Аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик бошланди
2025 йил 7 октябр санасида Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида" 629-сон қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон
13.10.2025, 09:00
Улашиш:

Президентнинг 173-сон фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ишчи гуруҳ бир ой муддатда Миллий статистика қўмитасининг "Аҳолини рўйхатга олиш ахборот тизими"ни, шу жумладан қишлоқ хўжалигини ҳисобга олиш сўровномаларини синовдан ўтказади ва узлуксиз ишлашини таъминлайди.
2025 йил 15 октябрга қадар "маҳалла еттилиги" ходимларининг планшет қурилмалари синовдан ўтказилиб, уларга ахборот тизими ўрнатилади. 2025 йил 1 ноябрга қадар рўйхатдан ўтиш жараёнини техник қўллаб-қувватлаш учун "Колл-марказ" ташкил этиш ишлари якунланади.
Аҳолини рўйхатга олиш 2026 йил 15 январдан 28 февралгача ўтказилади ва рўйхатга олишнинг бошланиш вақти 2026 йил 15 январь соат 00:00 этиб белгиланди. Рўйхатдан ўтиш муддати 45 кун.
Респондентларнинг шахсий ва қишлоқ хўжалиги маълумотларини тўплашда рўйхатга олинган санадан кейинги ўзгаришлар ҳисобга олинмайди.
Хусусан, 2026 йил 15 январдан кейин туғилган болаларга рўйхатга олиш варақаси ва бошқа рўйхатга олиш ҳужжатлари тўлдирилмайди, балки рўйхатга олиш санасидан кейин вафот этган шахсларга тўлдирилади.
Шунга ўхшаш рўйхатга олиш ҳужжатлари 2026 йил 15 январдан кейин фермага олиб келинган ёки туғилган янги чорва моллари учун тўлдирилмайди, балки рўйхатга олиш санасидан кейин нобуд бўлган, сўйилган ёки сотилган, шунингдек бошқа сабабларга кўра фермадан олиб чиқиб кетилган чорва моллари учун тўлдирилади.
Аҳоли сони ва унинг таркибини ҳисоблашда қуйидагилар ҳисобга олинмайди:
мамлакат ҳудудида бир йилдан ортиқ бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари;
Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг доимий ваколатхоналари, халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг давлат ташкилотлари ваколатхоналари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ дипломатик имтиёзларга эга бўлган шахслар.
Қарор билан қуйидагилар ҳам тасдиқланди:
Ўзбекистон Республикасида аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш дастури;
Ўзбекистон Республикасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказиш учун сўровнома шакллари рўйхати;
Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш ҳамда унинг натижаларини эълон қилиш бўйича тадбирлар режаси;
Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишни ўтказишда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳ таркиби;
Аҳолини ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг аҳамияти ва мазмунини тарғиб қилиш бўйича медиа режа.
Ўзбекистон
13.10.2025, 09:00
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48
сўнгги янгиликлар

Қамчибек Ташиев яна бир лавозимни тарк этди
Жаҳон
16.04.2026, 17:27

Бухорода “Leapmotor” автомобиллари ишлаб чиқарилади
Ўзбекистон
16.04.2026, 16:23

Эронга музлатилган 100 миллиард долларлик активлари зарур
Жаҳон
16.04.2026, 14:58

BBC 2000 тагача иш ўрнини қисқартиради
Жаҳон
16.04.2026, 10:14

“Халқлар дўстлиги саройи” ҳудудида ноқонуний баннерлар олиб ташланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 17:16

Трамп ва Мелони ўртасида зиддият: АҚШ–Италия муносабатлари совуқлашмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:59

“Улар иқтисодиётимизни юксалтиради” — Испания иммиграция сиёсатини юмшатмоқда
Жаҳон
15.04.2026, 16:29

Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар қайта тикланди
Ўзбекистон
15.04.2026, 15:24

Исроил, АҚШ ва Эрон: Дунё тартибини ўзгартираётган урушнинг 10 та сабоғи
Жаҳон
15.04.2026, 12:13

Марказий Осиё давлатлари ЯИМининг 130 фоизини иқлим хавфлари туфайли йўқотиши мумкин
Иқтисодиёт
15.04.2026, 11:46

Масофадан туриб никоҳдан ўтишга рухсат берилди
Ўзбекистон
15.04.2026, 11:05

Қимиз ичган ҳайдовчи алкотестердан ўтса, натижа қандай бўлади?
Маданий
15.04.2026, 10:36

Ўзбекистон ва Афғонистон $520 млнлик келишувга эришди
Иқтисодиёт
15.04.2026, 09:50

Синдаров тарихий ғалабани қўлга киритди
Спорт
14.04.2026, 21:29

Шикастланган давлат рақамини онлайн алмаштиринг
Ўзбекистон
14.04.2026, 17:11

Таълим тизимида муҳим ўзгаришлар: ваколатлар вазирликка ўтказилмоқда
Таълим
14.04.2026, 17:00

Тошкент шаҳар ҳокимлиги “Очиқлик индекси”да энг паст ўринни эгаллади
Ўзбекистон
14.04.2026, 16:13

Ҳўрмуздаги кескинлик: дунё озиқ-овқат хавф остидами?
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:42

“Диққатини жамлай олмаган компания”: OpenAI стратегияси танқид остида
Иқтисодиёт
14.04.2026, 15:41

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда
Жаҳон
14.04.2026, 12:27
машҳур янгиликлар

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда
Фан-технология
18.03.2026, 14:45

Эронга қилинган ҳаракатдан норози бўлган мулозим ишдан бўшади
Жаҳон
18.03.2026, 14:17

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди
Маданий
19.03.2026, 11:20

Бенкси ким? Асримизнинг энг машҳур “кўча” рассоми фош бўлди(ми?)
Маданий
28.03.2026, 15:48

