Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 11:38

Грузия Бош вазири нега Ўзбекистонга келмоқда?

Жорий йилнинг 4-5 март кунлари Грузия Бош вазири Иракли Кобахидзе расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумат порталида маълум қилинди.

Грузия Бош вазири нега Ўзбекистонга келмоқда?

REUTERS/ David Mdzinarishvili

Қайд этилишича, ташриф дастури давомида қатор икки томонлама учрашувлар ва ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишини ўтказиш, саноат корхоналари фаолияти билан танишиш ва бошқалар ўрин олган. 

Бош вазирнинг Ўзбекистонга келиши арафасида Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари Қ. Юлдашев бошчилигидаги делегациянинг расмий ташриф билан Грузияга борди. 

Делегация у ерда Грузия Атроф-муҳит ва қишлоқ хўжалиги вазири Д. Сонгулашвили, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги илмий-тадқиқот маркази, Виночилик миллий агентлиги, Чой ва Фундук етиштирувчилар уюшмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказган.

"Шунингдек, ташриф доирасида кенгайтирилган музокаралар ўтказилиб, узумчилик, виночилик, ипакчилик, зайтун ва фундук плантацияларини ташкил этиш, шунингдек, қишлоқ хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш масалалари муҳокама этилди", дейилади Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан берилган хабарда.

Қўшимча қилинишича, ташриф якунида икки давлат ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бир қатор келишувларга эришилган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда сафарбарлик вақтида кредит тўловлари кечиктирилиши мумкин

Қонун лойиҳасига кўра, сафарбарлик даврида чақирилган фуқароларнинг кредит тўловлари кечиктирилиши ва иш жойи сақланиши мумкин. 

Ўзбекистон

14.05.2026, 14:42

Эрон ТИВ раҳбари Исроил билан яқинлашаётган давлатларни огоҳлантирди

Аббос Аракчи Исроил билан “тил бириктираётган” давлатлар оқибатларга дуч келишини маълум қилди. Унинг баёноти Бенямин Нетаньяхунинг БААга эҳтимолий яширин ташрифи ҳақидаги хабарлар ортидан янгради.

Жаҳон

14.05.2026, 12:49

Макрон атрофида янги шов-шув: президент актриса билан муносабатда бўлгани айтилмоқда

Франция матбуотида Эммануэль Макрон ва актриса Голшифте Фараҳани ўртасидаги муносабатлар ҳақида шов-шувли даъволар пайдо бўлди.

Жаҳон

14.05.2026, 11:24

Ғарбдаги оила инқирози: демографик пасайиш тезлашмоқда

Европа ва ривожланган дунёда яна бир сукунат бор – болалар овози камайиб бормоқда. Демографик кўрсаткичлар энди буни очиқ тасдиқлаяпти. Ғарб давлатларида туғилиш даражаси тарихий минимумларга яқинлашди.

Жаҳон

14.05.2026, 10:11

Тошкент метроси бекатларида ойнали ҳимоя тўсиқлари ўрнатилади

Тошкент метрополитени бекатларида йўловчилар хавфсизлигини ошириш мақсадида ойнали ҳимоя тўсиқларини ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Ўзбекистон

14.05.2026, 09:34

Ўзбекистоннинг рақамли иқтисодиётга ўтиш тажрибаси: янги ёндашувлар

Ўзбекистон айрим соҳаларда нақд пулсиз тўлов тизимига ўтишни тезлаштирмоқда. Хусусан, АЁҚШ ва алкоголь савдосида электрон ҳисоб-китобларга устуворлик берилмоқда. Бу борада дунё тажрибаси нима дейди?

Иқтисодиёт

13.05.2026, 17:31

Чорвачиликни ривожлантиришда янги қадам

Чорвачилик ва яйлов хўжалигини ривожлантириш агентлиги ташкил этилади. Унинг олдига қорамоллар сонини 16,5 миллионтага, қўй ва эчкилар сонини 30 миллионтага, паррандалар сонини 141 миллионтага етказиш вазифалари қўйилган.

Ўзбекистон

13.05.2026, 17:22

«Евровидение» ярим финалида Исроилга қарши намойишлар бўлиб ўтди

Евровидениенинг биринчи ярим финали давомида Вена шаҳрида Исроил иштирокчиси чиқиши пайтида норозилик акциялари кузатилди.

Жаҳон

13.05.2026, 16:35

Ўзбекистонга қайтарилган тарихий артефактлар жамоатчиликка тақдим қилинди

Қайтарилган артефактлар Кушон давридан Темурийларгача бўлган даврларга оид ноёб ёдгорликлардан иборат.

Маданий

13.05.2026, 16:32

Банк ходимлари мижознинг 500 минг доллар омонатини ўзлаштирди

Тошкентда тижорат банки масъул ходимлари фуқаронинг 500 минг АҚШ доллари миқдоридаги омонат пулини сохта ҳужжатлар орқали ўзлаштиргани маълум бўлди.

Иқтисодиёт

13.05.2026, 15:56

Андижон воқеалари: 21 йил олдинги қонли кун

2005 йил ҳибсга олинган андижонлик 23 акромийлар аъзоси дея гумон қилинган шахсларнинг яқинлари ва ҳамкасблари бошлаган намойишлар пировардида 13 май кунги қонли воқеаларига олиб келди.

Ўзбекистон

13.05.2026, 14:42

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди

Туркистон вилоятининг Сариоғоч туманида жойлашган «Қоплонбек» чегара ўтказиш пунктида содир бўлган ҳуқуқбузарлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Жаҳон

13.05.2026, 11:22

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?

Ўзбекистондаги сиёсий қатағон қурбонларини реабилитация (оқлаш) жараёни атрофида баҳслар авж олди. Россия сиёсатчиларига кўра, Ўзбекистон гўёки «ҳақиқий жиноятчиларни» оқламоқда. 

Ўзбекистон

13.05.2026, 10:38

Ўзбекистонда хантавирус мавжудми?

Санэпидқўм Ўзбекистонда хантавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилмаганини маълум қилди. Ўзбекистонда хавфли инфекциялар тарқалишининг олдини олиш учун чегара пунктларида доимий санитария назорати йўлга қўйилган.

Ўзбекистон

13.05.2026, 10:15

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди

Марказий банк маълумотларига кўра, март ойида кузатилган қисқаришдан сўнг апрель якунида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қарийб 1,9 миллиард долларга кўпайиб, жами 70 миллиард 891,9 миллион долларни ташкил этган.

Иқтисодиёт

12.05.2026, 15:49

Шимолий Корея Россия-Украина урушидан 14 миллиард доллар даромад қилди

Шимолий Корея Россиянинг Украинага қарши урушида иштирок этиши орқали сўнгги уч йил ичида қарийб 14 миллиард доллар даромад олган.

Жаҳон

12.05.2026, 15:23

Давомли хантавирус — Инфекциядан кейинги ҳаёт ташвишлими?

Ушбу касалликдан омон қолиш тўлиқ соғайишни англатмайди. Кўплаб беморлар хантавирусдан тузалганидан сўнг ҳам COVID каби узоқ муддатли жисмоний ва руҳий муаммолардан азият чекмоқда.

Жаҳон

12.05.2026, 15:09

Европа бозорларида пасайиш кутилмоқда

АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларга оид ноаниқликлар фонида Европа фонд бозорлари савдони пасайиш билан бошлаши мумкин.

Иқтисодиёт

12.05.2026, 12:53

Трамп Венесуэлани Америкага қўшиб олмоқчи

АҚШ президенти Венесуэлани Американинг 51-штатига айлантириш масаласини «жиддий кўриб чиқаётгани» айтилмоқда.

Жаҳон

12.05.2026, 11:38

БАА компанияси Ўзбекистонда 100 та диагностика маркази ташкил этади

Бирлашган Араб Амирлигининг “Unison Capital Investment” компанияси республика бўйлаб 100 та тўлиқ циклли диагностика марказларини ташкил этиш режаларини тақдим этди.

Ўзбекистон

12.05.2026, 11:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →