updated: 22.03.2026, 16:27

Можтабо Хоманаий ким?

Эрон Экспертлар кенгаши 8 март куни Сейид Можтабо Ҳусайний Хоманаийни мамлакатнинг янги Олий раҳнамоси этиб сайлади.

Жаҳон

12.03.2026, 09:50

Улашиш:

Орадан кўп ўтмай, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) унга садоқат қасамёдини қабул қилди ва унинг кўрсатмаларига амал қилишга тайёрлигини билдирди.

Бу Эрон Ислом Республикаси тарихида раҳбарлик лавозими отадан ўғилга ўтган илк ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

56 ёшли Можтабо Хоманаий узоқ йиллар давомида оммавий сиёсий майдонда кам кўринган. У асосан диний семинарияларда фаолият юритиб, сояда қолган шахс сифатида танилган. Бироқ экспертлар уни доимо куч ишлатар тузилмаларга катта таъсир ўтказа оладиган “кулранг кардинал” сифатида баҳолаб келган.

Энди эса у расман мамлакат ҳокимиятининг энг юқори поғонасига кўтарилди.

 

Биография

Можтабо Хоманаий 1969 йил 8 сентябрда Машҳад шаҳрида туғилган. У Эроннинг амалдаги олий раҳбари Али Хоманаийнинг олти фарзанди ичида иккинчиси ҳисобланади.

18 ёшида у нуфузли “Алавий” мактабини тамомлаб, “Ҳабиб” кўнгиллилар батальонига қўшилди ва Эрон-Ироқ урушида қатнашди. Айнан шу даврда у Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг бўлажак қўмондонлари билан яқин алоқалар ўрнатди. Кейинчалик бу алоқалар унинг сиёсий таъсири учун муҳим пойдеворга айланди.

1999 йилда Можтабо муқаддас Қум шаҳрига йўл олиб, илоҳиёт илмларини ўрганишни бошлади. Кейинчалик у маҳаллий диний семинарияда дарс берди.

Қизиғи шундаки, у узоқ вақт давомида анъанавий диний либос киймаган ва оятуллоҳ унвонига эга бўлмаган. Бироқ фавқулодда сиёсий вазият ва элиталарнинг якдиллиги туфайли унинг диний легитимлиги тезлаштирилган тартибда тан олингани айтилмоқда.

 

Сиёсий таъсир

Можтабо Хоманаий расмий давлат лавозимларини деярли эгалламаган бўлса-да, сўнгги йигирма йил давомида у амалда Олий раҳнамо маъмурияти — “Бейт-е раҳбарий” фаолиятига катта таъсир ўтказиб келган.

Бу институт Эронда қарор қабул қилишнинг асосий марказларидан бири ҳисобланади. Отасининг ишончли вакили сифатида Можтабо диний уламолар ва куч ишлатар тузилмалар ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириб келган.

Унинг сиёсий нуфузи айниқса 2005 ва 2009 йилларда, президент Маҳмуд Аҳмадинажодни қўллаб-қувватлаганида намоён бўлди. Айрим таҳлилчиларнинг фикрича, 2009 йилдаги норозилик намойишларини бостиришда ҳам у муҳим роль ўйнаган.

 

Иқтисодий таъсир

Можтабо Хоманаий Эрондаги айрим йирик иқтисодий тузилмалар билан боғлиқ шахс сифатида ҳам тилга олинади. Жумладан, ижтимоий ва иқтисодий лойиҳаларни молиялаштирувчи “Сетад” жамғармаси фаолияти билан унинг номи кўп маротаба боғланган.

Ғарб таҳлил марказлари ва ахборот агентликлари маълумотларига кўра, у ташқи иқтисодий алоқалар тармоғига ҳам эга. Айрим хабарларда унинг Форс кўрфази минтақасидаги бизнес тузилмалари ва хорижий кўчмас мулклар билан алоқадорлиги тилга олинади.

 

Шахсий ҳаёти

Можтабо Хоманаий 2004 йилдан бери сиёсатчи Ғолям-Али Ҳаддод-Одилнинг қизи Заҳра Ҳаддод-Одилга уйланган. Бу никоҳ Хоманаийлар оиласининг Эрон сиёсий элитаси билан алоқаларини янада мустаҳкамлаган.

Жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор.

 

Халқаро муносабат

Можтабо Хоманаийнинг олий раҳбар этиб сайланиши халқаро майдонда турлича муносабатларга сабаб бўлди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп бу қарорни танқид қилди. Исроил расмийлари ҳам янги раҳбарга нисбатан кескин баёнотлар берди.

Шу билан бирга, Россия, Хитой ва қатор давлатлар Теҳрон билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканини маълум қилди. Айрим таҳлилчилар бу вазиятни глобал сиёсий блоклар ўртасидаги рақобатнинг яна бир кўриниши сифатида баҳоламоқда.

Можтабо Хоманаийнинг ҳокимият тепасига келиши Эрон сиёсатида янги босқич бошланганини англатади. У мамлакат сиёсий тизимини яхши биладиган ва куч ишлатар тузилмалар билан яқин алоқаларга эга шахс сифатида қаралмоқда.

Янги раҳбарнинг сиёсий йўналиши ва ташқи сиёсатда қандай қарорлар қабул қилиши эса нафақат Эрон, балки бутун Яқин Шарқ минтақаси келажагига таъсир кўрсатиши мумкин.

Муаллиф: Азиз СОЛИЕВ

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи 3 яшар болани уриб юборди

Жабрланган болага шифокорлар томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 16:41

Россия биометрия текшируви орқали 69 мингга яқин хорижликни киритмади

Россия Ички ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2024 йил декабридан буён чегарада биометрик маълумотлари текширилган 14 млн нафар хорижликнинг 68,9 минг нафарига Россияга киришга рухсат берилмаган.

Сиёсат

21.08.2026, 16:04

Россия тинчлик бўйича янги таклифларни эшитишга тайёр — россиялик расмий

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябковнинг сўзларига кўра, Москва Украина можаросини ҳал этиш бўйича янги таклифларни тинглашга очиқ, бироқ ҳар қандай таклиф «мавжуд воқеликни» акс эттириши лозим.

Сиёсат

21.08.2026, 14:32

“Ўзбекфильм” 22,9 млн евро қарзга кирди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори Жаҳонгир Аҳмедовнинг ёзишича, студиянинг мол-мулки, жумладан, ер майдонлари ҳам ушбу кредит учун гаровга қўйилган. 

Ўзбекистон

21.08.2026, 12:26

Россия Кавказдан кетяптими?

Жанубий Кавказда Россиянинг анъанавий ҳарбий-сиёсий иштироки қисқармоқда. Бироқ эксперт Игорь Петренконинг фикрича, Москва минтақадаги таъсирини йўқотиш ўрнига уни иқтисодий воситалар орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда.

Сиёсат

21.08.2026, 10:48

Украина «Маша ва айиқ» мультсериалига санкция жорий этди

Украина «Маша ва айиқ» анимацион сериалини яратиш ва тарқатишга алоқадор бўлган беш нафар россиялик ва тўртта ташкилотга нисбатан санкциялар жорий этди.

Жаҳон

21.08.2026, 10:40

Россияда оммавий сафарбарлик бўлмайди — Небензя

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя мамлакатда ҳозирча оммавий сафарбарликка эҳтиёж йўқлигини ва бундай режа мавжуд эмаслигини билдирди.

Жаҳон

21.08.2026, 09:41

Трампнинг иқтисодий изоляцияси АҚШга «навбатдаги мағлубиятни» олиб келади – Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири Дональд Трампнинг Теҳронга қарши янги кампаниясини АҚШга нисбатан нафратни кучайтирадиган «муваффақиятсиз сиёсат» деб атади.

Сиёсат

20.08.2026, 16:33

Мактабларда 2026/2027 ўқув йили 2 сентябрдан бошланади

Республикамиз бўйлаб барча умумтаълим мактабларида янги — 2026/2027 ўқув йили дарс жараёнлари жорий йилнинг 2 сентябридан (чоршанба куни) бошланади.

Таълим

20.08.2026, 16:15

АҚШ Ҳормуз бўғозида нефть танкерлари учун яширин коридор ташкил қилди

АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғози орқали нефть ташишни таъминлаш учун яширин коридор ташкил қилган. У орқали ҳар куни миллионлаб баррел нефть олиб ўтилмоқда.

Жаҳон

20.08.2026, 15:33

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →