updated: 17.04.2026, 17:37

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

Суданда ҳар дақиқада учта чақалоқ болалар учун мос бўлмаган шароитларда дунёга келмоқда. 

Ҳар дақиқада 3 та чақалоқ: Суданда оналар ва болалар ҳаёти хавф остида

2023 йил апрелида Судан армияси ва ҳарбийлашган Тезкор қўллаб-қувватлаш кучлари (РСФ) ўртасидаги уруш бошланганидан буён Суданда 5,6 миллион бола туғилган. 

Бу миллионлаб аҳоли кунига атиги бир маҳал овқат билан кун кечираётган мамлакатда ҳар куни 5000 нафар гўдак туғилаётганини англатади.

“Бу болалар тиқилинч бошпаналарда, етарли жиҳозланмаган, шикастланган тиббиёт муассасаларида ёхуд оиласи бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юрган пайтда дунёга келмоқда”, – дейди “Save the Children” ташкилотининг Судандаги ваколатхонаси раҳбари Муҳаммад Абдиладиф.

Унинг қўшимча қилишича, болалар, ҳатто можаро шароитида ҳам, ғамхўрлик ва ҳимояга олиниш ҳуқуқига эга.

Sudan's War: The Failure of Mediation and the Struggle for Civilian Rule

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига кўра, 2023 йил 15 апрелда бошланган  жанглар ўн минглаб одамнинг умрига зомин бўлган, 12 миллион кишини ўз уйини тарк этишга мажбур қилган ва дунёдаги энг даҳшатли гуманитар инқирозни юзага келтирган.

Ҳар икки томон ҳам уруш ва инсониятга қарши жиноятларда айбланмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш тизими таназзул ёқасида

Sudan conflict: Lifesaving healthcare for women and children - CAREКенг кўламли зўравонликлар ва фуқаролик инфратузилмасига қилинган ҳужумлар мамлакатнинг шусиз ҳам заиф соғлиқни сақлаш тизимини ҳаддан ташқари зўриқтириб, миллионлаб оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг ҳаётини жиддий хавф остига қўйган.

Туғиш пайтидаги оналар ўлими даражаси 12 фоиздан ошди: 2022 йилда ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа 263 та ўлим ҳолати тўғри келган бўлса, 2025 йилда кўрсаткич 295 тага етди.

Можаролардан жабр кўрган ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг 80 фоизигача фаолиятини тўхтатган, ишлаётганлари эса таъминот воситалари, дори-дармон, ходимлар ва ёқилғи танқислигига дуч келмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Суданда уруш бошланганидан бери тиббиёт муассасаларига 200 га яқин ҳужум уюштирилганини тасдиқлади. Уларнинг оқибатида 2000 дан ортиқ киши ҳалок бўлган.

64, including 13 children, killed in attack on Sudan hospital — WHO - TRT  WorldМарт ойида Шарқий Дарфурдаги “Ад-Дуайн” ўқув шифохонасига дрон орқали қилинган ҳужумда камида 64 киши, жумладан, 13 нафар бола ва бир неча тиббиёт ходими вафот этди, шифохона эса бутунлай яроқсиз ҳолга келди.

Соғлиқни сақлаш муассасаларига қилинган ҳужумлар оналар ва янги туғилган чақалоқларнинг зарурий тиббий ёрдам олиш имкониятига жиддий ва доимий путур етказади.

“Можарода иштирок этаётган барча томонлар тинч аҳоли ҳимоясини таъминлаши ва шошилинч ёрдамга муҳтож оилаларга етиб бориш учун йўл очиши шарт”, — деди Абдиладиф.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

Дунёда ҳар йили 1 миллиард бола зўравонликка учрайди – ЖССТ

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш учун Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Жаҳон

20.10.2026, 16:40

Ноқонуний «Умра» зиёратини ташкил этишга уринган шахслар ушланди

Фуқароларни ноқонуний равишда «Умра» зиёратига юбориш эвазига пул талаб қилган шахсларга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан чора кўрилди.

Ўзбекистон

20.10.2026, 15:39

Аёлга шилқимлик қилган патронаж ходими 5 суткага қамалди

Воқеа қачон, қаерда ва қандай содир бўлганди? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 13:03

Криштиану Роналду 30 кунга футболдан четлатилди

Португалия футбол федерацияси ҳужумчига 255 евро жарима ҳам тайинлади.

Спорт

20.10.2026, 11:15

Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида қанча миқдордаги келишув имзоланди?

Марко Рубио бошчилигидаги АҚШ делегациясининг Самарқандга ташрифи доирасида Америка ва Ўзбекистон бизнес вакиллари 12 миллиард долларлик 54 та ҳамкорлик келишувини тузди.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 10:27

Параосиё ўйинлари: Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 29 тага етди

"Кунчиқар мамлакат" да медалларни қўлга киритиш давом этмоқда.

Спорт

20.10.2026, 10:10

Пенсия тайинлаш соддалашади

Пенсия учун ариза ёзмайсиз, ҳужжат йиғмайсиз, тўлов ўзи давом этади. Қайси ҳолларда ва қайси ҳудудларда, билиб олинг.

Иқтисодиёт

20.10.2026, 09:40

Франциядаги тартибсизликлар ортидан 2 400 га яқин киши ҳибсга олинди

Оммавий норозиликлар ва тартибсизликлар нимадан бошланди?

Жаҳон

19.10.2026, 17:39

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →