Путиннинг дўсти Домодедово аэропортига эгалик қилади
Россия президенти Владимир Путиннинг яқин дўстларидан бири, миллиардер Аркадий Ротенберг Россиядаги энг йирик хусусий аэропорт — «Домодедово»ни сотиб олди.
Жаҳон
30.01.2026, 11:18
Улашиш:

Бу ҳақда RBK хабар берди.
Маълум бўлишича, аэропорт 2025 йилда собиқ эгаси Дмитрий Каменшикдан тортиб олиниб, давлат тасарруфига ўтказилган эди. 29 январь куни ўтган аукционда «Домодедово» «Шереметьево» аэропортига қарашли «Перспектива» МЧЖга сотилди.
«Шереметьево» улушларининг 30 фоизи давлатга, 66 фоизи эса TPS Avia Holding трастига тегишли. Ушбу траст 2022 йил охирида Россиянинг Русский оролида қайта рўйхатдан ўтказилган. Траст акцияларининг 34 фоизи Ротенбергга, қолган қисми эса тадбиркорлар Александр Пономаренко ва Александр Скоробогатко оилаларига тегишли.
Аукционда «Домодедово» 66,1 миллиард рубльга сотилган. Бу аэропортнинг бошланғич нархи — 132 миллиард рублдан икки баробар арзон. Савдоларда Ротенберг билан боғлиқ компаниядан ташқари фақат «Внуково» аэропорти тузилмаси қатнашган.
74 ёшли Аркадий Ротенберг ёшлигида Владимир Путин билан дзюдо тўгарагида танишган. Украинага қарши уруш бошланганидан сўнг у хусусий активларни давлат томонидан тортиб олиш жараёнидан энг кўп фойда кўрган шахслардан бирига айланган. Бу жараёнда умумий қиймати 4,5 триллион рубль бўлган активлар давлат назоратига ўтган.
Ротенберг, шунингдек, «Росхим» холдингига қарашли бир қатор кимё корхоналарини ҳам сотиб олган ҳамда «Салаватнефтемаш» корхонасини бошқарувига олган. 2025 йил охирига келиб, унга ўтган активлар қиймати 168 миллиард рублга етган.
Россия Транспорт вазирлиги янги эгадан аэропортда тўпланиб қолган муаммоларни ҳал қилишни кутмоқда. «Домодедово»нинг қарзи 70 миллиард рубльни ташкил этади, унинг ярми хорижий валютада. Мутахассислар ҳисобича, 2026 йилда кредит тўловлари аэропорт даромадининг қарийб чорак қисмини ташкил этади. 2025 йилда эса аэропорт 10 миллиард рубль зарар кўрган.
Жаҳон
30.01.2026, 11:18
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

“Очофат йиртқичлар” – Трамп, Путин ва Нетаняҳу халқаро ҳуқуқни бузишда айбланди
Жаҳон
21.04.2026, 11:26

Россия ва Украина ўт очишни вақтинча тўхтатди
Жаҳон
10.04.2026, 11:06

АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатди
Иқтисодиёт
13.03.2026, 17:21

Россия Эронга ёрдам беришни бошлади
Жаҳон
13.03.2026, 12:01

Путин Эрон президенти билан суҳбатлашди: Теҳрон Россиядан ёрдам кутмоқда
Жаҳон
07.03.2026, 11:18

Эрон уруш ҳолатида – унинг иттифоқчилари нега жим?
Жаҳон
06.03.2026, 14:09
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
сўнгги янгиликлар

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди
Маданий
01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ
Ўзбекистон
01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди
Жаҳон
01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди
Ўзбекистон
01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди
Жаҳон
01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи
Жаҳон
01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди
Фан-технология
30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда
Жаҳон
30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда
Жаҳон
30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади
Ўзбекистон
30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?
Жаҳон
30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди
Ўзбекистон
30.04.2026, 11:29

Туркия Исроил президенти самолёти учун осмонини ёпди
Жаҳон
30.04.2026, 10:46
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида
Жаҳон
14.04.2026, 12:22
