Сирожиддин Шамсутдинов яна Ўзбекистоннинг Жиддадаги бош консули бўлди
Ўзбекистоннинг Жиддадаги янги тайинланган бош консули Сирожиддин Шамсутдинов Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлиги Жидда бўлими бош директорининг биринчи ўринбосари Аҳмад Муҳаммад Қутб билан учрашди. Бу ҳақда "Dunyo" ахборот агентлиги хабар берди.
Сиёсат
24.03.2025, 11:30
Улашиш:

Sirojiddin Shamsutdinov yana Oʻzbekistonning Jiddadagi bosh konsuli boʻldi
Унга кўра, Аҳмад Муҳаммад Қутб Ўзбекистон ва Саудия Арабистони раҳбарлари ўртасида ўрнатилган яқин дўстона ва ишончли муносабатлар туфайли мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилганини, барча соҳаларда яқин шериклик фаоллашиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
"Шу йил 7 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтган ИҲТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари йиғилишида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг иштироки юқори баҳоланди", дейилади хабарда.
Шунингдек, Саудия томони янги тайинланган бош консулга икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва консуллик-ҳуқуқий соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада мустаҳкамлаш борасидаги фаолиятига ҳар томонлама амалий кўмак кўрсатишга тайёрлигини билдирган.
Маълумот ўрнида, Сирожиддин Шамсутдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида ишлаган. Дипломат 2017-2021 йилларда ҳам Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги бош консули вазифасида фаолият олиб борган. У Тошкент давлат шарқшунослик университетини тамомлаган. Араб ва инглиз тилларида мукаммал сўзлаша олади.
Сиёсат
24.03.2025, 11:30
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Самарқанд ва Тошкент вилоятларида яроқсиз бензин сотаётганлар ушланди
Ўзбекистон
27.03.2025, 11:35

Самарқанд тарихий меросига зиёратгоҳ маркази қурилиши таҳдид солмоқда
Ўзбекистон
01.04.2025, 11:14

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?
Сиёсат
11.04.2025, 18:49

Кескинлашган Исроил-Туркия муносабатлари ёхуд "янги усмонийлик" сиёсати
Сиёсат
12.04.2025, 13:43

Мутахассис шарҳи: Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи саммитидан қандай янгиликлар кутилмоқда?
Сиёсат
04.04.2025, 12:48

“Турк бирлик”да дарз: Шимолий Кипр Туркияга Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан чора кўришга чақирди
Сиёсат
16.04.2025, 17:24
сўнгги янгиликлар

Дунё сиёсатига қутбланишларнинг таъсири
Сиёсат
24.04.2025, 15:36

Ҳукумат хакерлар орқали фаолларни кузатаётгани айтилмоқда
Жаҳон
19.04.2025, 16:46

“Турк бирлик”да дарз: Шимолий Кипр Туркияга Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан чора кўришга чақирди
Сиёсат
16.04.2025, 17:24

Кескинлашган Исроил-Туркия муносабатлари ёхуд "янги усмонийлик" сиёсати
Сиёсат
12.04.2025, 13:43

Вашингтон ва Қобул: муносабатларда янги босқич бошланмоқдами?
Сиёсат
11.04.2025, 18:49

Европа Иттифоқи Марказий Осиёда инсон ҳуқуқларини биринчи ва муҳим ўринга чиқариши лозим — HRW
Сиёсат
08.04.2025, 15:03

Йўлак урушлари ёхуд Асаддан кейинги даврда Суриядаги Туркиянинг энергия лойиҳалари
Жаҳон
07.04.2025, 19:26

Мадинада эмас, Ўзбекистонда дарахт экиш керакми?
Ўзбекистон
07.04.2025, 15:27

Мутахассис шарҳи: Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи саммитидан қандай янгиликлар кутилмоқда?
Сиёсат
04.04.2025, 12:48

Путиннинг маслаҳатчиси АҚШ – Россия муносабатлари қайта тикланишини маълум қилди
Жаҳон
04.04.2025, 11:00

Европа Кенгаши Туркияга маълумотларни ўрганиш учун гуруҳ юборади
Сиёсат
02.04.2025, 16:44

Хитой Тайван атрофида ҳарбий машғулотлар бошлади
Сиёсат
02.04.2025, 15:55