Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 16:54

200 кВт лимит: Жамоатчилик муносабати ва тармоқлардаги чиқишлар

1 майдан бошлаб аҳоли учун электр энергияси ва табиий газ тўловлари оширилиб, ижтимоий лимитлар жорий қилинган эди. Ойига 200 кВт соатдан зиёд ишлатилган электр учун яна қўшимча 50 фоиз нарх белгиланиши кўпчиликнинг норозилигини келтириб чиқармоқда.

Авваллари оддий аҳоли 201 кВт/соат электр ишлатиб 59 295 сўм тўлаган бўлса, 1 майдан бошлаб 180 900 сўм тўлаб келмоқда. Бу борада май ойининг бошида ҳам фуқароларнинг фикрини ўрганган эдик. Ўшанда баъзилар нарх ошганлигидан бехабарлигини айтса, яна баъзилар бутун дунёда ошаётганлиги сабаб бунга табиий жараён сифатида қараганди.

Ҳозирга келиб эса масала жамоатчилик орасида қизғин муҳокама қилинмоқда, хусусан Facebook ва Instagram'да лимитни бекор қилишни сўраб ҳатто челленжлар бошланиб кетган. Турли жамоатчилик фаоллари ҳам масалага муносабат билдиришмоқда.

Журналист-блогер Фотима Жўраеванинг 1 килограмм кўмирдан 8 киловатт электр ишлаб чиқарилиши ва у давлатга 53 сўмга тушиши ҳақидаги гаплари жамоатчилик орасида турли изоҳларга сабаб бўлмоқда. Шунингдек, блогер Қирғизистон ва Қозоғистондаги электр нархлари ҳақида ҳам гапирди. Яна кўплаб фуқаролар ўз норозилигини ижтимоий тармоқлар орқали билдирмоқда.

Paradigma.uz жамоаси ҳам масала юзасидан навбатдаги ижтимоий сўровни ўтказди.

2 ҳафта олдин Ҳудудий электр тармоқлари вакили матбуотга тармоқларда тарқалаётган эътирозлар ўринсиз эканлигини билдирган эди.

Шунга қарамай масала юзасидан фуқаро Мардон Субҳонов томонидан Вазирлар маҳкамасининг лимитларни жорий этиш ҳақидаги 2024 йил 16 апрелда қабул қилинган  “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарори устидан судга ариза киритилганди, аммо аризани кўриб чиқиш суд томонидан рад этилди.

Ўтган йилнинг декабрь ойида Энергетика вазири Жўрабек Махмудов жорий 2024 йилда ички эҳтиёж 100 фоиз қопланиши ҳақида гапирган эди.

Ўзбекистон

05.08.2024, 17:46

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Сифатсиз озиқ-овқат туфайли йилига 1,5 миллион одам вафот этмоқда – ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантиришича, ҳар йили дунё бўйлаб 860 миллиондан ортиқ одам носоғлом озиқ-овқат туфайли касалланиб, 1,5 миллион киши нобуд бўлмоқда.

Жаҳон

08.06.2026, 11:11

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар — Иброҳим Ғафуров вафот этди

Атоқли мунаққид, таржимон ва адиб, Ўзбекистон санъат арбоби Иброҳим Ғафуров бугун, 6-июнь куни 89 ёшида вафот этди.

Маданий

06.06.2026, 18:01

Исроилнинг 2 нафар вазирига Ирландияга кириш тақиқланди

Ирландия Бош вазири Майкл Мартиннинг фикрича, тақиққа учраган бу икки исроиллик вазир фаластинликларнинг Фаластиндан йўқ бўлишини истайди.

Жаҳон

06.06.2026, 15:20

Автомобиль импорт қилишдаги чеклов бекор қилинди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар томонидан хориждан автомобиль импорт қилишга оид муҳим чеклов бекор қилинди.

Иқтисодиёт

06.06.2026, 15:11

Йил бошидан бери пойтахтда уйлар нархи қандай ўзгарди?

Тошкентда 2026 йилнинг дастлабки 5 ойида кўп қаватли уйлардаги хонадонларнинг ўртача нархи 3 фоизга ошди. 

Ўзбекистон

06.06.2026, 15:00

Европа Иттифоқи Тошкентда “Mr. Nobody Against Putin” фильмини намойиш қилди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси Элчи қароргоҳида “Mr. Nobody Against Putin” ҳужжатли фильмининг махсус намойишини ташкил қилди.

Маданий

06.06.2026, 12:30

ЖЧ-2026 “Олтин бутса”си кимга насиб қилади — Мбаппе, Роналду, Месси, Кейн?

ЖЧ-2026 да “Олтин бутса” учун асосий даъвогарлар ва улар ҳақида билишингиз лозим бўлган маълумотларни жамладик. 

Спорт

06.06.2026, 11:37

Нақд пулдан картага: дунёда рақамли тўловлар қандай ривожланмоқда?

Бугунги кунда Европа, Шимолий Америка ва Скандинавия давлатларида тўлов тизимлари тобора рақамлашмоқда. Айниқса, ёқилғи қуйиш шохобчалари бу ўзгаришларнинг илк манзилларидан бирига айланган.

Иқтисодиёт

06.06.2026, 10:20

B1 сертификати бор абитуриентлар инглиз тилидан тест топширмайди

Жорий йилги қабул кампаниясида абитуриентларни муҳим янгилик кутмоқда: хорижий тил бўйича B1 даражадаги сертификатга эга бўлганлар белгиланган баллнинг катта қисмини имтиҳонсиз қўлга киритиши мумкин.

Таълим

05.06.2026, 16:50

Украина ҳужумлари оқибатида 5 нафар Озарбайжон фуқароси ҳалок бўлди

Киевнинг баёнотига кўра, улар Украина ғалласини “ўғирлаш”, ҳарбий юк ва ёқилғи ташиш билан шуғулланган юк кемалари ҳамда танкерга зарба берган.

Жаҳон

05.06.2026, 16:48

Зеленскийнинг таклифи Путинга етказилди – Кремл

Зеленский пайшанба куни Путинга очиқ хат йўллаб, урушни тугатиш бўйича келишиб олиш учун учрашишни таклиф этди. Акс ҳолда Киев курашни давом эттиришга тайёр эканидан огоҳлантирди.

Жаҳон

05.06.2026, 16:01

Хитойда олий таълимга қизиқиш пасаймоқда

Хитойлик абитуриентлар сони ўтган йилга нисбатан 450 мингга камайди. Ишсизликнинг ошиши сабабли университет битирувчилари ҳатто чўпонликка ариза топширмоқда.

Таълим

05.06.2026, 13:52

Хитой раҳбари Шимолий Кореяга боради

Си Цзиньпиннинг Пхенянга сафари Хитойнинг Шимолий Корея устидан таъсирини мустаҳкамлашга қаратилган дипломатик қадамдир.

Жаҳон

05.06.2026, 11:49

Хитойда чиқарилган болалар ўйинчоқлари хавфли деб топилди

“Эластик спираль ипли тўп”, “Pinch” савдо белгили мушук панжаси ва “Avengers superhero” ўйинчоқларидан намуналар олиниб, лаборатория синовлари ўтказилди. 

Ўзбекистон

05.06.2026, 10:31

Давлат олий таълим муассасаларига қабул бошланди

5 июндан Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабули расман бошланди. Қабул жараёнлари my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали амалга оширилади ва 25 июнгача (шу куни ҳам) давом этади.

Таълим

05.06.2026, 09:56

Бухорода 508 миллион сўмлик қалбаки дори воситалари аниқланди

Бухоро вилоятида катта миқдордаги қалбаки дори воситалари муомаладан чиқарилиб, уларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шахс фош этилди.

Ўзбекистон

04.06.2026, 17:11

MobiUz мобиль алоқа компанияси 351 миллион долларга сотилди

Давлат активларини бошқариш агентлиги “Universal Mobile Systems” МЧЖ (MobiUz) устав капиталидаги 100 фоиз давлат улуши сотилганини маълум қилди.

Иқтисодиёт

04.06.2026, 16:38

Хитой Тайванга ташриф буюрганларга санкция қўллаяпти

Пекин Янги Зеландиянинг тўрт нафар қонунчисига Тайванга ташриф буюргани сабабли Хитойга киришни тақиқлади. Пекин хорижлик қонунчиларнинг оролга ташрифини Хитой суверенитетига қарши ҳаракат сифатида баҳоламоқда.

Сиёсат

04.06.2026, 15:41

Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришди

Трамп маъмуриятининг маълум қилишича, Исроил ва Ливан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш бўйича сулҳ тузишга келишиб олган. Бироқ шунга қарамай, Исроилнинг Ливанга зарбалари тўхтай демаяпти.

Жаҳон

04.06.2026, 12:22

Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш учун эшик очилмоқда

Венгриянинг янги бош вазири Мадьяр Украинанинг ЕИга аъзолик бўйича ҳаракатларини маълум шартлар бажарилганидан кейин қўллаб-қувватлашини билдирди.

Жаҳон

04.06.2026, 11:25

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →