Кичик бизнес текширувларига уч йиллик мораторий жорий этилади
Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини текширишга уч йиллик мораторий жорий этилиши кутилмоқда. Мазкур чора инсон саломатлиги ёки бошқа тадбиркорларнинг мулкий манфаатларига зарар етказиш хавфи билан боғлиқ текширувларга татбиқ этилмайди.
Иқтисодиёт
18.08.2026, 16:10
Улашиш:

Бу ҳақда 18 август куни Хоразм вилоятида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказган Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилгани хабар қилинди.
Текширувлар сони кескин ошган
Тақдим этилган маълумотларга кўра, Президент администрацияси ўтказган таҳлилда 5 минг нафар тадбиркорнинг фаолияти ўрганилган. Уларнинг ярмидан кўпида бир йил давомида икки-уч марта солиқ текшируви ўтказилган. Яна 21 фоиз тадбиркор тўрт мартадан текширилган.
Бундан ташқари, солиқ текширувларига ёнғин хавфсизлиги, қурилиш, санитария, карантин ва энергетика соҳаларидаги назорат тадбирлари ҳам қўшилган.
Президентнинг таъкидлашича, иқтисодиётни «яширин» сектордан чиқариш тадбиркорларни кўп текшириш орқали эмас, балки уларга тўғри ишлашни ўргатиш ва маслаҳат бериш орқали амалга оширилиши керак.
Текширувларга истисно бор
Янги тартибга кўра, кичик бизнес субъектларига нисбатан уч йил давомида текширувлар ўтказиш чекланади.
Бироқ инсон ҳаёти ва саломатлигига ёки бошқа тадбиркорларнинг мулкий манфаатларига зарар етказилиши мумкин бўлган ҳолатлар бундан мустасно бўлади.
Ўрта ва йирик бизнес учун ҳам енгилликлар
Ўрта ва йирик бизнес учун профилактик аудит механизми жорий этилиши режалаштирилмоқда.
Агар тадбиркор ўз корхонасида ихтиёрий равишда профилактик аудит ўтказса, солиқ органи унинг хулосасини тан олиши шарт бўлади.
Аудит давомида аниқланган камчиликларни бартараф этган тадбиркорга нисбатан жарима қўлланмайди. Бир йил ичида қайта текширув ўтказиш эса фақат Бизнес-омбудсман рухсати билан амалга оширилиши мумкин.
Жарималар икки баробарга камайтирилади
Мулоқотда давлат органларининг жарима қўллаш ваколатлари ҳам танқид қилинган. Айни пайтда 51 та давлат органи молиявий жарима қўллаш ҳуқуқига эга экани қайд этилган.
Президент жарима давлат бюджетига маблағ йиғиш воситаси эмас, балки тартиб ва профилактикани таъминлаш механизми бўлиши кераклигини таъкидлаган.
Шу муносабат билан барча турдаги жарималар миқдорини ўртача икки баробарга камайтириш таклиф қилинган.
Тадбиркорнинг «айби исботланмагунча айбсиз» тамойили
2026 йилдан тадбиркорлар ва давлат ўртасидаги низоларда «тадбиркорнинг ҳақлиги презумпцияси» тамойилини жорий этиш режалаштирилмоқда.
Унга кўра, тадбиркорнинг айби судда исботланмагунча у айбсиз ҳисобланади. Шу пайтга қадар унга нисбатан жарима ёки бошқа таъсир чоралари қўлланилмаслиги керак.
Шунингдек, «биринчи хато учун огоҳлантириш» тамойили жорий этилади. Агар тадбиркор қоидани биринчи марта бузган ва бунинг оқибатида инсон ҳаёти, саломатлиги ёки мол-мулкига зарар етмаган бўлса, унга камчиликни бартараф этиш учун 10 кун муддат берилади. Бу даврда жарима қўлланмайди.
Ўзбекистонда кичик ва ўрта бизнес учун янги мажбуриятларни белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишга уч йиллик мораторий аввал ҳам жорий этилган бўлиб, амалдаги тартиб 2025 йил 1 июлдан 2028 йил 1 январгача бўлган даврни қамраб олади.
Иқтисодиёт
18.08.2026, 16:10
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди
Ўзбекистон
24.08.2026, 17:37

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади
Ўзбекистон
18.08.2026, 14:53

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди
Ўзбекистон
28.07.2026, 12:39

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон
22.07.2026, 16:01

Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонун имзоланди
Иқтисодиёт
11.07.2026, 11:26

Асқар Акаев: «Каримовга Қирғизистонда ҳайкал қўйган бўлардим»
Сиёсат
27.06.2026, 18:15
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
сўнгги янгиликлар

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди
Ўзбекистон
04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди
Ўзбекистон
04.09.2026, 17:32

Трамп Украина учун сарфлаган пулларни қайтаришни талаб қилмоқда
Сиёсат
04.09.2026, 16:28

Эрон Ёзувчилар уюшмаси мамлакатдаги қатлларни қоралади
Жаҳон
04.09.2026, 14:55

СИ ходимларни аслидагидан кўра маҳоратлироқ кўрсатмоқда – тадқиқот
Фан-технология
04.09.2026, 13:32

Ҳиндистон фуқаролари бошқа давлатлар визаси билан Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз кира олади
Сиёсат
04.09.2026, 11:27

Тошкент ва Остона пойгаси: Минтақа осмони учун рақобат кучаймоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 11:24

Покистонда терроризм бўйича “яширин” суд жараёнлари ўтказилади
Жаҳон
04.09.2026, 11:11

Путин: “Менимча, урушни тугатиш имконияти бор”
Сиёсат
04.09.2026, 09:46

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 09:25

Тошкентда замонавий санъат маркази очилмоқда
Маданий
04.09.2026, 08:36

Россия аэропортларидаги чекловлар сабаб Ўзбекистоннинг бир қатор авиарейслари кечиктирилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 16:14

Норвегия Россиянинг “Профессор Молчанов” номли кемасини ҳибсга олди
Жаҳон
03.09.2026, 15:56

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилди
Ўзбекистон
03.09.2026, 15:31

Ишлаётган оналарга боласи бир ёшга тўлгунга қадар нафақа тўланади
Ўзбекистон
03.09.2026, 14:48

ЕИ ва НАТО Россияга босимни кучайтиради
Сиёсат
03.09.2026, 14:46

Саида Мирзиёева Қатарда «Ўзбекистон: ҳаракатдаги мерос» кўргазмасида иштирок этди
Маданий
03.09.2026, 14:28

Эрон ракета ва дронлари Қувайтга ҳужум қилди
Жаҳон
03.09.2026, 11:53

Ўзбекистон cтартаплар бўйича «Йил мамлакати» деб эълон қилинди
Фан-технология
03.09.2026, 09:57

Пентагон 30 ёшдан катта ҳарбийлар учун тестостерон текширувини жорий қилди
Жаҳон
03.09.2026, 09:55
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Мустақиллик байрамида неча кун дам берилади?
Ўзбекистон
28.08.2026, 16:13

Янги қурилаётган уйдан хонадон сотиб олишда қайси ҳужжатларни текшириш керак?
Ўзбекистон
26.08.2026, 09:52

Эгизак миноралар теракти: 25 йиллик жиноят суди
Жаҳон
27.08.2026, 13:10

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01

Покистон шифохонасида юзага келган ёнғин оқибатида 14 нафар чақалоқ ҳалок бўлди
Жаҳон
26.08.2026, 15:35
