Трампнинг олти фронтдаги уруши: дунё глобал беқарорлик ёқасидами?

30 апрель куни Дональд Трамп иккинчи президентлик фаолияти бошланганига 100 кун бўлади. Бу, АҚШда шаклланган ўзина хос сиёсий анъанага кўра, дастлабки сарҳисоб давридир.

 

Улашиш:

Donald Tramp

Дональд Трамп ўз фаолиятини оламшумул "тинчликпарварлик" шиорлари билан бошлаган бўлса-да, орадан уч ой ўтиб, у дунёнинг энг хавфли можаролар гирдобига тушиб қолди. Сиёсий шарҳловчи Ҳал Брендснинг Bloomberg нашридаги мақоласида қайд этилишича, Трамп ҳозирда 6 та фронтда кураш олиб бормоқда: учта "иссиқ", битта совуқ, битта савдо уруши ва ядро инқирози ҳавфи. Бу урушлар нафақат Трампнинг сиёсий меросини, балки бутун халқаро тизим келажагини белгилайди.

Украина: тинчлик — осон иш эмас

Трамп дастлаб муаммони қисқа муддатда ҳал этишига ишонган эди. Унинг режаси Россияга босим ўтказиб, Украинани ҳудудий даъволардан воз кечишга ундаш эди. Аммо Путиннинг максималистик "мақсадлари" қаршисида Трампнинг бундай содда ёндашуви ожиз қолди.

Энди эса Трамп икки танлов қаршисида турибди: Россияга нисбатан санкциялар ва Украинага иқтисодий чоралар ва ҳарбий кўмаклар орқали ҳар икки томонга босимни кучайтириш ёки ортга чекиниш. Иккинчи вариант Европа хавфсизлиги ва НАТО истиқболи учун ҳалокатли бўлиши мумкин.

Яқин Шарқ: икки уруш, бир катта хавф

АҚШнинг Ямандаги ҳусийларга қарши амалиётлари самара бермаяпти. Шу билан бирга, Исроилнинг Ғазода ҲАМАСга қарши навбатдаги ҳужумни бошлаган. Ушбу амалиётлар фонида энг хавотирли манзара — Эроннинг ядро дастури билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган ҳарбий тўқнашув. Трамп дипломатик йўл билан ечим излаяптими ёки уруш сари бораяптими — ҳозирча мавҳум.

Хитой: янги совуқ уруш

Тайван (ёки Хитой Тайпеи) масаласи (яъни масалани ҳарбий йўл билан ҳал этишга уринишлар) ва кучайган савдо низолари фонида Трамп ёки келишув йўлини танлаб ортга чекиниши, ёки узоқ давом этувчи кескин геосиёсий рақобатни бошлаб юбориши мумкин.

Савдо уруши: глобал иқтисодий хавфми

Трамп апрель ойида глобал савдо урушини бошлаб юборди, бироқ бир қатор давлатларга нисбатан айрим божларни кечиктирди. Бунинг эвазига ушбу давлатларга сиёсий характердаги шартлар қўйилди. Бундай кескин ва ноизчил бож сиёсати дунёда иқтисодий барқарорликни издан чиқармоқда. Яқин ойлар ичида савдо бўйича дипломатик ёндашув бўлмаса, бу уруш янада жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бу урушларнинг барчаси бир вақтда юз бераётгани — ҳар қандай раҳбар учун оғир синов. Трамп эса ушбу мураккаб даврга заиф иқтисодиёт, издан чиққан иттифоқчилик муносабатлари ва сиёсий беқарорлик билан кириб келди. Унинг жамоасидан янграётган турфа хил баёнотлар бошқарувда ички мувофиқлашув даражаси идеал эмаслигини кўрсатади. АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши аъзолари томонидан Signal ижтимоий тармоғида муҳим хизмат масалаларини муҳокама қилиниши бу соҳадаги ўзига хос бетартиб ҳолатни кўрсатмоқда.

Трампнинг энг катта душмани — унинг ўзи

Энг хавфли жиҳати шундаки, бу урушларнинг кўпчилиги, экспертлар фикрича, Трампнинг аввалги нотўғри қарорларидан келиб чиққан. Эндиликда у бу хатоларнинг оқибатлари билан юзланмоқда. Трамп бугун глобал миқёсдаги можароларни ҳал қилувчи шахс сифатида тарихда қолиши ёки уларни янада чуқурлаштирган сиёсатчига айланиши мумкин. Танлов — унинг қўлида.

Сиёсатшунос Мухтор Назиров

мавзуга оид янгиликлар

Putin endi Ukrainadagi vaziyat haqida Erdogʻona bilan gaplashdi

Путин энди Украинадаги вазият ҳақида Эрдоғон билан гаплашди

Путин Эрдоған билан Украинадаги вазият ҳамда Аляскада Трамп билан ўтган учрашуви ҳақида телефон орқали суҳбатлашди.

Жаҳон

20.08.2025, 17:02

Men shaxsan 15 may kuni Putinni Istanbulda kutaman — Zelenskiy

Мен шахсан 15 май куни Путинни Истанбулда кутаман — Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский 15 май куни Истанбулда Россия раҳбари Владимир Путин билан бевосита музокаралар ўтказишга тайёр эканини маълум қилди.

Жаҳон

12.05.2025, 13:06

Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айланиб кетди

Трамп ва Зеленский ўртасидаги суҳбат катта жанжалга айланиб кетди

Кеча, 28 февраль куни Оқ уйда кўришган Америка Президенти Дональд Трамп ҳамда Украина Президенти Владимир Зеленский ўртасидаги суҳбат катта даҳаки жангга айланиб кетди. Воқеалар қандай кечгани ҳақида "BBC news" маълум қилди. 

Жаҳон

01.03.2025, 10:19

Венгрия Украина миллионлари ва олтинларини конфисков қилди: Киев ва Будапешт ўртасида дипломатик можаро.

Венгрия етти нафар украинликни ва иккита бронирланган автомашинани, уларда миллионлаб евро нақд пул ва 9 кг олтин бўлган, тўхтатди ва пул ювиш ҳолатини ўрганиш бўйича тафтиш очди. Киев Орбанни сиёсий мотивланган провокацияда айбламоқда, Зеленский бош вазирга таҳдид қилди ва Будапештда шок ҳамда сиёсий кескинлик келтирди. 

Иқтисодиёт

07.03.2026, 14:42

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?

Эроннинг асосий дипломатик ҳамкорлари — Россия ва Хитой АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши ҳаракатларини халқаро ҳуқуқ бузилиши деб атади, урушни қоралади. Бироқ улар ҳарбий ёрдам кўрсатмади.

Жаҳон

06.03.2026, 14:09

Зеленский: Путин мақсадига эришолмади, биз Украинани сақлаб қолдик

Володимир Зеленский урушнинг тўрт йиллиги муносабати билан мурожаат қилиб, Украина Россия босқинидан буён мустақиллигини ҳимоя қилаётганини ва тинчлик йўлида халқ қурбонликларига хиёнат қилмаслигини билдирди.

Жаҳон

25.02.2026, 13:51

сўнгги янгиликлар

Эрондаги уруш фонида авиаташувлар нархи кескин ошди

Эрон атрофидаги кескинлик ва ҳарбий ҳаракатлар глобал логистикага жиддий таъсир кўрсатмоқда. Freightos маълумотларига кўра, авиаташувлар қиймати айрим йўналишларда 82% гача ошган.

Жаҳон

21.03.2026, 07:18

Ҳайит куни Тошкентда жамоат транспорти соат 04:00 дан иш бошлайди

Рамазон ҳайити муносабати билан 20 март куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти - автобус ва метрополитен ўз иш фаолиятини эрталаб соат 04:00 дан бошлайди. 

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:42

Наврўз ва Ҳайит арафасида 392 нафар маҳбус афв этилди

Ўзбекистон президенти фармони билан жазо муддатини ўтаётган, қилмишига пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига ўтган 392 нафар шахс афв этилди.

Ўзбекистон

19.03.2026, 14:37

Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан вақтинчалик оташкесим эълон қилди

Афғонистон ва Покистон Рамазон ойи якунланиши — Ийд ал-Фитр (Рўза ҳайити) муносабати билан вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга келишиб олди.

Жаҳон

19.03.2026, 12:00

Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари маълум қилинди

Тошкентда жойлашган Ислом цвилизацияси маркази ўз фаолиятини бошламоқда. 2026 йил 18 март куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида марказга кириш тартиби ва нархлар эълон қилинди.

Маданий

19.03.2026, 11:20

Эҳсон баҳонасида терроризм: ИИВ огоҳлантириш билан чиқди

Интернетдаги "Саҳоватли қўллар" ва "Мурғак қалблар" каби жамғармалар Суриядаги "Тавҳид ва жиҳод" катибаси ташкилоти аъзоси, қирғизистонлик Абдулмуҳсин Усмоновга тегишли экани аниқланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:59

Мальдив ороллари Исроил фуқаролари учун ёпилди

Мальдив ороллари Исроил паспортига эга фуқаролар учун киришни расман тақиқлади. Шу билан у бундай чеклов жорий қилган 13-давлатга айланди.

Жаҳон

19.03.2026, 10:17

АҚШ Сенати Эроннинг ядровий таҳдиди бўйича баёнотларга шубҳа билдирди

АҚШ Сенатида Эроннинг ядровий дастурига оид баёнотлар атрофида баҳслар кучайди. Хусусан, АҚШ Миллий разведкаси директори Тулси Габбард сенаторлар томонидан танқидга учради.

Жаҳон

19.03.2026, 09:47

Эрон Исроил фойдасига жосусликда айбланган шахсни қатл этди

Эрон расмийлари Исроил разведка хизматлари билан ҳамкорликда айбланган маҳаллий фуқаро Курош Кейванига нисбатан чиқарилган ўлим ҳукмини ижро этди.

Жаҳон

19.03.2026, 08:54

Қозоғистонда сайғоқлар оммавий ҳалок бўлмоқда

Темир йўллар ва автомагистраллар ҳайвонлар ҳаракати учун жиддий тўсиқ бўлиб, ҳар йили юзлаб жониворлар уларни кесиб ўтишга уриниш вақтида ҳалок бўлмоқда.

Жаҳон

19.03.2026, 08:43

АҚШ суди “Америка Овози” фаолиятини тиклашга қарор қилди

АҚШ маъмурияти “Америка Овози” халқаро радиокомпанияси фаолиятини қайта тиклаши керак. Бу ҳақда 17 март куни федерал судья Ройс Ламберс қарор чиқарди.

Жаҳон

18.03.2026, 18:56

Рақамли ултиматум: Эрон Форс кўрфазидаги интернет инфратузилмасини бузиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳонда рақамли барқарорлик жиддий хавф остида қолмоқда. Расмий Теҳрон баёнотлари ва разведка манбаларига кўра, агар Форс кўрфази мамлакатлари АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликни тўхтатмаса, Эрон сувости интернет кабелларини йўқ қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Фан-технология

18.03.2026, 14:45