Бухорода пора билан ушланган прокурор 15 йилга қамалди
Жорий йилнинг февраль ойида Бухоро вилояти Когон тумани прокурори Баҳодир Ғуломов катта миқдорда пора билан қўлга олинганди. Унинг иши 2 август куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида кўриб чиқилиб, суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов Paradigma.uz’га маълум қилди.
Ўзбекистон
07.08.2024, 16:10
Улашиш:

Buxoroda pora bilan ushlangan prokuror 15 yilga qamaldi
Маълум бўлишича, Баҳодир Ғуломов Когон тумани прокурори вазифасида ишлаб келган. У мансабидан фойдаланиб фуқаронинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида жорий йилнинг январь ойи бошларида Н.Н. ва хавфли рецидивист бўлган З.A. билан жиноий тил бириктирган.
Шундан сўнг 3 нафар шерик Бухоро вилояти прокуратурасида ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган “Когон ёғ - экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамият таъсисчиларидан бирининг ишончига кирган. Улар мазкур шахсларга айблов эълон қилмаслик масаласини Бухоро вилояти прокуратурасида ишловчи мансабдорлар орқали ҳал этиши мумкинлигини айтган. Ушбу ишни бажариш учун фуқародан 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора олишга келишган.
Кейинчалик Ғуломов 2024 йил 15 январь куни Бухоро шаҳрида жойлашган “Турон” меҳмонхонаси олдида 100 минг АҚШ долларини жиноий шериги Н.Н. орқали олган. Шунингдек, у жиноий ҳаракатларини давом эттириб, “Когон ёғ - экстракция заводи” АЖга алоқадор шахсларни Бухоро вилоят прокуратурасида ишловчи мансабдор шахслар орқали терговга жалб қилмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига яна 100 минг АҚШ доллари миқдорида пора сўраган. Сўралган пулдан 44 минг АҚШ долларини қўлга киритган. Шундан 10 минг АҚШ долларини З.A. олиб, қолган 34 минг АҚШ долларини Н.Н. келгусида Баҳодир Ғуломовга бериш учун ўзида сақлаб қолган.
2024 йил 13 февраль куни Бухоро шаҳар марказий касалхонаси ёнида ўтказилган тезкор тадбирда Баҳодир Ғуломов Н.Н. орқали 56 минг АҚШ долларини олган вақтида далилий ашёлар билан ушланган. Тезкор тадбир давомида судланувчи Н.Н. "Cobalt" русумли машинасидан “Когон ёғ - экстракция заводи” АЖ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши бўйича жамиятга алоқадор тўрт нафар шахсларни терговга жалб қилмаслик ва жиноий жавобгарликка тортмаслик эвазига сўралган 100 минг АҚШ доллари ҳисобидан 34 минг АҚШ доллари мавжудлиги аниқланиб, тегишли тартибда баённома асосида олиб қўйилган.
Суд мажлисида собиқ прокурор айбига иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон эканлигини, давлат раҳбаридан кечирим сўрашини айтган. Кейин суддан ўзига нисбатан қонуний енгиллик беришни сўраган.
Суд ҳукми билан Баҳодир Ғуломов Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 28, 211-моддаси 3-қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда пора беришда иштирокчилик) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил муддатга прокуратура органлари тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Шунингдек, суд ҳукми билан Н.Н. 11 йил, хавфли рецидивист ҳисобланган З.A.га 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилган.
Ўзбекистон
07.08.2024, 16:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Жиззахда ҳоким ўринбосари пора билан ушланди
Ўзбекистон
18.08.2025, 10:56

ДХХ: МИБ ходимига ҳукм ўқилди
Ўзбекистон
11.08.2025, 14:41

25 сотих ерни 29 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган мансабдор ушланди
Ўзбекистон
21.07.2025, 20:17

Прокуратура ходими пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон
25.06.2025, 12:49

Собиқ судья пора билан қўлга тушди
Ўзбекистон
11.09.2024, 10:43
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
