updated: 22.03.2026, 16:34

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?

1 август куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омбори соҳилидаги Sea Breeze Uzbekistan инвестициявий лойиҳасини амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилди. Лойиҳа майдони  577 гектар. Сармоя ҳажми 5 миллиард АҚШ доллари.

Ўзбекистон ҳукумати Чорвоқдаги Sea Breeze лойиҳасини тасдиқлади. Нималар хавотирли?

Фото: Пресс-служба президента Республики Узбекистан

Лойиҳани амалга ошириш шартлари

  • Ер участкалари 25 йиллик имтиёзли ижарага берилади, кейинчалик узайтириш имкони бор.
  • Ижара ҳақи умумий 1,7 трлн сўм (≈133,2 млн $) этиб белгиланган, аммо инвестор 5 йил давомида 17 млрд сўм (≈1,3 млн $) тўлайди – чегирма коэффиценти қўлланилади.
  • Инвестор 2029 йил охиригача қурилишни ва лойиҳа ҳужжатларини бир вақтда амалга ошириши мумкин.
  • Қурилиш меъёрларини мустақил белгилаш, участкаларни субижарага бериш, коммунал хизматлар кўрсатиш ва уларнинг тарифларини белгилаш ҳуқуқи берилади.

Лойиҳа 2025–2035 йиллар давомида босқичма-босқич амалга оширилади. Лойиҳа бош режаси Британиянинг Scott Brownrigg компанияси томонидан тайёрлаяпти.


Экология ва назорат

  • Чорвоқ ва Чирчиқ дарёсига чиқинди оқизиш қатъиян тақиқланади.
  • Барча чиқиндилар Чирчиқдаги тозалаш иншоотларига йўналтирилиши шарт.
  • Назоратни Бош прокуратура ва Экология вазирлиги амалга оширади.
  • Ҳар бир кесилган дарахт учун 10 та кўчат эклиши керак.
  • Сувни қайта ишлаш ва қайта фойдаланиш тизимини қуриш мажбурий.

Ерларни олиб қўйиш ва товон тўлаш

  • Белгиланган ерлар «эркин» деб топилиб, амалдаги фойдаланишдан чиқарилади.
  • Ер эгалари ва ижарачиларга 5 млн долларлик компенсация маҳаллий бюджет орқали тўланади.
  • Шахсий мулк (аграр ва ўрмон фондига кирмайдиган) фақат келишув асосида сотиб олинади.
  • Қурилиш шартлари бузилса, ерлар товонсиз тартибда қайтариб олинади.

Инфратузилма ва мажбуриятлар

  • Чорвоқ устидан кўприк, йўллар ва коммуникациялар қурилиши учун халқаро сармоялар жалб этилади.
  • Инвестор 1 январь 2026 йилгача халқаро БОЖ (ГЧП) асосида ҳамкор топиши шарт.
  • Инвестор:
    • Халқаро бюроларни жалб қилган ҳолда мастер-план тузади;
    • Сармоядор резидентлар билан шартнома тузади;
    • 1 м² қурилиш учун 50 долларлик инфратузилма йиғимини тўлайди.

Бу маблағлар компенсациялар, инфратузилма ва ижтимоий объектлар қурилишига йўналтирилади.


Имтиёзлар ва мақом

  • 2 ҳафта ичида лойиҳа “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонасига аъзо сифатида рўйхатдан ўтиши кутилаяпти. Бу унга солиқ ва маъмурий имтиёзлар тақдим этади.

Жамоатчилик муносабати ва танқид

Лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Экологлар ва фаоллар қурилиш Чорвоқ – Тошкент учун асосий ичимлик сув манбаи – экологиясига таҳдид солишидан хавотирда. Шунингдек, аҳоли учун сув хавзасига кириш чекланиши ва инфратузилмага юк орттириши мумкинлиги таъкидланмоқда.

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов аввалроқ ҳеч қандай расмий ҳужжат келиб тушмаганини ва экологик экспертизалар тугатилмасдан қурилиш бошланмаслигини билдирганди. Бироқ қарорда экологик экспертиза тўғрисида сўз юритилмаган. Янги экология тўғрисидаги қонун 25 августдан кучга киради.


«Ҳукумат барча хавф-хатарни зиммасига олмоқда» 

Иқтисодчи Отабек Бакиров қарор матни билан танишиб, лойиҳага қаттиқ танқид билдирди. У инвестор танловининг шаффоф эмаслигини ва иқтисодий мантиқан асоссизлигини таъкидлади.

Бакировнинг таъкидлашича:

  • Агаларовларга тегишли Sea Breeze Uzbekistan компаниясининг таклифи "энг яхши" деб топилган, лекин бошқа иштирокчилар ва уларнинг рад этилиши сабаблари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
  • Ушбу ҳудуд стратегик аҳамиятга эга ва унинг фақат битта чет эл компаниясига берилиши хавфли.
  • 5 млрд доллар сармоя манбалари ноаниқ. Agalarov Development бу даражадаги маблағни ўз ҳисобидан амалга ошириши эҳтимолдан йироқ. Демак, кредитлар жалб қилинади – улар кимдан, қандай шароитда ва қайси кафолатлар билан олинади – номуайян.

Энг катта хавотир шундаки:

  • Инвесторга ерни субижарага бериш ҳуқуқи берилган. Бакировнинг фикрича, бу жиҳат лойиҳани туризм маркази эмас, ер сотиш схемасига айлантиради.
  • Ер ижараси жуда арзон: 577 гектар ер 1,3 млн долларга бериляпти, қўшимчасига жуда енгил шартлар билан.
  • Экологик талаблар ёритилмаган, канализация ва тозалаш тизими кафолатланмаган. Агар муаммолар юзага келса, давлат бюджети зарарни ёпиши мумкин.
  • Қурилиш ҳужжатлари тугалланмасдан қурилишни бошлашга рухсат бериш – кейинги йилларда кўплаб самарасиз ва шубҳали лойиҳаларнинг сабабчиси бўлган амалиётдир.
  • Ҳукумат барча инфратузилма объектларини – йўллар, канализация, алоқа воситалари ва ҳатто Чорвоқ устидан ўтувчи кўприкни ҳам тўлиқ ўз ҳисобидан қуришга мажбур. Инвестор эса деярли барча имтиёзларга эга бўлмоқда.

 

Ўзбекистон

04.08.2025, 10:26

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Олий тоифали ўқитувчилар учун масофавий магистратура йўлга қўйилади

Ўзбекистонда олий тоифали мактаб ўқитувчилари учун педагогика йўналишидаги магистратурага мақсадли қабул тизими жорий этилади.

Таълим

26.06.2026, 17:28

Тошкентда энг қиммат ва энг арзон квартиралар қайси туманда?

Тошкент туманларида квартира нархлари бўйича сезиларли тафовут бор. Янги таҳлил энг қиммат ва энг арзон ҳудудларни кўрсатди.

Ўзбекистон

26.06.2026, 17:14

Apple қайси қурилмалари нархини оширди ва бунинг сабаби нима?

Нархлар ошишига сабаб — сунъий интеллект соҳасидаги маълумот марказлари қурилишининг жадал ривожланиши туфайли хотира ва сақлаш чиплари нархи ошиб кетган.

Фан-технология

26.06.2026, 16:33

Дидимиз ҳам сунъийлашиб кетяптими?

Сунъий интеллект (SI) бугун ҳаётимизнинг деярли барча соҳаларига кириб борди. Бир неча йил аввал фантастикадек туюлган имкониятлар бугун кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланди. У санъатда расм чизмоқда, мусиқа яратмоқда, журналистикада матн ёзмоқда, педагогикада дарс тайёрламоқда, тиббиётда ташхис қўйишга ёрдам бермоқда, дастурлашда код ёзмоқда.

Маданий

26.06.2026, 16:27

Рютте: «Россия тушуниши керак – НАТО унинг армиясидан анча кучли»

НАТО Бош котиби Марк Рютте Россия Альянснинг ҳарбий қудратини тўғри баҳолаши кераклигини таъкидлади. Унинг айтишича, НАТО ҳарбий-саноат салоҳияти бўйича Россиядан анча устун ва бу устунлик яқин вақтларда янада мустаҳкамланади.

Жаҳон

26.06.2026, 15:34

Толибон ҳукумати давлат амалдорларига смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади

Буйруқда қоидабузарларнинг мобил телефонлари мажақланиши ва қонун бўйича жазоланиши қайд этилган.

Жаҳон

26.06.2026, 15:06

Эронга яширинча Starlink қурилмалари олиб кирилган – Беннет

Исроилнинг собиқ бош вазири Нафтали Беннет Эрондаги ҳукуматга қарши намойишчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мамлакатга яширинча Starlink интернет қурилмалари олиб кирилганини маълум қилди.

Жаҳон

26.06.2026, 12:52

Мерц: Россия ғалаба қозонмайди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россиянинг Украинадаги урушда ғалаба қозона олмаслигини таъкидлаб, Москвани зудлик билан музокараларга қайтишга чақирди.

Жаҳон

26.06.2026, 10:35

Ёшлар нега таълим ва ишдан узиляпти — тадқиқот

Ўзбекистонда ҳар учинчи ёш на ўқийди, на ишлайди, на касб-ҳунар ўрганади. Бу вақтинчалик "ўтиш даври"ми ёки ёшларни, хусусан, хотин-қизларни ижтимоий ҳаётдан сиқиб чиқараётган муаммолар мавжудми?

Фан-технология

26.06.2026, 10:11

Журналист ва блогерлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

Матбуот ва ОАВ ходимлари куни арафасида президент фармони билан журналист, блогер, муҳаррир ва медиа соҳаси вакиллари давлат мукофотлари билан тақдирланди. 

Ўзбекистон

25.06.2026, 18:16

Самарқанд ҳокими ташаббусига меҳнат инспекцияси эътироз билдирди

Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоевнинг олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва талабаларини шаҳар кўчалари ҳолатини назорат қилиш ишларига жалб этиш ташаббуси баҳсларга сабаб бўлди.

Ўзбекистон

25.06.2026, 17:35

“Ҳормуздан рухсатсиз ўтганлар хавф остида қолади” — Эрон

Эрон таҳдидларига қарамай, нефть танкерининг ғарбий қирғоқ бўйлаб рухсатсиз бўғоздан ўтгани кузатилган.

Жаҳон

25.06.2026, 16:30

Аҳолиси энг кўп туман ва шаҳарлар топ 10 талиги эълон қилинди

Рейтингда Тошкентнинг учта тумани ва Самарқанд вилоятининг иккита тумани ўрин олган.

Ўзбекистон

25.06.2026, 12:23

“Мамлакат уни қаҳрамондек қабул қилди” — Роналдунинг Тошкентга ташрифи

17 йил аввал Роналдунинг ёнида суратга тушган икки ўзбек боласи бугун Жаҳон чемпионатида унга рақиб бўлиб майдонга тушди.

Спорт

25.06.2026, 11:38

Венесуэлада ҳалокатли зилзила бўлди. Қурбонлар 100 мингтага етиши мумкин

24 июнь куни Каракасдан 160 км ғарбда 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Орадан бир дақиқа ўтмай 7,5 магнитудали иккинчи тебраниш кузатилди.

Жаҳон

25.06.2026, 09:54

Эбола Европада: Францияда илк касаллик ҳолати тасдиқланди

Конго Демократик Республикасидан Францияга қайтган шифокорда Эбола касаллиги қайд этилди. Бу Европада аниқланган биринчи ҳолатдир.

Жаҳон

24.06.2026, 17:34

ЕИ мигрантларни Ўзбекистонга юбориш масаласини кўриб чиқмоқда

Европа Иттифоқи мамлакатлари рад этилган бошпана изловчиларни қабул қилиш учун махсус “қайтариш марказлари”ни Ўзбекистон ва Руандада ташкил этиш имкониятини муҳокама қилмоқда. 

Сиёсат

24.06.2026, 17:03

Қозоғистон ва Европа Иттифоқи $12 миллиардлик келишувларга эришди

Давлат раҳбари янги келишувлар ҳақида “Қозоғистон–Европа Иттифоқи” давра суҳбати чоғида маълум қилди.

Жаҳон

24.06.2026, 16:46

“Ядровий қурол жаҳон урушига қарши ягона кафолатдир” — Кремль

Россия ва АҚШ ўртасидаги ядровий қуролларни назорат қилиш шартномаси бўлган “Янги START”нинг амал қилиш муддати февралда тугади. Натижада дунёнинг икки энг гигант ядровий давлатида чекловлар қолмади.

Сиёсат

24.06.2026, 15:57

Ўзбекистон Каспийда ўз флотини яратиши мумкин

Ўзбекистон Каспий денгизида ўз савдо ва паром флотини ташкил этиш ҳамда кемалар сотиб олишни режалаштирмоқда.

Ўзбекистон

24.06.2026, 14:56

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →