Сиёсат тутуни: иқлим ўзгариши омиллари
Уруш ҳақида ўйлаганимизда, қон тўкилиши, жасадлар ва вайронага айланган манзиллар кўз олдимизга келади. Бундай даврда атроф-муҳит урушларнинг жим қурбонига айланади.
Жаҳон
03.03.2026, 15:36
Улашиш:

Бомбалар ва ракеталар зарбалари бутун экологик тизимга зарар етказади: ҳаво ифлосланади, ерлар деградацияга учрайди, биохилма-хиллик йўқолади. Бу таъсирлар ўнлаб йилларга чўзилиши, инсон ҳаётига жиддий зарар етказиши ва иқлим ўзгаришига ҳам ҳисса қўшиши мумкин.

Урушда отилган ўқ манзилига етиб боргач тўхташи мумкин, бироқ у кўтарган заҳарли чанг ҳамда коинот сари йўлланган ракеталарнинг углерод изи учун чегара тушунчаси мавжуд эмас. Бугун биз нафақат ер юзидаги, балки осмонимиздаги “кўринмас уруш” оқибатлари билан ҳам юзлашмоқдамиз.
2026 йил 27 февралга ўтар кечаси Покистон Афғонистоннинг Кобул ва Қандаҳор шаҳарларига авиазарбалар берди. Покистон мудофаа вазири Хаважа Осиф “Толибон” ҳукуматига қарши “очиқ уруш” эълон қилинганини маълум қилди. 1 март тонгида эса Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид пойтахтда юз берган қатор портлашлардан сўнг Афғонистон кучлари Кобул осмонида Покистон самолётларига қарши ҳаво ҳужумидан мудофаа (ҲҲМ) воситаларини қўллаганини билдирди.
Кўплаб мамлакатлар ўз армияларига сармоя киритар экан, ҳарбий фаолиятнинг атроф-муҳитга, хусусан, иқлим ўзгаришига таъсири тобора муҳим масалага айланмоқда. Тинчлик даврида ҳам, фаол жанговар ҳаракатлар пайтида ҳам ҳарбий кучлар қазилма ёқилғидан фойдаланиш, иссиқхона газлари эмиссияси ва ресурсларнинг ифлосланиши орқали сайёрамизга жиддий зарар етказади. Бу жараён нафақат атмосферага, балки сув ҳавзалари, тупроқ унумдорлиги ва денгиз экотизимларига ҳам узоқ муддатли салбий оқибатлар келтириб чиқаради.
Углерод изи ва иссиқхона газлари
Ҳарбий амалиётлар, айниқса фаол можаролар, иқлим ўзгаришига сезиларли ҳисса қўшади. Жанговар ҳаракатлар пайтида қурол-яроғ ва техникалардан фойдаланиш атмосферага катта миқдорда иссиқхона газлари чиқарилишига сабаб бўлади.
Қўшма Штатлар ва иттифоқчи кучлар сўнгги 20 йил ичида бошқа мамлакатларга 337 мингдан ортиқ бомба ва ракета отган. Бу қуролларни юклаш ва ташиш учун ишлатилган самолётлар ҳар бир километрга тахминан 16 литр ёқилғи сарфлайди. “Халқаро олимлар иттифоқи” аъзоси, квант олими Манабендра Нат Беранинг мақоласида таъкидланишича, АҚШнинг “терроризмга қарши уруши” атмосферага 1,2 миллиард метрик тонна иссиқхона газлари чиқарган. Бу кўрсаткич 257 миллион автомобилнинг йиллик эмиссиясидан ҳам кўпроқ глобал исиш таъсирига эга.
Иқлим бўйича мажбуриятлар
1997 йилда қабул қилинган Киото протоколида ҳарбий чиқиндилар иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш мажбуриятларидан чиқариб ташланган эди. 2015 йилги Париж келишувига кўра ҳам ҳарбий чиқиндилар ихтиёрий ҳисобот сифатида кўриб чиқилади. Бу эса урушларнинг ҳақиқий экологик зарарини кам баҳолашга олиб келади.
Дунё армиялари умумий ҳисобда глобал иссиқхона газлари чиқиндиларининг тахминан 5,5 фоизини ташкил этади. Агар глобал армия алоҳида давлат бўлганида, у чиқиндилар ҳажми бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган бўлар эди. АҚШ ҳарбийлари эса алоҳида мамлакат сифатида қаралса, дунёда 47-ўринда турарди.
Ҳарбийларнинг углерод изи, аввало, қазилма ёқилғиларни истеъмол қилиш билан белгиланади. Қурол-яроғ, самолётлар, танклар ва бошқа оғир техникаларни ишлаб чиқариш, ташиш ва жойлаштириш жуда катта миқдорда энергия талаб қилади ҳамда атмосферага кўплаб карбонат ангидрид ва бошқа ифлослантирувчи моддалар чиқаради.
Ноёб экотизимларнинг йўқ қилиниши
Ҳарбий ҳаракатлар кўпинча катта ҳудудларни тозалаш, базалар ва мудофаа иншоотларини қуриш билан кечади. Айрим ҳолларда бутун экотизимлар бузилади. Бу эса маҳаллий аҳолини кўчишга мажбур қилади ва улкан ер майдонларини ёввойи табиат учун яроқсиз ҳолга келтиради.
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, уруш пайтида ҳудуддаги йирик ҳайвонлар сони 90 фоизгача камайиши мумкин. Масалан, 1990 йилларда Ироқдаги Месопотамия ботқоқликларининг қуритилиши ушбу экотизимнинг 90 фоизини йўқ қилди.
Ҳарбий ифлосланиш
Замонавий урушларда қўлланиладиган кўплаб қуроллар таркибида заҳарли моддалар мавжуд. Масалан, 1991 йилдаги Форс кўрфази уруши пайтида 320 тонна камайтирилган уран (DU) ўқ-дорилари ишлатилган. Бу моддалар тупроқ ва ҳавони ифлослантириб, узоқ муддатли экологик ва соғлиқ муаммоларини келтириб чиқаради.

Қайта қуришнинг экологик харажатлари
Урушдан кейинги қайта қуриш жараёни ҳам катта экологик харажатларни талаб қилади. 2019 йилда глобал қурилиш саноати 3,56 миллиард тонна CO₂ чиқарган.
Сурия каби ҳудудларда вайрон бўлган уй-жойларни тиклаш миллионлаб тонна қўшимча чиқиндиларни келтириб чиқариши мумкин.

Ғазо ҳудуди сўнгги йиллардаги энг оғир экологик фалокат мисолларидан бирига айланган. Катта миқдордаги портловчи моддалар қўлланилиши натижасида миллионлаб тонна чиқинди ҳосил бўлган. Қайта тиклаш ишлари ўнлаб йиллар давом этиши мумкин.
Бугунги давр
27 февралга ўтар кечаси Покистон Афғонистоннинг Кобул ва Қандаҳор шаҳарларига авиазарбалар берди. Покистон ва “Толибон” кучлари ўртасидаги тўқнашувлар нафақат ушбу икки давлат иқтисодиёти ва инфратузилмасига, балки қўшни мамлакатлар, жумладан Ўзбекистоннинг биохилма-хиллиги ва экотизимига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
Иқлим ўзгариши оқибатлари бой ва камбағал, кучли ва кучсиз давлатларни ажратмайди — у барчага бирдек таъсир қилади. Урушлар тўхтаган тақдирда ҳам табиатнинг қайта тикланиши учун ўн йиллаб вақт талаб этилади.
Бугунги кунда Марказий Осиё учун экологик дипломатия ҳаётий аҳамият касб этади. Биз нафақат ўз ҳудудимиздаги табиатни асрашимиз, балки чегарадош ҳудудлардаги ҳарбий ва техноген таъсирларни ҳам халқаро даражада муҳокама қилишимиз зарур. Зеро, ҳавода чегаралар йўқ — биз ҳаммамиз бир осмон остида нафас олмоқдамиз.
Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова
мавзуга оид янгиликлар

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14

Украина уруш харажатларини қоплаш учун маблағ изламоқда
Жаҳон
05.10.2026, 16:50

Қозоғистонда ҳарорат глобал ўртачадан икки баравар тез ошмоқда
Жаҳон
30.09.2026, 11:16

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди
Жаҳон
22.09.2026, 14:38

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

Саида Мирзиёева Тошкент шаҳридаги шаҳарсозлик ва экологик муаммоларни муҳокама қилди
Ўзбекистон
15.09.2026, 11:46
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Ўзбекистонда газ баллонлари ноқонуний сотилмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 09:20

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Taftish.uz таҳририяти ходимларига ҳукм чиқарилди
Ўзбекистон
25.09.2026, 08:38

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Нетаняҳунинг БМТдаги нутқи пайтида аксарият делегациялар зални тарк этди
Жаҳон
25.09.2026, 11:36
