Мексика ЖЧ–2026 ўйинларини ўтказа олмаслиги мумкин
Мамлакатдаги зўравонликлар сабаб айрим ўйинлар тақдири, жумладан Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам хавфсизлик вазияти туфайли бекор қилиниши мумкин.
Жаҳон
24.02.2026, 10:39
Улашиш:

Яна 107 кундан сўнг Мексикада футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини бўлиб ўтиши керак. Учрашувлар Мехико, Монтеррей ва Гвадалахара шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган. Бироқ мамлакатда авж олган зўравонликлар сабабли айрим ўйинлар тақдири сўроқ остида қолмоқда.
Гвадалахарада бир қатор муҳим баҳслар, жумладан Уругвай — Испания ва Мексика — Жанубий Корея ўйинлари ўтказилиши керак. Шунингдек, Ўзбекистон — Колумбия учрашуви ҳам Мексикада бўлиши режалаштирилган.
Сўнгги кунларда мамлакатнинг айрим ҳудудларида вазият кескинлашган. Гвадалахара ва Пуэрто-Вальярта шаҳарларида ёнғинлар, транспорт ҳаракати тўхташи ва рейслар бекор қилиниши ҳолатлари кузатилмоқда. Дўконлар ва мактаблар ёпилган. АҚШ ва Германия ўз фуқароларига эҳтиёт бўлиш ва заруратсиз сафар қилмасликни тавсия қилган.
Зўравонликлар “Эль Менчо” номи билан танилган “Халиско янги авлод” (CJNG) картели раҳбарининг махсус операцияда ҳалок бўлиши ортидан бошланган. Қатор штатларда автомобиллар ёқилган, йўллар тўсилган. Расмий маълумотларга кўра, ҳуқуқ-тартибот идораларининг 27 нафар ходими ҳалок бўлган.
Мексика президенти Клаудия Шейнбаум вазият ҳукумат назорати остида эканини ва асосий йўллар қайта очилганини маълум қилди.
Шунга қарамай, хавфсизлик масаласи ЖЧ–2026 ўйинларининг Мексикада режага мувофиқ ўтиши бўйича саволларни очиқ қолдирмоқда.
Жаҳон
24.02.2026, 10:39
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Қурбон ҳайити куни эълон қилинди: ўзбекистонликлар кетма-кет 5 кун дам олади
Маданий
16.05.2026, 14:48

Электр ва газ тарифлари ўзгарди: янги нархлар қандай?
Иқтисодиёт
15.05.2026, 16:06

Тошкентда президент ҳақида ҳақоратли изоҳ ёзган шахс жаримага тортилди
Ўзбекистон
14.05.2026, 17:22
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
сўнгги янгиликлар

Туркияда Исроил мудофаасида хизмат қилган аёл ҳибсга олинди
Жаҳон
25.05.2026, 17:10

Контракт тўлаш муддати узайтирилди
Таълим
25.05.2026, 17:07

Ўзбекистондан Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдами етказилди
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:23

Байрам кунлари ёмғир ва сел-сув тошқинлари кутилмоқда — “Ўзгидромет”
Ўзбекистон
25.05.2026, 16:17

Покистонда фургон автобусга урилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:49

Туркияда полиция мухолифат штаб-квартирасини штурм қилди
Жаҳон
25.05.2026, 15:12

Филиппин АҚШнинг ҳарбий ҳудудига айланмоқдами?
Жаҳон
25.05.2026, 13:22

Наманган шаҳри Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
Маданий
25.05.2026, 11:54

Каннаваро мундиал учун таркибни эълон қилди: 4 футболчи жаҳон чемпионатисиз қолиши мумкин
Спорт
25.05.2026, 11:30

Яқин Шарқ АҚШникими?
Жаҳон
25.05.2026, 11:23

Қирғизистонда Starlink расман ишга тушди
Фан-технология
25.05.2026, 09:09

Кремлга алоқадор махфий ахборот операцияларида Ўзбекистон номи ҳам бор
Сиёсат
24.05.2026, 21:22

Европа яна Россия газига қайтадими?
Иқтисодиёт
24.05.2026, 07:21

Руҳий касалликлар 95%га ошди: энг кўп аёллар ва ёшлар азият чекмоқда
Жаҳон
24.05.2026, 06:50

Ҳайратон–Мозори Шариф темирйўл линиясининг провинциясидаги бекати қайта фаолият бошлади
Жаҳон
23.05.2026, 15:40

27 майга қадар иш ҳақи тўланиши шарт
Ўзбекистон
23.05.2026, 15:21

Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида 90 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
23.05.2026, 12:15

“Озодлик флотилияси” фаоллари қийноқлар ва зўравонликлар ҳақида маълум қилди
Жаҳон
23.05.2026, 09:57

“Миллий китобхонлик ҳаракати” – бош соврин 50 минг доллар
Таълим
22.05.2026, 18:35

Яҳудийларга ўлим билан таҳдид қилган эркак қамалди
Жаҳон
22.05.2026, 17:58
машҳур янгиликлар

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Май ойида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Ўзбекистон
28.04.2026, 10:54

Трампнинг тинчини бузган жангари ким?
Жаҳон
27.04.2026, 12:34

Аббос Ароқчи Владимир Путин билан учрашди
Жаҳон
28.04.2026, 10:47

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Сунъий интеллектда яратилган актёр ва сценарийларга “Оскар” берилмайди
Маданий
02.05.2026, 17:05
