Абдусатторов ва Синдаров бир йилда 700 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди
2025 йилда ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда 361 минг ва 349 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди.
Спорт
09.02.2026, 15:30
Улашиш:

2025 йил якунларига кўра, Ўзбекистон шахматчилари халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этиб, йирик миқдордаги мукофот пулларини қўлга киритди. Хусусан, гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров йил давомида энг кўп даромад топган шахматчилар рейтингида дунёнинг ТОП-10 талигига кирди.
Chess.com портали эълон қилган рейтингга кўра, Абдусатторов ва Синдаров 2025 йилда халқаро турнирлардан энг кўп мукофот пули ишлаб топган шахматчилар орасида мос равишда 9- ва 10-ўринларни эгаллади.
Маълум қилинишича, Нодирбек Абдусатторов йил давомида 16 та нуфузли халқаро турнирда иштирок этиб, жами 361 811 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб топган. Унинг бир турнирдаги энг йирик индивидуал ютуғи 85 000 долларни ташкил этган.
Жавоҳир Синдаров эса 2025 йилда 11 та халқаро мусобақада қатнашиб, 349 955 АҚШ доллари миқдорида даромад қайд этди. Унинг энг катта ютуғи FIDE World Cup мусобақасидаги муваффақиятли иштироки бўлиб, ушбу турнирда 120 000 доллар мукофот пулига сазовор бўлган.
Ҳисоб-китобларга кўра, икки нафар ўзбекистонлик гроссмейстернинг 2025 йилда халқаро турнирлардан олган умумий мукофот пуллари 711 766 АҚШ долларини ташкил этган.
Қайд этилишича, мазкур сумма фақат халқаро мусобақаларда қўлга киритилган расмий мукофот пулларини ўз ичига олади. Унга ҳомийлик шартномалари, реклама ва тижорий ҳамкорлик даромадлари, давлат мукофотлари, бир марталик бонуслар, стипендиялар, грантлар ҳамда клуб ёки терма жамоа маошлари киритилмаган.
Спорт
09.02.2026, 15:30
Улашиш:
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистон – Колумбия ўйини учун чипталар сотуви рекорд даражага етди
Спорт
12.06.2026, 15:19

Конго терма жамоаси Эбола карантинидан сўнг АҚШга етиб келди
Спорт
12.06.2026, 14:57

Қозоғистонда миллий валюта (Тенге) номи ўзгармоқда
Жаҳон
12.06.2026, 13:29

Европа Иттифоқи миграция масаласида Толибон билан музокара ўтказмоқчи
Жаҳон
12.06.2026, 11:37

Маст ҳолда машина бошқарганлик учун "15 сутка"
Ўзбекистон
12.06.2026, 11:24

Қумуқ тили: Шимолий Кавказнинг қадимий туркий мероси
Таълим
12.06.2026, 10:48

Eco Art нима? Санъат табиатни асрашга хизмат қила оладими?
Маданий
11.06.2026, 18:05

Жеффри Эпштейн менга шантаж қилган — Билл Гейтс
Жаҳон
11.06.2026, 16:29

“Биз ҳукуматлар қарорини бекор қилоладиган қирол эмасмиз” – Инфантино
Спорт
11.06.2026, 14:44

Шри-Ланка давлат тадбирларида бир марталик пластик идишлардан фойдаланишни тақиқлади
Жаҳон
11.06.2026, 12:11

Ўсимликлар карантини агентлигида миллиардлаб сўмлик коррупцион схема фош этилди
Ўзбекистон
11.06.2026, 12:05

Швеция ва Ўзбекистон миграция соҳасида битим имзолади
Ўзбекистон
11.06.2026, 10:11

Озарбайжон мухолифат етакчиси Али Каримли “давлат тўнтаришига уриниш”да айбланмоқда
Жаҳон
10.06.2026, 17:42

ЕИ Россияга қарши 21-санкциялар пакетини таклиф қилди
Жаҳон
10.06.2026, 15:57

Светофор – йўлчироқ, парол – ўрон, аванс – бўнак: юридик атамалар ўзгартирилмоқда
Ўзбекистон
10.06.2026, 15:26

Талаба қиз пластик чиқиндидан экологик бетон яратди
Фан-технология
10.06.2026, 11:35

Яна Покистон Афғонистонга ҳалокатли зарбалар берди. Қурбонлар бор
Жаҳон
10.06.2026, 10:07

Тошкентда реклама воситаларини демонтаж қилиш ва бизнесни электрдан узиш давом этмоқда
Ўзбекистон
10.06.2026, 09:41

Ўзбекистонда "Военкомат"лар фаолияти тугатилади
Ўзбекистон
10.06.2026, 09:09

“Шиппаклар мамлакати” – исроиллик вазир Италияни ҳақорат қилди
Жаҳон
09.06.2026, 17:36
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда
Таълим
05.06.2026, 13:52

Энди метрода юрган масофангиз учун пул тўлайсиз
Ўзбекистон
20.05.2026, 13:28
