Россияда Ўзбекистон фуқароси терроризм бўйича 20 йилга қамалди

Жавоҳир Ўткиров Россия Федерацияси Жиноят кодексининг бир қатор терроризм ва қурол-яроқ билан боғлиқ моддалари бўйича айбдор деб топилди.

Улашиш:

Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил 14 январь куни Ўткиров тақиқланган халқаро террористик ташкилот — Ислом давлати манфаатлари йўлида ҳаракат қилишга тайёр эканини билдириб, видеоёзув тайёрлаган ва уни ташкилот аъзоларига юборган.

2023 йил январь–сентябрь ойларида ташкилот раҳбарияти Россия ҳудудида теракт уюштиришни режалаштирган. Ўткировга аҳоли пунктларини ўрганиш, объектларни разведка қилиш ҳамда портловчи мосламалар тайёрлаш учун жой топиш вазифаси берилган.

2023 йил 23 сентябрь куни у Ўзбекистондан Россияга келиб, Ставрополь шаҳрида бир нечта объектларни суратга олган ва видеога тушириб, маълумотларни ташкилот раҳбарига юборган.

2023 йил декабрь ойида унга Ставрополь ўлкаси ҳукумати биноси эҳтимолий нишон сифатида кўрсатилган. Шу орқали у портловчи қурилмалар учун зарур қисмларни харид қилган ва тайёрлаган. 18 декабрь куни у қўлга олинган.

Суд ҳукмига кўра, Ўткиров 20 йил муддатга қатъий режимли колонияга озодликдан маҳрум этилди. Жазонинг дастлабки 5 йилини қамоқхонада ўтайди. Шунингдек, унга 1 миллион рубль жарима тайинланди.

Ҳукм ҳозирча қонуний кучга кирмаган ва Апелляция ҳарбий судига шикоят қилиниши мумкин.

мавзуга оид янгиликлар

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда

Путин, шунингдек, Форс кўрфази араб давлатлари раҳбарлари билан доимий алоқада эканини билдирган.

Жаҳон

07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Россияда музлаб қолган итга ёрдам берган курьер ишдан бўшатилди

Россиянинг Челябинск вилоятида -20 даража совуқда музлаб қолган, Додобоня лақабли уйсиз итни адёл билан ўраб қўйган пица етказиб берувчи курьер ишдан бўшатилди.

Жаҳон

27.02.2026, 12:34

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик

Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

25.02.2026, 13:51

АҚШ Ўзбекистонлик хакерга санкция эълон қилди

АҚШ PAIPA қонуни доирасида санкциялар рўйхатини янгилади. Ўзбекистон фуқароси Азизжон Мамашов ва БААдаги Advanced SecuritySolution киберҳужум ва тижорат сирлари ўғирлашда айбланмоқда.

Ўзбекистон

25.02.2026, 10:52

Россия-Украина уруши: йўқотишлар, зарар ва музокаралар

Россиянинг Украинага тўлиқ масштабдаги босқини бошланганига бугун, 24 февралда тўрт йил тўлди.

Жаҳон

24.02.2026, 14:06

сўнгги янгиликлар

Чехия Ўзбекистон фуқаролари учун йилига 150 та меҳнат визаси ажратади

Маълум қилинишича, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев 7 март куни Чехиянинг Ўзбекистондаги элчиси Любомир Фреборт билан учрашув ўтказган.

Ўзбекистон

10.03.2026, 17:51

Ташанов: Мени жавобгарликка тортишяпти

Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдурахмон Ташанов ўз Фейсбук саҳифасида пост жойлаб, 2026 йил 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори қарори билан у маъмурий жавобгарликка тортилаётганини маълум қилди. 

Ўзбекистон

10.03.2026, 14:35

Эрон ва Саудия ўртасида қолган Покистон: қандай йўл тутиш керак?

Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида можаро кучайиб бораётган бир пайтда Покистон қайси томонни танлайди? Бир томонда ўзаро ҳарбий шартнома тузган Саудия Арабистони, иккинчи томонда эса узун чегара ва мураккаб алоқаларга эга Эрон.

Жаҳон

10.03.2026, 13:04

Исроил фосфорли қурол ишлатгани маълум бўлди

Human Rights Watch маълумотига кўра, 2026 йил 3 март куни Исроил ҳарбийлари Ливан жанубидаги Ёҳмор шаҳри устидан оқ фосфорли артиллерия ўқ-дориларидан фойдаланган.

Жаҳон

10.03.2026, 12:26

Трамп: Австралия эронлик аёл футболчиларга бошпана бериш керак

АҚШ президенти Дональд Трамп Австралия ҳукуматини Эрон аёллар терма жамоаси футболчиларига сиёсий бошпана беришга чақирди. Агар Австралия спортчиларга бошпана бермаса, буни АҚШ амалга оширади, деди у. 

Жаҳон

10.03.2026, 11:47

Нефть бозорида кескин ўсиш: нархлар 100 доллардан ошиб кетди

Лондон халқаро молиявий биржасида 2026 йил май ойида етказиб бериладиган Brent нефти фьючерслари нархи 2022 йил 30 августдан бери илк бор бир баррел учун 102 доллардан ошди.

Иқтисодиёт

10.03.2026, 10:29

“Алининг шапкасини Валига кийдириб юрган” тадбиркорнинг бизнес империяси қуламоқда

Бахтиёр Шуҳратович Фозилов Eriell Group, Enter Engineering, Saneg ва Ferkensco каби йирик компанияларнинг асосий акциядорларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон

09.03.2026, 09:08

Ҳурмуз бўғозининг ёпилиши: глобал иқтисодиёт учун жиддий синов

Ҳурмуз бўғозида юзага келган кескин вазият глобал савдо ва энергетика бозорларига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ҳозирда Форс кўрфази ҳудудида 250 га яқин кема тўхтаб қолгани дунё таъминот занжирлари ва нефть нархларига босимни кучайтирмоқда.

Иқтисодиёт

09.03.2026, 06:42

Жазо ўтаётган аёллар ҳам талаба бўлиши мумкин

Ўзбекистонда жазо ўтаётган аёлларга олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятини яратиш режалаштирилмоқда. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 10:51

Исроилда полиция ушлаган ўзбекистонлик бўйича расмий баёнот берилди

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқаросининг TikTok тармоғига жойлаган видеоси ҳамда унинг полиция томонидан ушлангани ҳақида турли хабарлар тарқалди. 

Ўзбекистон

08.03.2026, 08:03

Дубайда олтин геосиёсий кескинлик сабабли катта чегирмалар билан сотилмоқда - Bloomberg

Ғарбий Осиёдаги беқарорлик кучайиб, Эроннинг АҚШ ва Исроил зарбаларига жавоб қайтариши логистика муаммоларини келтириб чиқарди.

Иқтисодиёт

08.03.2026, 07:43

Қашқадарёга 800 та китобдан иборат сепи билан келган келин

Қашқадарё вилояти Кўкдала туманига Андижондан келин бўлиб тушган Насибахон Иброҳимова келинлик сепига одатдагидек турли маиший буюмлар эмас, балки 800 та илмий ва бадиий китоб қўшиб олиб келди.

Маданий

08.03.2026, 07:37