Япония Ўзбекистонда қуриладиган аэропортга 1 млрд доллар инвестиция киритади
Япониянинг машҳур Nikkei Asia журнали ва электрон нашрида Япониянинг Sojitz компанияси Ўзбекистонда янги аэропорт қуриш лойиҳасига сармоя киритишига бағишланган мақола эълон қилинди.
Иқтисодиёт
07.10.2025, 16:46
Улашиш:

Унда қайд этилишича, Sojitz компанияси бу йил Ўзбекистон пойтахтида Тошкент шаҳрида янги халқаро аэропорт қуришни бошлайди. Мазкур лойиҳа компаниянинг 1 миллиард долларлик инфратузилма инвестициялари доирасида амалга оширилади.
Тошкентдаги аэропорт Саудия Арабистонининг Vision Invest компанияси билан давлат-хусусий шериклик асосида қурилади. Sojitz лойиҳага бир неча ўн миллиард иена, яъни юзлаб миллион доллар инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Шу кунга қадар компания Япониянинг Кумамото ва Окинава префектураларида ҳамда Палау оролларидаги халқаро аэропортлар лойиҳаларида иштирок этган.
"Ўзбекистон янги аэропорт лойиҳасини 2025 йил август ойида тасдиқлади. Лойиҳага кўра, 2028 йилда очилиши режалаштирилган бу аэропорт йилига 20 миллион йўловчини қабул қилиши ва соатига 40дан ортиқ учиш-қўниш ҳаракатларини амалга ошириши мумкин. Бу уни Марказий Осиёнинг энг йирик аэропортига айлантиради", – деб ёзилган мақолада.
Sojitz шунингдек, Ўзбекистонда бошқа инфратузилма лойиҳаларида ҳам иштирок этишни режалаштирмоқда. Улар Самарқандда Ronesans International турк компанияси билан ҳамкорликда 800 ўринли йирик касалхона, 1 гигаватт қувватга эга шамол электр станцияси ва 1,6 ГВт қувватга эга иссиқлик электростанциясини қуришни режалаштирмоқда.
Нашрда маълум қилинганидек, Ўзбекистон 37 миллион аҳолиси билан минтақада энг катта давлат саналади ва ички умумий маҳсулотнинг йиллик ўсиши 6 фоиздан юқори. Чет эл инвестициялари учун солиқ имтиёзлари ва бошқа рағбатлар мавжуд, корпоратив солиқ ставкаси эса 15 фоиз.
"2024 йил октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 54 та япон компанияси фаолият юритади, бу 2019 йил кўрсаткичидан икки баробар кўп. Sojitz компанияси июн ойида Тошкентда илк бор расмий офисини очди", – дейилган нашрда.
Нашрда маълум қилинишича, Япония бошқа компаниялари ҳам Ўзбекистонда инфратузилма соҳасида фаолият юритмоқда. "Масалан, Toyota Tsusho ўз бўлинмаси Eurus Energy Holdings орқали 500 мегаваттлик шамол электр станцияси лойиҳаси учун майдонни ўрганмоқда ва NEC билан ҳамкорликда дата марказлари қуриш бўйича шартнома имзолади. Marubeni БАА компанияси билан ҳамкорликда чиқинди сувларни тозалаш заводини қурмоқда", – дейилган манбада.
Nikkei Asia нашрида эълон қилинган мақолада "Ўзбекистон Япония Иқтисодиёт, cавдо ва cаноат вазирлиги билан минерал ресурслар, айниқса стратегик аҳамиятга эга бўлган минералларни қазиб олиш ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича музокара олиб бормоқда", – дея Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов фикрларидан иқтибос келтирилган.
Иқтисодиёт
07.10.2025, 16:46
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Муддатли ҳарбий хизматга чақирилган ёшлар учун янги имтиёзлар жорий этилади
Ўзбекистон
07.04.2026, 16:20

Маданият вазирлиги санъаткорлар учун солиқда енгиллик беришни таклиф қилди
Ўзбекистон
07.04.2026, 12:29

Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман иш бошлади
Ўзбекистон
07.04.2026, 10:01

Амударё сувида Афғонистоннинг улуши борми?
Ўзбекистон
02.04.2026, 11:24
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48
сўнгги янгиликлар

Кўп квартирали уйларга оид янги тақиқлар
Ўзбекистон
02.05.2026, 17:54

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05

АҚШдан депортация қилинган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 16:27

Энди йўловчилар Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб боради
Ўзбекистон
02.05.2026, 12:36

АҚШ Яқин Шарқ иттифоқчиларига 8,6 млрд долларлик қурол сотишни маъқуллади
Жаҳон
02.05.2026, 12:20

Ўзбекистонлик аскарни қутқарган британияликларга “Дўстлик” ордени берилди
Ўзбекистон
02.05.2026, 11:46

Лондонда кўзи тўсилган одамнинг ҳайкали пайдо бўлди
Маданий
01.05.2026, 17:19

Исроиллик эркак Қуддусда христиан роҳибасига ҳужум қилиб, жароҳат етказди
Жаҳон
01.05.2026, 16:27

Ўзбекистонда 5,8 миллиард долларлик 73 та ГЕС қурилади
Иқтисодиёт
01.05.2026, 16:10

“Электрон рецепт” тизими бекор қилинмайди — ССВ
Ўзбекистон
01.05.2026, 15:48

2021 йилги Кобул аэропортидаги терактга алоқадор афғонистонлик судланди
Жаҳон
01.05.2026, 12:21

Ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг Россияда бўлиш муддати 180 кунгача узайтирилди
Ўзбекистон
01.05.2026, 11:39

АҚШ БМТ харажатлар тизимини тубдан ислоҳ қилишни талаб қилди
Жаҳон
01.05.2026, 11:24

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи
Жаҳон
01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди
Фан-технология
30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда
Жаҳон
30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда
Жаҳон
30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади
Ўзбекистон
30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?
Жаҳон
30.04.2026, 12:21
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48
