updated: 22.03.2026, 19:06

“Турк бирлик”да дарз: Шимолий Кипр Туркияга Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан чора кўришга чақирди

Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда ўтказилган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммитида давлат раҳбарлари ва Европа Иттифоқи ташкилоти раҳбарлари ўртасида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига содиқлигини билдирувчи қарорни имзолаган.  Шундан сўнг фақатгина Туркия томонидан тан олинган Шимолий Кипр Турк  Республикаси (ТРСК)Транспорт вазири Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга Туркияни чора кўришга чақирди. Чунки БМТ доирасида ТРСК мустақил давлат сифатида тан олинмаган. Бу ҳақда Озарбайжоннинг “Haqqin.az” нашри таҳлилий материал эълон қилди.

Сиёсат

16.04.2025, 17:24

Улашиш:

https://president.uz/oz/lists/view/7381

Унда ёзилишича, Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган ушбу шартнома ТРСК мустақиллигини ноқонуний эканлигини англатади.

 

Шунингдек мақолада Туркия Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан имзоланган бу қарорга ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Аммо сўнгги вақтларда Туркия Республикаси Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасида Шимолий Кипр Турк Республикасини тан олиниши учун қаттиқ ҳаракат қилаётган эди. Бироқ Европа Иттифоқи билан яқин алоқалар ўрнатишдан манфаатдор бўлган туркий давлатлар ва Кипр юнон томони билан тўғридан-тўғри дипломатик алоқалар ўрнатилиши Анқарада хавотир уйғотмоқда.

 

Туркия бу масалага расмий муносабат бермаган бўлса-да, Шимолий Кипр  Турк ҳукумати бу масалада кескин танқидлар билан чиқди. ТРСКънинг Транспорт вазири ва “Қайта туғилиш” партияси етакчиси Эрҳан Arı Туркия телеканалига берган интервьюсида Анқарани ушбу давлатларга нисбатан чоралар кўришга чақирди.

 

“Туркий республикалар орасида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон Кипр масаласида мутлақо бошқача позицияда. Улар Европа давлатлари билан ҳамкорликка кўпроқ аҳамият бермоқда. Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига 12 миллиард евро миқдорида лойиҳа маблағини ажратган. Бу маблағдан кўпроқ улуш олиш мақсадида айрим туркий давлатлар Кипр ва Греция билан муносабатларини мустаҳкамлаш йўлини танлади. Улар Кипрнинг жанубий (юнон) қисмидаги ваколатхоналарини элчихонага айлантирди”, дейди Транспорт вазири Эрҳан Арикли. 

 

Унинг таъкидлашича, бу қарор турк кипрликлар учун “чуқур жароҳат” бўлди.

 

“Биз дўст ва биродар деб билган туркий давлатлар Шимолий Кипрни бутунлай эътиборсиз қолдириб, юнон томонида элчихона очаётганини ҳеч қачон қабул қила олмаймиз. Яхшиямки, Қирғизистон ва Озарбайжон билан муаммомиз йўқ,” деди у.

 

Туркиядаги ҳукмрон партия иттифоқдоши – Буюк бирлик партияси етакчиси Мустафа Деситжи ҳам туркий давлатларнинг юнон Кипридаги элчихона очишини “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб атади.



Унинг айтишича, Туркманистон ҳам ТРСК каби ТДТъда кузатувчи мақомига эга бўлса-да, турк кипрликларнинг аҳволини бутунлай инкор қилмоқда.

 

Дестижи, шунингдек, Анқаранинг қатъий талабларига қарамай, Қозоғистон ва Ўзбекистон ТРСКнинг ТДТга тўлақонли аъзо бўлишига қарши чиққанини ва энди эса юнон Кипрда элчихона очганини эслатиб ўтди.

 

“Улар биродарлик ва аъзолик руҳига зарба берди,” — деди у.

 

Дестижининг фикрича, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва ТДТъдаги вакиллари бу вазиятга шошилинч эътибор қаратиши ва “кўз юмиб ўтирмаслиги” лозим.

 

Унинг айтишича, Анқара ТДТ аъзоларини ТРСКни тан олишга кўндиришга мажбур. Сиёсатчи ТРСК мустақиллигини тан олиш Туркиянинг Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасидаги манфаатлари учун ҳаётий муҳим масала эканини таъкидлади.

 

Туркий давлатлар ташкилотининг уч аъзоси Кипрнинг юнон томонига дипломатик даражадаги алоқаларни кучайтирган бир пайтда, яна бир аъзо – Озарбайжон эса турк кипрликларнинг ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқини очиқ ва қатъий қўллаб-қувватлаган.

“Шимолий Кипрдаги биродарларимиз ҳеч қачон ёлғиз қолмаслигига ишонч ҳосил қилсин. Биз уларнинг ёнида бўламиз – то мустақил давлат барпо этилгунча, ва албатта, у давлат халқаро ҳамжамият томонидан тан олингунча,” деган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.

 

ТРСК етакчиси Эрсин Татар Озарбайжон президентига билдирган қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик изҳор этди. Бундан ташқари, 11 апрель куни Анталия дипломатик форумида Илҳом Алиев ва Эрсин Татар ўртасида шахсий учрашув ҳам бўлиб ўтди.

 

Бу воқеалар Озарбайжон ТДТ доирасида турк кипрликларни энг фаол қўллаб-қувватлаётган давлат эканини ва уларнинг халқаро тан олиниши учун курашаётганини кўрсатади.

 

“Буларнинг барчаси Озарбайжоннинг Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасида Кипр туркларининг энг кучли тарафдори ва уларнинг мустақиллигининг халқаро миқёсда тан олиниши тарафдори эканлигини кўрсатади. Аммо Озарбайжон Шимолий Кипр Турк Республикасини расман тан олиши мумкинми, айниқса, учта туркий республикалар унинг мустақиллик эълон қилинишини ноқонуний деб топиб, Кипр юнон томони билан расмий дипломатик алоқалар ўрнатганидан кейин? Бундай ҳаракат қилиш учун эрта кўринади”, дея ёзилган мақолада.

 

Президент Алиевнинг сўнгги нутқини таҳлил қилганда, расмий Боку турк кипрликларнинг тақдирига бефарқ эмаслиги ва уларнинг давлат қуриш ҳуқуқини тан олишини кўриш мумкин.

 

Аммо савол очиқ қолмоқда: Озарбайжон томонидан тан олиниши халқаро тан олишга олиб келадими? Турк кипрликларга нисбатан адолатсизлик тугайдими? Европа Иттифоқи Кипр масаласидаги позициясини ўзгартирадими?

 

Бу саволлар ҳозирча жавобсиз. Шундай экан, Озарбайжон ТРСКни расмий тан олишга шошилмайди, бироқ бевосита қўллаб-қувватлашни давом эттиради.

 

Озарбайжоннинг фаол ёрдами, жумладан Президент Илҳом Алиев ва ТРСК етакчиси Эрсин Татар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар — юнон Кипри ва Грецияда жиддий норозилик уйғотмоқда. Бу ҳолат Озарбайжон-ЙИ муносабатларига ҳам хавф солмоқда. Шунга қарамай, расмий Боку очиқчасига турк кипрликларни қўллаб-қувватламоқда.

 

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига ҳаводан зарба берди

Запорожье вилоятидаги Комишуваха қишлоғида содир этилган ҳужум оқибатида...

Жаҳон

03.11.2026, 09:49

Германияда Z авлод намойишлари: ёшлар ҳукуматдан нимани талаб қилмоқда?

Германиянинг 34 та шаҳрида ўн минглаб ёшлар иштирокида намойишлар ўтказилди. Франкфуртда ғалаёнлар тартибсизлик ва талончиликларга айланиб кетди.

Жаҳон

02.11.2026, 16:55

Ўзбекистонда туғилишлар сони камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 638 628 та тирик туғилиш қайд этилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 26 мингтага кам.

Ўзбекистон

02.11.2026, 13:03

Illyustrativ tasvir

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди

Уни ўғирлаб кетишмаган, гаровда ҳам ушлаб туришмаган.  Aслида нима бўлган?

Жаҳон

02.11.2026, 11:04

Ўзбекистонликларнинг ичимлик сувдан қарзи 430 миллиард сўмдан ошди

Айрим ҳудудларда сув нархи ошди, келаси йилдан эса тарифларни белгилаш тартиби ҳам ўзгаради.

Иқтисодиёт

31.10.2026, 13:00

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди

Хитойлик 24 ёшли йигит тўйига меҳмон топиш учун ноодатий йўл тутди. Унинг ижтимоий тармоқдаги мурожаати қисқа вақт ичида кутилмаган натижа берди.

Жаҳон

31.10.2026, 12:13

1 ноябрдан Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар кучга киради?

2026 йил 1 ноябрдан Ўзбекистонда газ таъминоти, божхона расмийлаштируви, мобил реклама, тадбиркорлар учун коммунал тўловлар ҳамда пенсия тайинлаш тартибига оид бир қатор ўзгаришлар жорий этилади.

Ўзбекистон

31.10.2026, 09:36

«Green Card» лотереяси яна кечиктирилди

АҚШ судининг қарори ариза топшириш муддатини яна ноаниқ қолдирди.

Жаҳон

30.10.2026, 17:36

Кремль уруш харажатларини қоплаш учун солиқларни оширмоқчи

Россия бюджет тақчиллиги 5,8 триллион рублга етди. Ҳукумат бир қатор соҳаларни қамраб оладиган янги солиқ чораларини таклиф қилмоқда.

Жаҳон

30.10.2026, 15:04

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўмдан ёрдам берилади

Ёрдам пулини қандай олиш мумкин? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 12:15

Ўзбекистон ва Туркия президентлари қатор келишувларни имзолади

Келишувлар нималарни ўзгартиради? 

Ўзбекистон

30.10.2026, 11:47

Дунёдаги энг йирик криптобиржа ҳакерлар ҳужумига учради

Binance хавфсизлик бузилиши гумони билан барча маблағларни киритиш ва ечиб олиш операцияларини вақтинча тўхтатди.

Иқтисодиёт

30.10.2026, 11:30

Денгизга кўмилган асирлар | Иккинчи жаҳон урушининг унутилган фожиаси

Иккинчи жаҳон уруши давомида Япония фойдаланган 56 та «дўзах кемаси»дан 19 таси Иттифоқчилар томонидан чўктирилди. Бу кемаларда 126 мингдан ортиқ ҳарбий асир ташилиб, уларнинг ҳар уч нафаридан бири ҳалок бўлган.

Маданий

29.10.2026, 19:35

Эрон Самарқанд можаросига изоҳ берди: «Гап Ўзбекистон ҳақида эмасди»

Эрон элчихоналарининг Самарқандни форс цивилизацияси мероси сифатида кўрсатган постларидан кейин Тошкент Теҳронга норозилик билдирганди. Эрон ТИВ бу ҳолатга изоҳ берди.

Ўзбекистон

29.10.2026, 11:34

Афғонистонда тўй ва байрамларда мушакбозлик тақиқланди

Пиротехника воситалари одамларда қўрқув ва хавотир уйғотиши ҳамда руҳий зўриқишга сабаб бўлиши мумкинлиги тақиққа асос қилиб кўрсатилган. 

Жаҳон

29.10.2026, 10:16

Исроил сайловларида Нетаньяху олдинда, бироқ...

Исроилда парламент сайловларидан кейин овозларни санаш давом этмоқда. Бош вазир Биньямин Нетаньяху тарафдорлари блоки дастлабки натижаларга кўра олдинда бормоқда, бироқ ҳукумат тузиш учун зарур бўлган 61 та мандатни ҳали қўлга киритмаган.

Сиёсат

28.10.2026, 15:57

Россияга ишлагани бораётган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг дастлабки олти ойида Россияга киришидан мақсад сифатида ишлашни кўрсатган 1 178 609 нафар Ўзбекистон фуқароси қайд этилган.

Ўзбекистон

28.10.2026, 14:49

Ноқонуний босмахона: диний адабиётлар чоп этиш тўхтатилди

Босмахонадан 17 579 дона тайёр ва 500 килограммдан ортиқ ярим тайёр контрафакт китоб, тўртта босма ва елимлаш ускунаси ашёвий далил сифатида олинди. 

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:33

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?

Жорий йилнинг 15 сентябридан бошлаб ўзбекистонликлар учун 60 кунлик визасиз режим ва аэропортда виза олиш тартиби бекор қилинган эди.

Ўзбекистон

28.10.2026, 12:16

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →