Август ойида бизни қандай об-ҳаво кутмоқда?
“Ўзгидромет” август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланишини прогноз қилди.
Ўзбекистон
29.07.2025, 12:38
Улашиш:

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигига кўра, Август ойи қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво билан бошланади. Ойнинг катта қисмида ҳарорат асосан кундузи 34-37 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-41 даражагача бўлади. Бундай ҳарорат ёз фасли учун жуда қулай бўлиб, у август ойидаги ўртача йиллик қийматларга яқин ҳисобланади.
Кечалари ҳарорат асосан 18-23 даража бўлади. Учинчи декадага келиб, ҳарорат кечалари аста-секин 13-18 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражагача, жанубда 36-38 даражагача пасаяди. Август ойи асосан қуруқ бўлиши кутилмоқда. Республика ҳудудининг катта қисмида ой давомида ёмғир ёғиши эҳтимоли кам.
Ўзбекистонда одатда август ойи ҳарорат фони пасая бошлайди, бу ой июль каби жуда иссиқ бўлмайди. Ўзбекистон ҳудуди бўйича август ойининг ўртача ойлик ҳарорати июль ойига нисбатан 1,5-2,5 даражага паст бўлади. Аммо шунга қарамай, август ҳали ҳам жуда иссиқ ой ҳисобланади. Йилнинг кўп ойлари сингари, август ойи ҳам нисбатан иқлим ўзгариши таъсири остида бўлади. 1991—2020 йиллар ва 1961 — 1990 йиллар учун август ойидаги ўртача ойлик ҳароратнинг фарқи 1,2-1,5 даражани ташкил этади.
Бунга қадар метеорологик кузатувларнинг барча даври учун 2021 йилнинг август ойи энг илиқ, 1912 йилнинг август ойи эса энг совуқ бўлган. Кузатувларнинг барча йиллари учун август ойларининг максимал ҳаво ҳарорати мутлақ рекорди 41-43 даражани, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-48 даражани ташкил этади. Бутун тарихий давр учун Тошкентда энг юқори ҳаво ҳарорати 43,1 даража (1944 йил) бўлган.
Одатда август ойининг охирига келиб, куз фаслининг яқинлашиши (нафаси) сезила бошланади. Салқин ҳаво массаларининг кириб келиш сони кўпаяди. Айрим йилларда август ойида салқин ҳаво кириб келиши Ўзбекистон ҳудуди бўйича кундузги ҳароратни 25-30 даражагача, баъзан эса ундан ҳам пастроқ 20-25 даражагача пасайтиради (2020 ва 2023-йй.).
Ўзбекистонда август ойи йилнинг энг қуруқ ойи деб ҳисобланади. Ёмғир жуда камдан-кам ҳолларда, текислик ҳудудларнинг катта қисмида ўртача 1 кундан 3 кунгача бироз ёғади ва ўртача ойлик ёғингарчилик миқдори 1-2 мм дан, Фарғона водийсида 3-5 мм дан кўп бўлмайди. 2020 йил август ойи охирида Ўзбекистоннинг марказий вилоятларида бир кеча-кундузда ёғингарчилик миқдори 10-34 мм бўлган кучли жала ёмғир ёғиб ўтган эди. Шу куни Тошкентда 17 мм ёғингарчилик кузатилган (ойлик меъёр 2 мм) – бу август ойида бир кеча-кундузлик ёғингарчилик миқдори бўйича мутлақ рекорддир.
Энг эсда қоладиган рекордлар Сариосиё метеостанцияси (Сурхондарё вилояти тоғ олди) ҳудудида кузатилган, бунда ойлик меъёр 0,4 мм бўлганда 3 соат 10 дақиқа ичида 35 мм ва Қўқон метеостанцияси ҳудудида ойлик меъёр 5 мм бўлганда 20 дақиқа ичида 35 мм ёмғир ёққан.
Ўзбекистон
29.07.2025, 12:38
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Бугун ҳаво бироз булутли бўлади
Ўзбекистон
18.10.2025, 09:12

Тошкентда президент ҳақида ҳақоратли изоҳ ёзган шахс жаримага тортилди
Ўзбекистон
14.05.2026, 17:22

Нақдсиз тўловлар: уй ва авто савдоси кескин пасайди
Иқтисодиёт
14.05.2026, 15:24

Ўзбекистонда сафарбарлик вақтида кредит тўловлари кечиктирилиши мумкин
Ўзбекистон
14.05.2026, 14:42

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47
сўнгги янгиликлар

Хитой технологик кадрларини АҚШдан ортга қайтармоқда
Жаҳон
14.05.2026, 17:42

Тошкентда президент ҳақида ҳақоратли изоҳ ёзган шахс жаримага тортилди
Ўзбекистон
14.05.2026, 17:22

Россия – Украина урушида йирик ҳужум: юзлаб дрон ва ракеталар учирилди
Жаҳон
14.05.2026, 16:52

Нақдсиз тўловлар: уй ва авто савдоси кескин пасайди
Иқтисодиёт
14.05.2026, 15:24

Ўзбекистонда сафарбарлик вақтида кредит тўловлари кечиктирилиши мумкин
Ўзбекистон
14.05.2026, 14:42

Эрон ТИВ раҳбари Исроил билан яқинлашаётган давлатларни огоҳлантирди
Жаҳон
14.05.2026, 12:49

Макрон атрофида янги шов-шув: президент актриса билан муносабатда бўлгани айтилмоқда
Жаҳон
14.05.2026, 11:24

Ғарбдаги оила инқирози: демографик пасайиш тезлашмоқда
Жаҳон
14.05.2026, 10:11

Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади
Ўзбекистон
14.05.2026, 09:34

Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: янги ёндашувлар
Иқтисодиёт
13.05.2026, 17:31

Чорвачиликни ривожлантиришда янги қадам
Ўзбекистон
13.05.2026, 17:22

«Евровидение» ярим финалида Исроилга қарши намойишлар бўлиб ўтди
Жаҳон
13.05.2026, 16:35

Ўзбекистонга қайтарилган тарихий артефактлар жамоатчиликка тақдим қилинди
Маданий
13.05.2026, 16:32

Банк ходимлари мижознинг 500 минг доллар омонатини ўзлаштирди
Иқтисодиёт
13.05.2026, 15:56

Андижон воқеалари: 21 йил олдинги қонли кун
Ўзбекистон
13.05.2026, 14:42

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:38

Ўзбекистонда хантавирус мавжудми?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:15

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49

Шимолий Корея Россия-Украина урушидан 14 миллиард доллар даромад қилди
Жаҳон
12.05.2026, 15:23
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47
