Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 02:18

Тошкентдаги мактабларда юқумли вирус тарқалди

Тошкент шаҳридаги иккита мактабда вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат осойишталиги қўмитасининг Тошкент шаҳар бош бошқармаси ахборот хизмати маълум қилди

Улашиш:

Toshkentdagi maktablarda yuqumli virus tarqaldi

Toshkentdagi maktablarda yuqumli virus tarqaldi

Қайд этилишича, "Санепидқўм"нинг Миробод тумани бўлими мутахассислари томонидан 214- ва 65-мактабларда вирусли гепатит касаллиги аниқлангани сабабли у ерда эпидемиологик текшириш ва санитария назорати ўтказилган. 

Текширув давомида ўқитувчилар, ўқувчилар ва ишчи ходимларнинг ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтганлик хулосалари, шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш тартиби, мактаб биноси ва синфхоналарда жорий тозалик ишларининг олиб борилиши, жиҳозларнинг созлиги, иситиш тизимлари ёқилиб фойдаланишга топширилгани ҳамда ҳожатхоналарда гигиена қоидаларига риоя қилиниши, қўл ювиш мосламалари ва оқова сув тизимининг соз ҳолатдалиги кўздан кечирилган. 

Ўрганишлар давомида мактабларнинг санитария ҳолати талабга жавоб бермаслиги маълум бўлган. Сўнг аниқланган камчиликлар юзасидан мактаб раҳбариятига нисбатан маъмурий баённома тузилган. 

Маълумот учун, вирусли гепатит — жигарнинг яллиғланиши билан боғлиқ бўлиб, у бир нечта турдаги вируслар томонидан юзага чиқади. Бу ҳолат жигарни зарарли таъсирлар орқали шикастлантиради ва унинг нормал фаолиятини бузади. Ўзбекистонда бу вирус кўпинча санитария шароитлари ёмон бўлган ҳудудларда учрайди. 

Вирусли гепатит бешта асосий турга бўлинади. Булар: А, B (сариқ), C, D ва E. Шулардан Ўзбекистонда B ва C гепатитлари кенг тарқалган. Гепатит B, C вируси қон орқали тарқалади, яъни инфексияланган одамларнинг қонига ёки тана суюқликларига тўғридан-тўғри алоқада бўлиш орқали юқади. Мазкур вируслар сурункали бўлади ва жигар циррози ёки жигар саратонига олиб келади.

Ўзбекистон

04.12.2024, 10:01

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Миллий кино душмани ким? “Фарз” мисолида аччиқ ҳақиқат

Telegram ва ижтимоий тармоқларда фильмларнинг тарқалиши фақат муаллифлик ҳуқуқи муаммоси эмас. Бу – томоша маданиятининг бузилишидир. 

Маданий

04.06.2026, 09:29

Тошкентдаги қурилиш объектларига янги талаблар жорий этилмоқда

Пойтахтдаги 1700 га яқин қурилиш объектларига янги талабларни жорий этиш учун муайян муддат берилади. 

Ўзбекистон

03.06.2026, 18:00

Шердор мадрасаси реставрацияси учун 500 минг доллар ажратилади

Самарқанд шаҳрида Регистон майдонида жойлашган Шердор мадрасаси бош фасадини реставрация қилиш бўйича халқаро лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди.

Маданий

03.06.2026, 17:58

Венгрияда Бош вазир президентни алмаштирмоқчи

Венгрияда сиёсий зиддиятлар янада кучаймоқда. Мамлакат Бош вазири Петер Мадьяр президент Тамаш Шуйокни лавозимидан четлатиш мақсадида конституцияга ўзгартиш киритиш ташаббуси билан чиқди.

Жаҳон

03.06.2026, 17:30

Пушкин Навоийнинг қошига келиб, Узр сўраб турар!..

Шоира Зебо Мирзо Ўзбекистонни босиб олиш ҳақидаги рус пропагандистларига қарши ёзган шеъридан бир парчасини Президент олдида ўқиб берди. 

Маданий

03.06.2026, 17:16

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди

Асли мисрлик АҚШ армияси фахрийси Адам Ҳамавий Ғазо ҳақидаги кескин баёнотларига қарамай, Демократлар праймеризида ғалаба қозонди.

Жаҳон

03.06.2026, 16:26

Ливияда футбол клубига илк бор аёл киши раҳбар бўлди

Интисор Шаниб Ливиянинг Дерна шаҳридаги машҳур “Darnes” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Унинг фикрича, раҳбарлик жинс билан эмас, қобилият ва малака билан ўлчанади.

Спорт

03.06.2026, 14:50

АҚШда кўча пойгасида қатнашган ўзбекистонликлар қўлга олинди

АҚШнинг Огайо штатидаги Цинциннати шаҳрида ноқонуний кўча пойгаси ташкил этганликда гумон қилинган 6 нафар шахс қўлга олинди.

Ўзбекистон

03.06.2026, 14:18

Ленинградда форум олдидан дрон ҳужумлари авж олди

Россия иқтисодий форум бошланиши арафасида Ленинград вилояти устида Украина дронлари ҳужуми авж олмоқда. Ушбу форумда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Жаҳон

03.06.2026, 11:35

Финландия ядровий чиқиндиларни 100 минг йил сақловчи омбор қурмоқда

Финляндияда 433 метр чуқурликда жойлашган ва дунёдаги илк радиоактив ишлатилган ядро ёқилғиларини сақлаш омбори тез орада фаолият бошлайди.

Жаҳон

03.06.2026, 10:06

“Деворга ёпиштирилган банан” — 5,8 миллион евролик асар яна ўғирланди

Мауритсио Каттеланнинг деворга скотч билан ёпиштирилган банандан иборат бўлган “Комик” номли санъат асари Франсиядаги Помпиду-Метс марказидан ўғирланди. Музей ўғирлик юзасидан номаълум шахслар устидан шикоят қилди.

Маданий

02.06.2026, 15:24

«Нетаньяху, сен ақлдан озибсан» – Трамп

Трамп Исроил Бош вазири Нетаньяху билан телефон орқали мулоқот қилиб, уни Ливандаги вазиятни янада кескинлаштираётгани учун қаттиқ танқид қилди.

Жаҳон

02.06.2026, 15:06

АҚШнинг БМТдан қарзи туфайли янги чеклов эълон қилинди

Халқаро меҳнат ташкилоти АҚШ бадалларни тўламагани учун америкалик амалдорнинг ташкилотда юқори лавозимга тайинланишини музлатиб қўйди. 

Жаҳон

02.06.2026, 11:56

Британия Исроилни танқид қилган журналист ва блогерларни мамлакатга киритишни тақиқлади

Британия ҳукумати туркиялик-америкалик сиёсий шарҳловчи ва медиа лойиҳа асосчиси Женк Уйгур ҳамда машҳур сиёсий стример Ҳасан Пикернинг мамлакатга киришини тақиқлади.

Жаҳон

02.06.2026, 10:14

Кино соҳасидаги бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маданият ва санъат ходимлари билан ўтказилаётган йиғилишда кино соҳаси учун муҳим қарор эълон қилинди. Цензурага барҳам берилади.

Маданий

01.06.2026, 17:50

Янги “Тошкент – Самарқанд” автомобиль йўли 282 километрни ташкил этади

“Тошкент – Самарқанд” муқобил автомобиль йўли Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларини боғлайди.

Ўзбекистон

01.06.2026, 17:47

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади

Илмий даража бериш тартиби соддалашади. Яна нималар бекор қилинди?

Таълим

01.06.2026, 15:57

Трамп сурати туширилган банкнота чиқиши мумкин

Оқ уй ва АҚШ Молия вазирлиги мамлакат мустақиллигининг 250 йиллик юбилейи муносабати билан махсус эсдалик пул белгиларини чиқариш масаласини кўриб чиқмоқда.

Иқтисодиёт

01.06.2026, 15:24

Ҳар йили 100 та шеърий концерт давлат ҳисобидан молиялаштирилади

Шунингдек, ҳар йили 1 минг нафар шоир ва ёзувчилар, маданият ва санъат вакиллари, музей ходими ва рассомларга уй-жой олиш учун ипотека кредити дастлабки тўловининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Маданий

01.06.2026, 15:14

Масъуд Пезешкиён истеъфога чиқмоқчи(ми?)

Янги хабарга кўра, амалдаги Эрон президенти Олий раҳнамо идорасига ариза топширган. Аризада “президент ва ҳукумат асосий миллий қарорларни қабул қилиш жараёнларидан четлаштирилгани” айтилган. 

Жаҳон

01.06.2026, 14:20

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →