БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси дунё хариталарида қитъалар ва мамлакатларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:40

Улашиш:

БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

Того ва Африка давлатлари ташаббуси билан илгари сурилган ҳужжат 164 та овоз билан қўллаб-қувватланди. АҚШ резолюцияга қарши овоз берди, олти давлат бетараф қолди.

 

Нега Меркатор харитаси танқид қилинмоқда?

Ҳозиргача дунё хариталарининг кенг тарқалган вариантларидан бири — XVI асрда яратилган Меркатор проекцияси.

У денгиз навигацияси учун қулай бўлса-да, экватордан узоқлашган сари ҳудудларнинг нисбий ҳажмини катталаштириб кўрсатади. Шу сабабли Африка ва Жанубий Америка каби экваторга яқин ҳудудлар харитада ҳақиқий ҳажмига нисбатан кичикроқ кўринади. Масалан, Меркатор харитасида Гренландия Африкага яқин ҳажмда тасвирланиши мумкин, аслида эса Африка майдони Гренландиядан қарийб 14 баравар катта.

"Тенг ер" харитаси таклиф қилинмоқда

Резолюция давлатлар, халқаро ташкилотлар, таълим муассасалари ва технология компанияларини ҳудудларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттирадиган хариталардан фойдаланишга ундайди.

Шундай вариантлардан бири — 2018 йилда яратилган "Тенг ер" проекцияси. У қитъаларнинг майдонини бир-бирига нисбатан аниқроқ кўрсатишга мўлжалланган.

Бироқ БМТ резолюцияси Меркатор проекциясини тақиқламайди. У мажбурий характерга эга эмас ва мамлакатларни муайян харита туридан фойдаланишга мажбур қилмайди. Меркатор проекцияси навигация каби айрим соҳаларда ҳануз фойдали ҳисобланади.

Того: хариталар дунёқарашга таъсир қилади

Ташаббусни илгари сурган Того ташқи ишлар вазири Робер Дусси хариталар таълим, тасаввур ва жамиятнинг дунё ҳақидаги умумий қарашини шакллантиришини таъкидлади.

Унинг фикрича, Африканинг хариталарда кичикроқ кўрсатилиши қитъанинг рамзий равишда ҳам кичрайтириб тасаввур қилинишига олиб келган. Того энди мактаблардаги география дарсликларида янги проекциядан фойдаланишни режалаштирмоқда.

 

АҚШ резолюцияга қарши чиқди

АҚШ БМТдаги овоз беришда ягона қарши овоз берган давлат бўлди. Вашингтон вакили резолюцияни «идеологик лойиҳа»нинг бир қисми сифатида баҳолаб, БМТнинг халқаро тинчлик ва хавфсизликка оид муҳим масалалар ўрнига хариталар ҳақида муҳокама олиб бораётганини танқид қилди.

Франция эса ташаббусни қўллаб-қувватлади ва Меркатор проекциясидан воз кечишини маълум қилди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро харитани ўзгартириш дунёни ўзгартирмаслигини, аммо бузиб кўрсатилган тасвирни тўғрилаш ҳақиқатни аниқроқ акс эттириш эканини таъкидлади.

БМТ резолюцияси шу тариқа дунё хариталарини қандай тасвирлаш масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Бироқ амалда қайси проекциядан фойдаланиш масаласи ҳозирча давлатлар, таълим муассасалари ва технология компанияларининг ихтиёрида қолади.

мавзуга оид янгиликлар

Дунё харитаси янгиланмоқда: Африка аслида биз ўйлагандан анча катта

Меркатор харитасида Африка Гренландияга деярли тенгдек кўринади. Аслида эса Африка ҳудуди Гренландияникидан қарийб 14 баравар катта.

Жаҳон

08.09.2026, 16:09

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Пезешкиан БМТ минбарида: «Эрон терроризм қурбони»

Эрон президенти Масуд Пезешкиан БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаб, мамлакатнинг ядровий дастури, Ҳурмуз бўғози ва АҚШ билан музокараларга муносабати ҳақида баёнот берди.

Жаҳон

24.09.2026, 10:26

Трамп: Эрон билан келишув сайловдан кейин тузилади

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан келишув 3 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Конгресс сайловларидан кейин тузилиши мумкинлигини билдирди. Унинг айтишича, Нью-Йоркда АҚШ ва Эрон вакиллари ўртасида музокаралар ҳам ўтказилган.

Жаҳон

23.09.2026, 10:20

Тарихчилар АҚШ ташқи сиёсатидаги энг тўғри ва энг хато қарорларни танлади

АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан Council on Foreign Relations (CFR) 350 дан ортиқ тарихчи иштирокида сўров ўтказиб, мамлакат тарихидаги энг муваффақиятли ва энг муваффақиятсиз ташқи сиёсий қарорлар рейтингини эълон қилди.

Жаҳон

09.07.2026, 08:09

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди

Қирғизистон Россияга иш ваъдаси билан бориб, алданган ва урушга юборилиш хавфи остида қолган қирғизистонлик йигитни ватанига қайтаришни сўрамоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди

Унда рақамли трансформация даврида хавфсизликни таъминлаш, янги технологиялар ривожини ҳисобга олган ҳолда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон

06.11.2026, 15:56

Diogo Jota xotirasiga bag‘ishlangan gullar va muxlislar qoldirgan yodgorliklar

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар

Футбол миллионлаб инсонларни бирлаштирадиган, мухлисларига унутилмас лаҳзалар ва ҳаяжонли учрашувларни тақдим этадиган спорт тури. Бироқ унинг тарихида фақат голлар, совринлар ва ғалабалар билан эмас, балки аянчли фожиалар билан ҳам ёдда қолган воқеалар бор.

Спорт

06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди

Қозоғистонда бензин, дизел ёқилғиси ва нефт маҳсулотларининг айрим турларини автомобил транспортида олиб чиқишга қўйилган тақиқ яна олти ойга узайтирилди. 

Иқтисодиёт

06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди

Нима сабабдан қамалди?

Маданий

06.11.2026, 10:36

Серджио Гор портрети

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?

АҚШда оралиқ сайловлардан кейин маъмуриятда кадрлар ўзгариши кутилмоқда.

Сиёсат

06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади

Хўш, энди нима бўлади?

Ўзбекистон

06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?

2026 йилнинг 3 ноябрида демократ Гари Питерс қайта сайланиш учун ўз номзодини қўймаганидан сўнг бўшаб қолган ўрин учун кураш кескин тус олди. Cайлов пойгасида Демократик партия номзоди Абдул Ал-Сайед ғалаба қозонди.

Сиёсат

05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги 23 йиллик фаолиятига якун ясамоқда. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби хайрлашув хатида рекордлар ва совринлардан кўра, халқ қалбидан жой олиш муҳимроқ эканини таъкидлади.

Спорт

05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи

Дональд Трамп жамоасининг бош социологи Тони Фабрицио республикачилар учун оралиқ сайловлар натижаси салбий бўлган тақдирда Исроилдан сиёсий бошпана сўрашини айтди.

Сиёсат

05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди

Ўзбекистон делегацияси Сенегалда ўтаётган IV ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида иккинчи медалини қўлга киритди.

Спорт

05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин

Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукуматга масалани бир ойда ўрганиш, олти ой ичида эса тегишли тартибга солиш чораларини қабул қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Жаҳон

05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди

Инфляция 7 фоизгача кўтарилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди

Мичиган штатидаги кескин сайловда демократ Абдул Эл-Сайед республикачи Майк Рожерс устидан ғалаба қозонди.

Сиёсат

04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди

Воқеа нимадан бошланган эди?

Таълим

04.11.2026, 17:07

Экстремистик ташкилотларда иштирок этганлик учун 10 йилгача қамоқ жазоси белгиланди

Янги қонунда нималар назарда тутилган?

Ўзбекистон

04.11.2026, 15:27

Guangzhou Evergrande  футболчисининг мухлислар билан хайрлашуви

Хитой футболининг қулаши

Mиллиардлар нега самара бермади? 

Спорт

04.11.2026, 14:44

Бундан буён “камбағал оила қолмади” деган ҳисобот ўтмайди – Президент

Бухоро вилоятида 40 мингга яқин киши ишсиз, яна 270 минг нафар аҳолининг даромади ўртача кўрсаткичдан паст. 

Ўзбекистон

04.11.2026, 14:16

Дунё бўйлаб 28 йил

Британиялик Карл Бушби дунё бўйлаб саёҳатини қандай якунлади?

Маданий

04.11.2026, 11:59

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган

Онлайн савдода нималарга эътибор қилиш лозим?

Ўзбекистон

04.11.2026, 11:45

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →