Энди Непални репер бошқариши мумкин: Балендра Шоҳ сайловда энг кўп овоз тўплади
2025 йил сентябрида Непалда Z-авлод қўзғолони бошланган эди. Тарихдаги илк Z-авлоди қўзғолони мамлакат сиёсий доираларини ларзага келтириб, муваққат ҳукумат тузилишига олиб келган.
Жаҳон
14.03.2026, 09:45
Улашиш:

Дастлаб интернетда коррупция, тенгсизлик ва ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни чеклашга уринишларига қарши бошланган норозилик тез орада Катманду ва бошқа шаҳарларда оммавий намойишларга айланди.
Z-авлоди бошчилигидаги ёш намойишчилар Майтигхар, Ратна Парк ва Нью-Банешварда тўпланиб, Discord ва бошқа платформалар орқали сафарбарлик уюштирган. Улар “Мамлакат келажагини биз ҳал қиламиз”, дея баёнот беришган.
Аввалги сиёсий партиялар томонидан ташкил этилган норозиликлардан фарқли равишда, бу ҳаракат банк ходимларидан тортиб такси ҳайдовчилари, талабалар ва деҳқонлар фарзандларигача бўлган турли ижтимоий қатламларни бирлаштирган. Бу лидерсиз ёшлар ҳаракати сифатида намоён бўлган.
“Бу ҳаракат шундан далолат берадики, эндиликда ҳар қандай мансабдор шахс ноқонуний иш қилишдан олдин икки карра ўйлаб кўради”, — деган Z-авлоди вакили Бикас Ядав.
“Янги”лар ғалабаси
2026 йил 5 март куни ҳукумат ағдарилганидан кейин ўтказилган илк сайлов бўлиб ўтди. Ёшлар бошчилигидаги қўзғолондан кейинги бу сайловда 35 ёшли собиқ репер, ҳозирда сиёсатчи бўлган Балендра Шоҳ катта ғалабага эришмоқда.
Унинг Непал марказий “Растрия Сватантра” партияси (RSP) сайловда кўпчилик овозни қўлга киритди. Расмий натижалар ва тенденцияларга кўра, партия йирик устунлик билан илгариламоқда.
Пайшанба куни бўлиб ўтган сайловларда парламент қуйи палатаси — Ваколатчилар палатасининг 275 нафар янги аъзоси сайланди. Уларнинг 165 нафари тўғридан-тўғри сайлов орқали, 110 нафари эса пропорционал вакиллик тизими асосида танланган.
Шоҳнинг партияси 153 та тўғридан-тўғри сайлов округидан камида 117 тасида ғалаба қозонган ва Непал Сайлов комиссияси маълумотларига кўра яна саккизта округда пешқадамлик қилмоқда.
“Бален” тахаллуси билан танилган репер Шоҳ жануби-шарқий округда собиқ бош вазир Хадга Прасад Шарма Олини мағлуб этди. Ўтган йилги норозилик намойишларида ағдарилган марксистлар бошчилигидаги ҳукумат раҳбари бўлган Оли рақибидан деярли тўрт баробар кам овоз олган.
Шоҳнинг 74 ёшли Оли устидан қозонган ғалабаси ва Катманду мэрлигидан бош вазирликка даъвогар даражасига кўтарилиши Непал сиёсий тарихидаги энг кутилмаган натижалардан бири бўлди.
Сайловолди кампаниясида Шоҳ асосан камбағал непалликларнинг соғлиқни сақлаш ва таълим масалаларини илгари сурди. Унинг кампанияси анъанавий сиёсий партияларга қарши кучайган жамоатчилик норозилиги фонида олиб борилди.
Қўшни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Непалда сайловлар тинч ва муваффақиятли ўтганини мамлакатнинг “демократик йўлидаги ифтихорли лаҳза” деб атади.
“Непаллик опа-сингилларим ва ака-укаларим ўз демократик ҳуқуқларидан шунчалик фаол фойдаланаётганини кўриш қувонарли”, — деб ёзди Моди X ижтимоий тармоғида.
Тизимни ўзгартирувчи “исёнкор руҳ”
Балендра Шоҳ қурилиш муҳандиси сифатида таҳсил олган. Кейинчалик у Непалдаги энг машҳур реперлардан бирига айланган. У коррупция ва тенгсизликка қарши ижтимоий мазмундаги қўшиқлар ижро этган.
Бу қўшиқлар 2025 йил сентябридаги Z-авлоди норозилик намойишларининг рамзига айланди.
2022 йилда Шоҳнинг Катманду шаҳри мэри этиб сайланиши ҳам сиёсий тизим учун катта зарба сифатида баҳоланган эди. У асос солган партия ҳам ўша йили ташкил этилган бўлиб, тизимга қарши ғоялар асосида шаклланган.
Партиянинг сайловолди кампанияси юқори даражада ташкил этилган. Ижтимоий тармоқларда 660 дан ортиқ фаол иштирокчи иш олиб борган. Шунингдек, Непал диаспораси, айниқса АҚШдаги ҳомийлар томонидан катта молиявий ёрдам кўрсатилган.
“Халқ эски, пораҳўр сиёсатчилардан чарчади”, — деди партия аъзоси Бирендра Кумар Меҳта.
Сентябр ойида ҳукуматнинг ижтимоий тармоқларни тақиқлашга уриниши сабаб бошланган норозилик намойишлари тез орада коррупция ва иқтисодий таназзулга қарши оммавий ҳаракатга айланди. Бу тартибсизликлар оқибатида камида 77 киши ҳалок бўлган.
Балендра Шоҳ норозилик намойишларининг рамзий етакчисига айланди. Унинг “Мен Непал табассумини кўрмоқчиман, мен непалликлар бахтини кўрмоқчиман” деган сўзлар билан бошланадиган “Nepal Haseko” (“Непал табассуми”) қўшиғи намойишлар даврида кенг тарқалган.
Репернинг сиёсатдаги ғалабаси мамлакатда авлодлар ўртасидаги тафовут кучайиб бораётганини ҳам кўрсатмоқда.
Непалнинг қарийб 30 миллионлик аҳолисининг 40 фоиздан ортиғини 35 ёшгача бўлганлар ташкил этади. Бироқ мамлакатдаги асосий сиёсий раҳбарият ҳануз 70 ёшдан ошган сиёсатчилардан иборат.
Непаллик журналист Праная Рана “Ал-Жазира” нашрига берган интервьюсида Шоҳ тимсолида “кўплаб ёш непалликлар излаётган тизимни ўзгартирувчи исёнкор руҳ мужассам” эканини таъкидлади.
Муаллиф: Исомиддин ЖУМАНАЗАРОВ
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:38

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49

Британиялик поп юлдуз Dua Lipa Samsung компаниясини судга берди
Жаҳон
11.05.2026, 11:26

Сохта “Нобел” яратиб, ўзини-ўзи мукофотлаган профессор фош бўлди
Жаҳон
09.05.2026, 16:06
сўнгги янгиликлар

Кино соҳасидаги бадиий кенгашлар фаолияти тугатилади
Маданий
01.06.2026, 17:50

Янги “Тошкент – Самарқанд” автомобиль йўли 282 километрни ташкил этади
Ўзбекистон
01.06.2026, 17:47

Илмий даража беришда чет тилидан малакавий имтиҳон топшириш талаби бекор қилинади
Таълим
01.06.2026, 15:57

Трамп сурати туширилган банкнота чиқиши мумкин
Иқтисодиёт
01.06.2026, 15:24

Ҳар йили 100 та шеърий концерт давлат ҳисобидан молиялаштирилади
Маданий
01.06.2026, 15:14

Масъуд Пезешкиён истеъфога чиқмоқчи(ми?)
Жаҳон
01.06.2026, 14:20

Россияни тарк этган фуқароларнинг мол-мулки мусодара қилинади
Жаҳон
01.06.2026, 12:17

Франция ҳарбийлари Россия нефть танкерини тўхтатди
Жаҳон
01.06.2026, 11:25

Мянмада портлаш: 55 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди
Жаҳон
01.06.2026, 10:55

Хитой Кубага 15 минг тонна гуруч юборди
Жаҳон
01.06.2026, 08:20

Саудия Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш учун қатъий шарт қўйди
Жаҳон
01.06.2026, 07:09

Жанубий Корея ўз ҳудудида атом сувости кемаларини қуради
Жаҳон
28.05.2026, 16:53

Муқаддас Каъба ҳақида муҳим 10 та факт
Маданий
27.05.2026, 07:48

Венесуэлада 1200 дан ортиқ маҳбус исён кўтарди
Жаҳон
26.05.2026, 16:12

Ҳаж-2026: Арафот куни, 45 даража иссиқлик ва кучайтирилган хавфсизлик
Жаҳон
26.05.2026, 14:28

“Ўқитувчиларнинг ортида армия бор, «погонлилар» бор, Президентимиз бор” — Тошкентдаги мактаб можароси бўйича расмий баёнот берилди
Ўзбекистон
26.05.2026, 13:29

Сел сувлари – йўқотилаётган ресурс
Ўзбекистон
26.05.2026, 11:12

Россия Арманистонни огоҳлантирди
Жаҳон
26.05.2026, 10:27

Эквадор жиноятчиликка қарши кескин кураш йўлини танлади
Жаҳон
26.05.2026, 10:03

Тижорат банклари “АI маслаҳатчиси” дастурини ишга туширади
Иқтисодиёт
26.05.2026, 10:01
машҳур янгиликлар

“Сўнгги қўнғироқ” ва “Хайр боғча — салом мактаб!” тадбирлари ўтказилади
Таълим
21.05.2026, 15:48

«Қоплонбек» чегара пунктида ўзбекистонлик ҳайдовчилардан пул талаб қилган шахс ҳибсга олинди
Жаҳон
13.05.2026, 11:22

Нима учун Ўзбекистон ва Россия шўро қатағонига турлича қарамоқда?
Ўзбекистон
13.05.2026, 10:38

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 70,9 миллиард долларга етди
Иқтисодиёт
12.05.2026, 15:49

Британиялик поп юлдуз Dua Lipa Samsung компаниясини судга берди
Жаҳон
11.05.2026, 11:26

Сохта “Нобел” яратиб, ўзини-ўзи мукофотлаган профессор фош бўлди
Жаҳон
09.05.2026, 16:06
