Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди.
Жаҳон
10.11.2026, 15:10
Улашиш:

Foto: Human Rights Watch
Қирғизистоннинг Боткен вилоятида Тожикистон билан ҳудудлар алмашинуви натижасида республикага ўтган 170 та уйни тақсимлашга тайёргарлик кўрилмоқда.
Қирғизистон томонига жами 213 та уй ўтган бўлиб, улардан 170 таси яшаш учун яроқли деб топилган. Уларни тақсимлаш билан президентнинг Баткен вилоятидаги мухтор вакилининг биринчи ўринбосари Бактибек Тўқсонбоев раҳбарлигидаги вилоят ишчи гуруҳи шуғулланмоқда.
Биринчи навбатда, 2021–2022 йиллардаги қуролли тўқнашувлар оқибатида битта ер участкасидаги иккита уйи яшаш учун яроқсиз ҳолга келган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилмоқда. Тожикистондан олинган ушбу кўчмас мулкни уларга иккинчи турар жой сифатида ажратиш режалаштирилган.
Ишчи гуруҳ Қирғизистон президентининг 2022 йил 17 сентябрдаги Баткен ва Ўш вилоятларидаги жабр кўрган ҳудудларни тиклаш тўғрисидаги фармонига мувофиқ тузилган давлат комиссияси қарори асосида ташкил этилган.
Тўқсонбоев кўчмас мулкни қонунчиликка риоя қилган ҳолда, холис тақсимлашни топширган. Уйларни янги эгаларига яқин кунларда топшириш режалаштирилмоқда.
Аввалроқ Қирғизистон ҳукумати чегара ўзгарганидан сўнг кўчмас мулки Тожикистонда қолиб кетган фуқаролар учун 257 та янги уй қурилиши ҳақида хабар берган эди. Турар жойлар Боткен вилоятининг Жани-Дўстук ва Мақсат қишлоқларида, шунингдек, Раззоқов шаҳрида жойлашган.
2025 йил 13 март куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон давлат чегараси тўғрисидаги шартномани имзолаган. Шу тариқа чегарани делимитация қилиш бўйича кўп йиллик музокаралар якунланган.
Келишувларда чегарадаги айрим ҳудудларни ўзаро алмашиш ҳам кўзда тутилган. Ўша куни икки давлат ўртасидаги иккита чегара-ўтказиш пункти ҳам қайта фаолиятини бошлаган.
Зиддият тарихи
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги чегара можаролари Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин икки давлат чегарасининг айрим қисмлари аниқ белгиланмагани, шунингдек, ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш бўйича келишмовчиликлар туфайли юзага келган.
Энг йирик тўқнашувлардан бири 2021 йил 28 апрелда Баткен вилоятидаги Головной сув тақсимлаш иншооти яқинида бошланди. Дастлаб сув ресурслари ва чегара ҳудудида кузатув камералари ўрнатилиши юзасидан бошланган келишмовчилик тез орада икки давлат ҳарбийлари ўртасидаги қуролли тўқнашувга айланди.
Томонлар 29 апрел куни ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришган бўлса-да, тўқнашувлар 1 майгача давом этган. Оқибатда 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлиб, 200 дан зиёд одам жароҳатланган, чегарадаги уйлар ва бошқа биноларга зарар етган.
Навбатдаги қуролли можаро 2022 йил 14 17-сентябрь кунлари юз берган. Тўқнашувлар Баткен вилоятининг бир нечта чегара ҳудудларига ёйилиб, томонлар миномётлар ва бошқа оғир қуроллардан фойдаланган. Ҳар икки давлат бир-бирини айблади.
БМТ маълумотларига кўра, ушбу тўқнашувлар оқибатида жами 269 киши қурбон бўлган ёки жароҳатланган. 140 мингдан ортиқ аҳоли ўз уйларини тарк этган, 600 дан зиёд уй ва ўнлаб ижтимоий объектлар вайрон бўлган.
2025 йил 13 мартда имзоланган чегара битими узоқ йиллик низони дипломатик йўл билан ҳал қилиш сари ташланган муҳим қадам бўлди. Битимга кўра, икки давлат бир нечта чегара ҳудудларини ўзаро айирбошлади.
Натижада, Тожикистонга ўтказилган ҳудудларда уй-жойидан айрилган Қирғизистон фуқаролари учун янги уйлар қурилмоқда, Қирғизистонга ўтказилган ҳудудлардаги уйлар эса тегишли аҳоли ўртасида тақсимланмоқда.
мавзуга оид янгиликлар

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди
Жаҳон
28.10.2026, 10:24

Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди
Ўзбекистон
14.10.2026, 15:12

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади
Жаҳон
28.09.2026, 17:32

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
сўнгги янгиликлар

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53

Ўзбекистон – Россия учрашувини қайси ҳакамлар бошқаради?
Спорт
10.11.2026, 11:09

Қирғизистонда иш ҳақи инфляция даражасига қараб тўланади
Иқтисодиёт
10.11.2026, 09:52

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Фан-технология
09.11.2026, 16:19

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44
