ЕИ Россияга қарши янги санкциялар пакетини тайёрламоқда
Янги санкция чора-тадбирлари тасдиқланиши учун 27 давлатнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.
Жаҳон
20.09.2025, 11:44
Улашиш:
Европа Иттифоқи Россияга қарши 19-санкциялар пакетини тайёрлаётганини эълон қилди. Янги пакетда Россиядан суюлтирилган табиий газ (СПГ) импорт қилишни тақиқлаш, банклар ва криптовалюта операцияларига чекловлар, шунингдек, нефть ташувчи «соя флоти»га қарши чоралар назарда тутилган.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен журналистлар билан учрашувда янги чора-тадбирларнинг асосий йўналишларини тақдим этди.
Россия СПГига тақиқ
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, Россиянинг ҳарбий иқтисоди асосан фоисил ёқилғидан тушадиган даромадга суянади.
«Биз бу даромадларни қисқартиришни истаймиз. Шу сабабли, Европа бозорига Россия СПГини олиб кириш тақиқланади. Вақти келди — кран ёпилади. Биз бу қарорга тайёрмиз», — деди у.
Шу билан бирга, Россия нефти учун чегара нархи 47,6 долларга туширилади. «Соя флоти»га мансуб яна 118 та кема санкция рўйхатига киритилади. Умумий ҳисобда санкциялар остидаги кема сони 560 тадан ошиб кетади.
«Роснефть» ва «Газпромнефть» каби йирик энергетика компаниялари билан савдо тўлиқ тақиқланади. Бошқа компанияларнинг активлари ҳам музлатиб қўйилади.
Банклар ва криптовалюта операцияларига чеклов
Фон дер Ляйеннинг айтишича, Россия санкцияларни айланиб ўтиш учун молиявий йўллардан фойдаланмоқда.
«Биз Россия банкларига, шунингдек, санкцияларни бузишга ёрдам берган учинчи давлат банкларига операциялар тақиқлаймиз. Шу билан бирга, криптовалюта платформалари ҳам илк бор чекловларга дуч келади», — деди у.
Янги чоралар орасида:
криптовалюта операцияларини тақиқлаш;
Россиянинг альтернатив тўлов тизимлари билан боғлиқ хорижий банкларни санкция рўйхатига киритиш;
махсус иқтисодий зоналардаги компаниялар билан битимларни чеклаш бор.
Экспорт назорати кучайтирилади
Европа комиссияси ҳарбий мақсадли товар ва технологиялар экспортига чекловларни кенгайтирмоқда.
Янги рўйхатга Россия ва учинчи давлатлардаги, Россия ҳарбий-саноат мажмуини қўллаб-қувватловчи яна 45 та компания қўшилди.
Фон дер Ляйеннинг таъкидлашича, жорий санкциялар аллақачон Россия иқтисодиётига катта зарба берган.
Украинага молиявий ёрдам
Европа Иттифоқи Украина мудофаа соҳасини молиялаштириш учун янги механизм ишлаб чиқмоқда.
«Биз музлатилган Россия активларидан олинган даромадларни Украина ҳимояси учун йўналтириш имконини берувчи қарор устида ишлаяпмиз», — деди фон дер Ляйен.
Санкциялар қачон кучга киради?
Янги пакет фақат 27 та ЕИ давлати бир овоздан маъқуллагандан кейин амалга киритилади.
Шу пайтгача ЕИ 18 та санкциялар пакетини қабул қилган бўлиб, улар савдо, молия, энергетика, саноат, технология, транспорт, икки хил мақсадли товарлар, олтин, ёқут ва қимматбаҳо буюмларни қамраб олган.
Европа Иттифоқи санкциялари рўйхатида ҳозирда 2,5 мингдан ортиқ жисмоний ва юридик шахс бор.
Жаҳон
20.09.2025, 11:44
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Россияда мигрантларни ишдан бўшатиш тартиби соддалаштирилди
Жаҳон
02.03.2026, 13:46

Шавкат Мирзиёев Бельгияликлар қироли билан учрашди
Сиёсат
24.10.2025, 21:17

Ўзбекистон россияликлар орасида кузги саёҳатлар учун энг машҳур йўналишлардан бирига айланди
Ўзбекистон
20.09.2025, 14:30

Янги Тошкент ҳудудида “Петербург мавзеси”ни барпо этилади
Сиёсат
11.09.2025, 09:01
Трамп Европани Россия нефтидан воз кечишга чақирди
Жаҳон
05.09.2025, 13:33
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01

Тошкентда 100 километрлик пулли ҳалқа йўли қурилиши мумкин
Ўзбекистон
26.05.2026, 09:23

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
