Шавкат Мирзиёев Мустақиллик монументига гулчамбар қўйди, Янги Ўзбекистон кўчасидаги ерости автомобиль йўли очилди
Президент Шавкат Мирзиёев “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гулчамбар қўйди. Шунингдек, Янги Ўзбекистон кўчасида барпо этилган ерости автомобиль йўлини кўздан кечирди.
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:19
Улашиш:

Мустақиллик монументи пойига гул қўйиш маросимида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳар жамоатчилиги вакиллари ҳам иштирок этди...

Йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш – мунтазам жараён. Бу, айниқса, аҳоли сони ошиб, ҳудуди кенгайиб бораётган Тошкент учун долзарб масала.
Хусусан, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистон кўчасида истироҳат боғи, уй-жойлар, университет ва Олимпия шаҳарчаси қурилди. Бу кўча келгусида Янги Тошкент шаҳрига олиб борувчи асосий йўллардан бири бўлади.
Шу боис, Янги Ўзбекистон кўчаси бўйлаб узунлиги 468, кенглиги 25 метр бўлган ерости автомобиль йўли барпо этилди. У соатига 10 мингдан зиёд автомобилни ўтказиш имкониятига эга.
Туннелнинг усти яшил ҳудудга айлантирилиб, “Янги Ўзбекистон” боғи билан Олимпия шаҳарчаси ўртасида пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланди.
Шунингдек, мазкур йўналишда лойиҳалаштирилган метро йўли учун туннел ва бекат ҳам қурилди.
Айтиш жоизки, юртимизда амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳада экологик жиҳатлар алоҳида инобатга олинади. Янги Ўзбекистон кўчасида барпо этилган ерости автомобиль йўли машиналарнинг вақт сарфини 2 баробарга қисқартириб, кунига 1 тонна ёнилғи иқтисод қилинишига ва атмосферага чиқариладиган зарарли газлар миқдори 2 тоннага камайишига сабаб бўлади.
Давлатраҳбари ерости автомобиль йўлининг замонавий стандартлар асосида ташкил этилганига эътибор қаратди. Бу каби равон йўллар халқимизга қулайлик яратиб, туризм ривожига ҳисса қўшиши қайд этилди.
Ўзбекистон
29.08.2025, 15:19
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Бельгияликлар қироли билан учрашди
Сиёсат
24.10.2025, 21:17

Шавкат Мирзиёев ОТБ билан шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Ўзбекистон
18.09.2025, 10:30

Наманганда натижадорликни янада ошириш вазифалари белгиланди
Ўзбекистон
17.09.2025, 10:48

Бўстонлиқда “Чимён” умуммавсумий курорти барпо этилмоқда
Иқтисодиёт
16.09.2025, 20:34

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади
Сиёсат
11.09.2025, 09:01

Президент администрацияси ҳузуридаги ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор тайинланди
Ўзбекистон
02.09.2025, 14:16
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
сўнгги янгиликлар

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради
Жаҳон
28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт
Маданий
27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23
машҳур янгиликлар

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49
