Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 19:39

Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?

“Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.

Файзуллаев нега Еврокубокларда ўйнамаяпти?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси етакчилари – Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев энди ҳамкорликда “Истанбул Башакшеҳир” жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

Туркия чемпионати ҳали старт олишига бир неча кун бўлса-да, “Башакшеҳир” учун мавсум эртароқ бошланди. Ўтган мавсумда Суперлигани бешинчи ўринда якунлаган истанбулликлар халқаро майдонда Туркия шарафини ҳимоя қилишга киришди.

“Истанбул Башакшеҳир” УЕФА Конференциялар лигаси саралаш турнири иккинчи босқичида Болгариянинг “Черно Море” жамоаси билан иккита учрашувда куч синашиб, сафарда 1:0 ва ўз уйида 4:0 ҳисобида зафар қучди.

“Рома”дан кейинчалик тўлиқ трансфер қилиш ҳуқуқи билан ижарага олинган Элдор Шомуродовнинг янги клубидаги дастлабки икки ўйини айнан мана шу учрашувларга тўғри келди.

Шомуродов ҳозир учинчи босқич баҳсларига тайёргарлик кўрмоқда. “Истанбул Башакшеҳир” 7 ва 13 август кунлари Норвегиянинг “Викинг” жамоаси билан иккита ўйин ўтказади.

Ўзбекистонлик футбол ишқибозларини бошқа масала қизиқтирмоқда. “Башакшеҳир”га ўтгани бир неча кун бўлган Аббосбек Файзуллаев нега Конференциялар лигаси беллашувларига жалб қилинмаяпти? “Викинг” билан бўладиган ўйинда Файзуллаевни майдонда кўрамизми?

Бу саволларга россиялик журналист россиялик журналист Александр Троицкий ойдинлик киритди.

- Аббосга 14 августга қадар бўладиган ўйинларга тақиқ қўйилган. Норвегияликларга қарши бўладиган беллашувларда ҳам Файзуллаев ўйнамайди.

Биз “Истанбул Башакшеҳир” мусобақанинг кейинги босқичига чиқишига ва Аббос бу мавсум Еврокубокларда дебютини нишонлашига умид қилиб қоламиз, - деб ёзди Александр Троицкий.

Файзуллаевнинг собиқ клуби – ЦСКАнинг коммуникациялар бўйича директори Кирилл Брейдо тез кунларда “Истанбул Башакшеҳир” ўзбек футболчиси трансфери бўйича тўловларни охирига етказишини маълум қилди.

- Аббос Файзуллаевнинг трансфери бўйича клубни қониқтирадиган молиявий кафолатлар биз учун жуда муҳим эди ва музокаралар шундан келиб чиқиб ўтказилди. Тез орада “Истанбул Башакшеҳир” ЦСКА билан трансфер бўйича тўлиқ ҳисоб-китоб қилади. Биз Аббосга муваффақият ва футболдаги орзулари рўёбини кўришини тилаймиз.

Аббоснинг кетгани ҳужум чизиғини кучайтириш учун қидирув бошлашимизга сабаб бўлди. Оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган номлардан қайсидир бири  тўғри, бошқалари хато бериляпти. Айрим музокараларда анча олдинга силжиш бор, баъзилари секин кетяпти. Номзодлардан бир нечтаси ҳақидаги маълумотларни матбуотга сизишининг олди олинди. Лекин ҳужум кучайтирилиши аниқ, - деди Кирилл Брейдо.

Аббосбек Файзуллаев трансфери учун “Истанбул Башакшеҳир” 7,5 миллион евро бадал пули тўлаши келишилган. Бундан ташқари легионеримиз натижаларига қараб, икки ярим миллион евро бонус ҳам кўзда тутилган.

Турк клуби Файзуллаевнинг ўзи билан беш йиллик шартнома имзолаган. Экспертлар “Истанбул Башакшеҳир” ўзбекистонлик ҳужумкор футболчи учун келажакда Европанинг топ-лигаларига трамплин бўлади, деган фикрни илгари сурмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Гвардиола: “Абдуқодир Ҳусанов клуб учун муҳим футболчи”

Хосеп Гвардиола ўзига нисбатан бўлаётган танқидларга муносабат билдирди. 

Спорт

27.08.2025, 13:22

Роналду нафақат "Ан-Наср" сардори, эндиликда клуб хўжайинларидан бирига айланди

Июнь ойида клуб футболчи билан узайтирган янги шартномасига кўра, унга 15 фоизлик улуш берилгани хабар қилинганди. 

Спорт

01.08.2025, 18:43

Hujumchi Lukaku "Napoli" klubiga oʻtdi

Ҳужумчи Лукаку "Наполи" клубига ўтди

"Челси" жамоасида тўп сурган 31 ёшли бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку 30 миллион фунт эвазига "Наполи" клубига ўтди. 

Спорт

24.08.2024, 13:29

Бугун Евро – 2024 нинг чорак финал баҳсларига старт берилади

Бугун, 5 июл куни ЕВРО-2024 мусобақасининг  икки (қонли) чорак финал баҳси бўлиб ўтади. Чемпионатда доимий яхши натижа қайт этиб келаётган Испания мезбон Германия билан майдонга тушади, иккинчи тарафда турнирнинг 2016 йилги финалчилари Франсия ҳамда Португалия ўзаро ўйин олиб боради. Бу икки тарихий ўйинни кетма-кет қўйилиши катта футболни соғинган мухлисларнинг иссиқ ҳавода муздек сув каби жонига  оро бўлса ажаб эмас. Натижалардан сўнг мухлислар бугун мусобақанинг энг кучли икки терма жамоаси билан хайрлашишга тўғри келади. 

Спорт

05.07.2024, 17:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик

Саудия Арабистонида Ҳаж зиёратининг энг муҳим босқичлари қизғин давом этмоқда. Бу йилги мавсумда миллионлаб мусулмонлар Макка ва муқаддас қадамжоларда жам бўлиб, асосий диний амалларни бажармоқда.

Жаҳон

26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 275-мактабда содир бўлган ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги можаро кўриб чиқилди. Воқеа юзасидан ўтказилган расмий текширувдан сўнг иш адолатли якун топгани маълум қилинди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс

Ўзбекистонда сел хавфи мавжуд 60 та йирик сой орқали йилига 690 миллион куб метр сув самарасиз оқиб кетмоқда.

Ўзбекистон

26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди

Москванинг таъкидлашича, агар Арманистон ундан юз ўгириб, Европа Иттифоқи билан яқинлашса, арзон газдан маҳрум бўлади.

Жаҳон

26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади

Эквадор президенти Даниэль Нобоа Миллий ассамблеядаги чиқишида мамлакатда жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилган чоралар натижаларини маълум қилди.

Жаҳон

26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади

Шунингдек, энди тадбиркорлар кредит олиш учун барча банк таклифларини ягона платформада кўра олиши мумкин. Гаровсиз микрокредит лимитини эса 200 миллион сўмгача оширилиш таклиф этилди.

Иқтисодиёт

26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “China Railway Construction Corporation” компанияси раҳбарияти Тошкент шаҳрида қўшимча пулли автомобиль йўллари қуриш лойиҳаларини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон

26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди

Туркия ва Исроилнинг иккиёқлама фуқаролигига эга бўлган аёл Истамбулда ҳибсга олинди. Бунга унинг Исроил мудофаа кучларида (IDF) хизмат қилгани сабаб бўлган.

Жаҳон

25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди

Базавий ва табақалаштирилган контракт маблағларини тўлаш муддати АЙРИМ тоифадаги талабалар ва абитуриентлар учун 10 июнга қадар узайтирилди 

Таълим

25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди

Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити муносабати билан ҳамда Афғонистонда сел-сув тошқинларидан жабр кўрган аҳолига кўмак бериш мақсадида навбатдаги инсонпарварлик ёрдами Балх вилоятига етказилди.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”

Жорий йилнинг 26 май — 1 июнь кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Ўзбекистон

25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди

Душанба куни Покистонда фургон тўхтаб турган автобусга урилиши оқибатида 17 киши ҳалок бўлди, 10 киши тан жароҳати олди. Йўловчиларнинг аксарияти Ҳайит арафасида уйларига қайтаётган эди.

Жаҳон

25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди

Анқарада Туркия мухолифатига тегишли Халқ-республикачи партияси (CHP) марказий офисида кескин тўқнашувлар юз берди. Маълумотларга кўра, операция давомида Ўзгур Ўзел бинодан мажбурий тарзда олиб чиқилган.

Жаҳон

25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?

Филиппинда ўтказилаётган кенг кўламли “Balikatan” ҳарбий машғулотлари мамлакат жамоатчилиги орасида жиддий хавотир уйғотмоқда. 

Жаҳон

25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

Наманган шаҳри “Бир ой ичида жамоа томонидан экилган энг кўп гул” номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман киритилди.

Маданий

25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати учун кенгайтирилган 30 нафар футболчидан иборат таркибни эълон қилди.

Спорт

25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?

Эрон АҚШ президенти Доналд Трампнинг икки мамлакат ўртасидаги муқаррар келишув ҳақидаги сўнгги сўзларига жавобан тарихдаги жангларни мисол қилиб келтирди.

Жаҳон

25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди

Қирғизистонда SpaceX компаниясининг Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати расман ишга тушди. Компаниянинг интерактив харитасида мамлакат мақоми “available” (“мавжуд”) қаторига қўшилди.

Фан-технология

25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор

OCCRP ва Delfi Estonia журналистлари Россия Президенти Администрацияси билан боғлиқ махфий ҳужжатларни фош қилди. Ҳужжатларда Ўзбекистон номи ҳам қайд этилгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Сиёсат

24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?

Венгрия бош вазири Петер Мадьяр уруш тугаганидан кейин Европа давлатлари яна Россия газини сотиб олишни бошлаши мумкинлигини айтди. Унинг фикрича, бунга асосий сабаб Россия газининг арзонлиги ва географик жиҳатдан қулай жойлашгани бўлади.

Иқтисодиёт

24.05.2026, 07:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →