳужжат талабларидан келиб чиққан ҳолда мен ва кўпгина бошқа ўқитувчилар TOEFL i тил сертификатини олиш учун тайёргарлик қилдик. Қонунчиликда белгиланган тўловларни амалга оширган ҳолда 2025 йилнинг март, апрель ойларида "INTELLECT GROUP STUDY" ХК да TOEFL i имтиҳонларини топшириб, хорижий тилларни билиш даражаси бўйича сертификат олганмиз.
Бироқ, биз қонунчиликда белгиланган тартибда сертификат олганимиздан сўнг 2, 3 ой ўтиб, Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 10.06.2025 йилда 02-2718-сонли хат чиқарилган бўлиб, ушбу хатда TOEFL itp га тест топшириш тавсия этилмаслиги кўрсатилган”, — деди Г.Йўлдашева, аризачилардан бири.
Унинг айтишича, у ва бошқа ўқитувчилар тегишли тил сертификати олганидан 3,3 ой ўтиб, вазирлик томонидан шу йилнинг 10 июнь кунида 02-2781-сонли хат чиқарилган. Хатда ўқитувчилар TOFEL iBT га тест топширмаслиги айтилган.
Хатга жавобан Йўлдашева ва бошқа ўқитувчилар вазирликка мурожаат қилганида вазирлик 05-14-4521-сонли яна хат билан жавоб қайтарди. Бу галги хатда вазирлик хорижий ва миллий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлар рўйхати мавжуд эканлиги ҳамда мазкур изоҳ қисмида таълим соҳасидаги халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатдан ўтган тест марказларига бормасдан, масофадан олинган сертификатларга имтиёз ва устамалар қўлланилмаслиги ёзилган.
Судга киритилган аризага кўра, вазирлик ўқитувчиларнинг талабини рад этишнинг ҳуқуқий асосини қонунчилик ҳужжатининг изоҳи билан асослаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунига кўра, қонуности ҳужжати бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар, бандлар, кичик бандлар ва хатбошилардан иборат бўлади. Мазкур қонунда ҳам, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга оид бошқа қонунчилик ҳужжатларида ҳам изоҳ норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг таркибий бирлиги эканлиги ёки изоҳ норматив-ҳуқуқий характерга эга эканлиги кўрсатилмаган.
“Юқоридаги қонунчилик ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда “Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори (Адлия вазирлигидан 2024 йил 29 май куни 3515-рақам билан рўйхатдан ўтказилган) нинг изоҳ қисми норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди ва умуммажбурий характерга эга эмас. Нормалар ҳуқуқий кучга эга бўлиб, оқибат туғдириши учун диспозитив норма шаклида киритилиши лозим. Ҳеч олий ҳужжатда изоҳнинг расмий ҳуқуқий кучи ҳақида келтирилмаган. Шу жиҳатдан, вазирликнинг аризани мазкур асос билан рад этиши қонунга зид ҳисобланади”, — дейилади судга киритилган аризада.
Ўқитувчиларнинг айтишича, улар имтиҳон топширган "INTELLECT GROUP STUDY" ҲК билан, “TOEFL ITP ТEST CENTER” ташкилоти ўртасида ўзаро мемурандум мавжуд.
Судга киритилган аризага кўра, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигининг 10.06.2025 йилдаги 02.02718-сонли хати норматив ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланмайди ҳамда умуммажбурий характерга эга эмас.
Ўқитувчилар суддан вазирликнинг мансабдор шахси хатти-ҳаракатларини ҳамда вазирлик томонидан-томонидан ўқитувчиларга чиқарилган ҳужжатларини ҳуқуқий эмас деб топишини ва уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилишини сўрамоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳам аттестация жавобларидан қониқмаган ўқитувчилар вазирликни судга беришган эди.
Таълим
19.08.2025, 16:57
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўқитувчилар биргаликда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди
Таълим
05.07.2025, 12:55

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради
Жаҳон
28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт
Маданий
27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
