Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 15:55

Афғонистон ва Покистон чегарасида қонли тўқнашувлар содир бўлди

Афғонистоннинг Покистон билан чегарадош Пактия вилоятида икки мамлакат чегара қўшинлари ўртасида оғир тўқнашувлар юз берди.

Афғонистон ва Покистон чегарасида қонли тўқнашувлар содир бўлди

Tolo News маълумотига кўра, жанглар Дюранд чизиғи яқинидаги бир нечта ҳудудларда кечган. Афғон кучлари Покистон базаларига зарбалар берган — бу эса Покистон томонидан амалга оширилган ҳаво амалиётига жавоб сифатида баҳоланмоқда. Тўқнашувлар натижасида камида 12 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган.

Маҳаллий аҳоли маълумотларига кўра, жанглар сабабли Данд-и-Патан туманида фуқаролар уйларини тарк этишга мажбур бўлган.

Исломободдаги Dawn газетасининг ёзишича, Покистон армияси афғон кучларига қарши артиллерия, танк ва дронлар билан жавоб берган ҳамда Афғонистон ҳудудидаги бир қатор “жангчи позициялари”ни йўқ қилган. Давлат телеканали PTV News эса армия Афғонистонга тегишли 19 та постни эгаллаб олганини хабар қилди.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги “жараён ярим тунгача давом этиб, муваффақиятли якунланганини”, аммо мамлакат ҳудудини ҳимоя қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Афғонистон томонида 20 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, шунингдек, Афғонистон томони 58 нафар покистонлик ҳарбийни ўлдирганини айтмоқда.

Тўқнашувлардан сўнг икки давлат бир-бирини тинч аҳолига ўқ узишда айблади. Шу билан бирга, асосий чегара ўтиш пункти — Торхам вақтинча ёпилди.

9 октябрь куни Афғонистон пойтахти Кобулда портлашлар овози эшитилган, афғон ҳукумати бунда ҳам Покистонни айблади. Расмий Исламобод эса ҳозирча бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермади.

 

мавзуга оид янгиликлар

Покистон–Афғонистон чегарасида навбатдаги тўқнашувлар: Кўраммда отишмалар қайта авж олди, қурбонлар бор

15 октябрга ўтар кечаси Покистоннинг Хайбер-Пахтунхва вилояти Кўрамм туманида Покистон қўшинлари билан Афғонистон томонидаги тузилмалар ўртасида янги отишмалар кузатилди. Покистон давлат ОАВлари «афғон хизматлари ва ТТП (Tehreek-e-Taliban Pakistan) гуруҳлари провокация учун ўт очди» дея хабар берди; Покистон армияси «қатъий зарба билан» жавоб қайтарганини, бир қатор постлар ва танклар зарарланганини билдирди, дея хабар берди AP News.

Жаҳон

15.10.2025, 11:31

Trans-Afgʻon yoʻlagi masalasini hal etish uchun uch mamlakat vakillari Kobulda uchrashishdi

Транс-Афғон йўлаги масаласини ҳал этиш учун уч мамлакат вакиллари Кобулда учрашди

Кеча, 17 июль куни Ўзбекистон, Покистон ва Афғонистон ҳукумат вакиллари "Ўзбекистон - Афғонистон - Покистон" темир йўли коридорининг техник-иқтисодий асосини тайёрлаш бўйича битим имзоланиши минтақавий ҳамкорлик архитектураси учун бурилиш нуқтасига айланди.

Сиёсат

18.07.2025, 11:20

Иран и Афганистан: новая волна депортации

Эрондан афғонистонликлар депортация қилинмоқда

2025 йил июнь ойида Эрон ҳудудидан Афғонистонга 256 мингдан ортиқ киши қайтган. Шу билан бирга, июль ойида бу рақам янада ошиши кутилмоқда. Кенг кўламли депортациялар Афғонистон иқтисодиёти ва ижтимоий тузилмасига жиддий зарар етказиши мумкин.

Сиёсат

11.07.2025, 12:20

Аббос Ароқчи Уммон султони билан музокара ўтказди

Аббос Ароқчи Покистондаги сафари давомида бирровга Уммонга ташриф буюрган. Сўнг яна Исломободга қайтган.

Жаҳон

27.04.2026, 13:04

“Толибон” Марказий Осиё хавфсизлиги бўйича кафолат берди

Афғонистон атрофидаги геосиёсий вазият янги босқичга чиқмоқда. Таъкидланишича, Кобул маъмурияти Марказий Осиё давлатлари хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳар қандай кучларга қарши қатъий кураш олиб бормоқда.

Жаҳон

09.04.2026, 12:06

Амударё сувида Афғонистоннинг улуши борми?

Жорий йилнинг 25-26 – март кунлари “Тошкент сув ҳафталиги” форуми бўлиб ўтди ва унда Толибон вакили маъруза қилди. Дунёнинг 19 давлатидан 80 га яқин маърузачи ва 1200 дан ортиқ вакил иштирок этган форумда Афғонистоннинг 2028 йилда Қўштепа каналини қуриб битказиш режаси ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон

02.04.2026, 11:24

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади

АҚШ Давлат департаменти Яқин Шарқдаги тўртта асосий иттифоқчиси — Исроил, Қатар, Қувайт ва Бирлашган Араб Амирликларига умумий қиймати 8,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий хизматлар экспортини маъқуллади.

Жаҳон

02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонлик аскарни қутқарган Буюк Британия фуқаролари Жон ва Филлис Эмили Ле Бретонларни вафотидан кейин “Дўстлик” ордени билан мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Ўзбекистон

02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди

Ярим тунда Лондон марказида номаълум ҳайкал пайдо бўлди — эрталаб эса унинг ортида дунёга машҳур сирли рассом Бенкси тургани очиқланди.

Маданий

01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди

Исроиллик аскарнинг Исо Масиҳ рамзи бўлган ҳайкални синдириб кетгани билан боғлиқ мунозаралар тинчиб улгурмаган бир пайтда, Исроил насронийларга қарши яна бир нафрат жинояти билан кун тартибига чиқди.

Жаҳон

01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади

Республикада 150 минг километрдан ортиқ дарёлар, сойлар ва каналлар бор. Аммо электр энергияси ишлаб чиқаришнинг катта қисми ҳамон табиий газ ва кўмирга боғлиқ. Гидроэнергия улуши эса 10-12 фоиз атрофида.

Иқтисодиёт

01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ

Сўнгги кунларда айрим Telegram каналларда “электрон рецепт тизими бекор қилинади” деган мазмундаги хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу бўйича изоҳ берди.

Ўзбекистон

01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди

5 йил муқаддам содир бўлган ўша портлашда 13 нафар АҚШ ҳарбийси ва 160 нафарга яқин афғонистонлик тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганди.

Жаҳон

01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди

Янги тартибга кўра, хорижий ҳайдовчилар, жумладан Ўзбекистон фуқаролари ҳам энди Россияда календарь йили давомида аввалги 90 кун ўрнига 180 кунгача қолиш имкониятига эга бўлади.

Ўзбекистон

01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш пайшанба куни Вашингтоннинг маблағларни ажратишга шартлар қўйгани ҳақидаги хабарлардан сўнг, Қўшма Штатларнинг ушбу жаҳон ташкилотидан миллиардлаб доллар қарзи “музокара қилинмаслиги”ни таъкидлади.

Жаҳон

01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди

1947 йил 30 апрель куни Тошкентдаги машҳур қўнғироқли соат – Тошкент курантлари илк бор вақтни жамоатчиликка эълон қила бошлади. Бу сана пойтахт тарихида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон

30.04.2026, 11:29

Туркия Исроил президенти самолёти учун осмонини ёпди

Туркия Исроил президенти Ицхак Герцог самолётининг Астана шаҳрига парвози чоғида ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

Жаҳон

30.04.2026, 10:46

Театрлар тақдирига эътибор: Саида Мирзиёева назорат ўрнатди

Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор маданий муассасалар фаолиятини ўрганиб, театрлар ҳолатини шахсан назоратга олди.

Маданий

30.04.2026, 10:26

Энди автомобилни жарима майдончасидан онлайн тарзда олиб чиқиш мумкин

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун қулайлик яратилди — энди жарима майдончасида сақланаётган автомобилни онлайн тарзда қайтариб олиш мумкин.

Ўзбекистон

30.04.2026, 09:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →