"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

Венгрия парламент сайловларида ғолиб бўлган Петер Мадьяр ишни "тозалаш"дан бошлашини маълум қилди. "Сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни лавозимидан кетишга чақираман", деди у.

Улашиш:

"Ҳаммангни ишдан оламан". Венгрияда Петер Мадьяр даври бошланмоқда

12 апрель куни Венгрияда парламент сайловлари бўлиб ўтди: овоз бериш жараёни якунларига кўра «Фидес» партияси ва унинг етакчиси, мамлакатни 16 йил мобайнида бошқарган Виктор Орбан оғриқли мағлубиятга учради. Мухолифатдаги «Тиса» партияси ғалаба қозонди. Ушбу кучлар парламентда конституцияга ўзгартиришлар имконини берадиган даражада кўпчилик ўринларни қўлга киритди, партия раҳбари Петер Мадьяр эса мамлакатнинг янги бош вазири бўлади. Унинг бошқаруви даврида Венгриянинг Россия ҳамда Украина билан муносабатларида қандай ўзгаришлар бўлиши мумкин? Петер Мадьяр бу чўққига қандай келиб қолди? Венгрияликларни сиёсий қатламда қандай янгиликлар кутмoқда?

Петер Мадьяр ким ўзи?

45 ёшли Мадьяр Венгрия сиёсатига чуқур боғланган элита оилада туғилган. Унинг бобоси Пал Эреш Венгрия Олий судининг таниқли судьяси ва 1970–80-йилларда машҳур медиа арбоби бўлган.  Пал телеюлдуз — йиллар давомида давлат телевидениесида намойиш этилган машҳур “Юридик ишлар” кўрсатувининг бошловчиси эди. Палнинг ҳақиқий суд ишларини таҳлил қилиши ўша давр оммавий маданиятига кириб борди ва уни мамлакатнинг энг нуфузли ҳуқуқшуносларидан бири сифатида танитди.
Мадернинг онаси Моника Эрёш олий суд бош котиби бўлиб ишлаган, амакиваччаси Ференц Мадл эса 2000-2005 йилларда Венгрия президенти лавозимини эгаллаган. Мадьяр ҳам ҳуқуқшунослик соҳасида диплом олгач, сиёсий карьерасини қуришга киришган.

2000 йиллар бошида у болалигидан ўзи ҳавас қилган Виктор Орбаннинг «Фидес» партиясига қўшилган. 1989 йилда ҳали ёш ҳуқуқшунос бўлган Орбан совет қўшинларини мамлакатдан олиб чиқиш ва эркин сайловлар ўтказишни талаб қилиб, Венгрияда коммунистларга қарши ҳаракат қаҳрамонига айланганди. 

1990 йилларда, шундай сайловлар бўлиб ўтганида Орбан парламент депутатлигига сайланади ва «Фидес» раҳбарига айланади, Мадьяр эса (ўшанда у ҳали тўққиз ёшда бўлган) унинг фотосуратини хонаси деворига осиб қўяди.

«Фидес»га қўшилганидан кейин Мадьяр Венгрия ТИВда ҳамда мамлакатнинг Евроиттифоқ қошидаги ваколатхонасида ишлайди, аммо юқори лавозимларга кўтарилмайди. Унинг рафиқаси Юдит Варганинг карьераси муваффақиятлироқ чиқади (улар 17 йиллик турмуш давомида уч фарзандни тарбиялашган). 2019 йилда у Орбан ҳукуматида адлия вазири лавозимини эгаллаган. 2023 йилда улар ажрашишган.

Мадьярнинг ғалабаси

2023 йил январида, Варга билан ажрашишидан икки ой олдинроқ, Мадьяр рафиқаси билан суҳбатини яширинча ёзиб олади, унда Варга Орбан маъмурияти раҳбари Антал Роганнинг ёрдамчилари прокуратурадан ўз бошлиғининг исмини коррупцияга оид шов-шувли жиноий иш материалларидан чиқариб ташлашни сўраганини айтади. 2024 йил мартида, Варга бошқа можаро туфайли истеъфога чиққанида, Мадьяр у билан ўша суҳбати ёзувини фейсбукка жойлаштиради. Унинг пости икки миллион марта кўрилади.

Худди шу вақтда Мадьяр «Фидес» билан алоқани узгани ва кичиккина «Тиса» партияси бошқарувига ўтганини эълон қилади, тез орада бу партия унинг раҳбарлигида катта машҳурликка эришади. «Фидес» Венгриядаги энг йирик нашрларни назорат қилгани туфайли Мадьяр асосий эътиборни ижтимоий тармоқларга ва мамлакат бўйлаб сафарларга қаратади. 

У чекка қишлоқлар аҳолиси ҳамда хориждаги этник венгрлар билан мунтазам учрашувлар ўтказади – ушбу икки гуруҳ ҳам азалдан «Фидес» электорати ҳисобланган. Бундан ташқари, Мадьярга уни тизимдан чиққан, унинг заиф томонларини биладиган, шунинг учун Орбанни мағлуб эта оладиган номзод сифатида қабул қилишгани ҳам қўл келди.

 «Биз "Тиса" учун эмас, балки "Фидес"га қарши овоз берамиз. Ҳамма гап шунда. Венгрлар ҳозирги кунда Орбанга қарши номзодини қўядиган бўлса, эчкига овоз беришга ҳам тайёр», – деганди Politico нашрига Яшиллар партиясидан парламентга сайланган депутат Тимеа Сабо. Унинг ўзи ҳам аввалига сайловда қатнашмоқчи бўлган, аммо «Тиса» номзоди фойдасига пойгадан чиққанди.

Мадьяр барча “каттаконлар” ишдан кетишларини айтди

Мадьяр Бош вазир Виктор Орбаннинг Фидес партияси устидан катта ғалаба қозонганидан сўнг, Будапешт марказида минглаб тарафдорлари олдида нутқ сўзлади.
"Венгрия яна бир бор Венгрия манфаатларини ифодаловчи кучли иттифоқчи бўлади, чунки мамлакатимизнинг ўрни Европада. Биз Венгрия халқига тегишли бўлган Европа Иттифоқи маблағларини уйга қайтарамиз", деди у.

Шу мақсадда у трансмиллий ва мураккаб молиявий жиноятларни тергов қилувчи орган - Европа прокуратурасига қўшилишга ваъда берди.
"Биз мувозанат ва назорат тизимини тиклаймиз. Биз Европа прокуратурасига қўшиламиз. Биз мамлакатимизнинг демократик фаолиятини кафолатлаймиз."

Мадьяр шунингдек, Венгрия президенти Тамаш Шуёкни дарҳол истеъфога чиқишга чақирди. У худди шу хабарни Виктор Орбан томонидан тайинланган бошқа давлат раҳбарларига ҳам юборди. Сайлов кампанияси давомида  «Тиса »  бу амалдорларни партия манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.

"Мен Республика Президентини ғолибдан дарҳол ҳукумат тузишни ва кейин лавозимидан кетишни сўрашга чақираман. Мен сўнгги 16 йил давомида ҳокимият тепасида бўлган барча қўғирчоқларни ҳам шундай қилишга чақираман", деди у. 

Курия раислари, Суд идораси, Олий ва Конституциявий судлар, Давлат аудит идораси, Иқтисодий рақобат бошқармаси ва оммавий ахборот воситалари идораси раҳбарини тилга олиб:
"Биз сизни кетказгунимизга қадар ўзингиз кетинг", деди Мадьяр.

Йўналишнинг ўзгариши

Мадьяр – ўнг марказчи қарашларга эга сиёсатчи. У Евроиттифоқ ва АҚШ билан яқинлашиш тарафдори бўлиб, Орбан ва Брюссель ўртасидаги келишмовчиликлар туфайли блокланган миллиардлаб евро маблағлар блокдан ечилишига эришишни ваъда қилган. 

Шунингдек, Мадьяр мудофаа учун харажатларни ЯИМнинг 5 фоизи миқдорига етказмоқчи – бу НАТО мамлакатлари етиши керак бўлган кўрсаткич ҳисобланади.

Шу билан бирга, у миграцияни қатъий тартибга солишни ёқлайди, Киевга Россия билан уруши учун қурол юборишни маъқулламайди ва Украинанинг Евроиттифоққа киришини тезлаштиришни қўллаб-қувватламайди. Мадьяр Евроиттифоқ аъзолиги учун номзодларнинг барчаси бир хилда баҳоланиши кераклиги ва Украина ҳозирча аъзо бўлиш шартларига жавоб бермаслигини айтади.

«Агар йиллар ўтиб вазият ўзгарадиган бўлса, Венгрия Украинанинг Евроиттифоққа аъзолик аризасини маъқуллаш масаласини референдумга қўяди, дея ваъда берган Мадьяр.
Шундай риторикасига қарамай, Евроиттифоқдагилар яқин истиқболда Украина ва Венгрия муносабатларидаги кескинлик йўқолишидан умид қилмоқда. 

Хусусан, Берлин аллақачон Будапештни Киев учун 90 миллиард евролик кредитга Орбан томонидан қўйилган ветони бекор қилишга чақирган. Шу билан бирга, февралда «Тиса» вакиллари Европарламентда ушбу кредит ажратилишига қарши овоз беришганди.
Мадяр Россия билан муносабатлар «прагматик» бўлиши кераклигини айтган. 

Шу билан бирга, у аниқ қилиб Венгрияни Кремлга энергетик қарамликдан халос қилиш ҳамда мамлакатнинг ғарб томон курсини мустаҳкамлаш нистида эканини айтган. «Келинг, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги паромлар тўғрисидаги дебатларни бас қилиб, бутун умрга Ғарбга қўшилайлик!» – дейилади «Тиса» партиясининг сиёсий дастурида.

Бунга жавобан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремл Венгрия мухолифати етакчиси Петер Мадьярни парламент сайловларидаги ғалабаси билан табриклашни режалаштирмаётганини маълум қилди. 

«Биз дўстона бўлмаган давлатларга табриклар юбормаймиз», деди у Юнашев Live дастурига берган шарҳида. «Ва Венгрия дўстона бўлмаган мамлакат; у бизга қарши санкцияларни қўллаб-қувватлайди».
Песков сайловда ютқазган Бош вазир Виктор Орбан билан дўстона муносабатда бўлганми деган саволга Кремл вакили «улар мулоқотда бўлган» деб жавоб берди. 
Бироқ Москва 2022 йилда ғалаба қозонган Орбанни табриклаганди. Шунингдек, АҚШ ҳам Россияга дўстон бўлмаган давлат саналади, 2024 йилги сайловларда ютган Трамп, шахсан Путин табриклаганди. 

Песков Россия Венгриянинг янги раҳбарияти билан муносабатларни ўрнатишга  тайёрлигини, лекин аввал «мамлакатнинг умумий йўналиши қандай бўлишини» баҳолаб беришини таъкидлади. Унинг айтишича, Москва ва Будапешт ўртасидаги муносабатлар ёмонлашмаслиги мумкин, чунки улар аллақачон паст даражада турибди. 

Financial Times хабарига кўра, Европа етакчилари парламент сайловларидан кейин Венгрия сиёсий йўналишида ўзгаришлар бўлишини кутмоқдалар. Нашр манбаларининг таъкидлашича, сайланган бош вазир Мадьяр Украинага молиявий ёрдамни тўсиғини олиб ташлаши ва Россияга қарши янги санкциялар пакетига рози бўлиши кутилмоқда.

Мадьяр – Орбаннинг давомчисими ё янги йўл бошловчиси?

Сиёсий методларига кўра, Мадьярни популист деб ҳисоблаш мумкин, аммо у Орбаннинг «авторитар популизми»га қарши «демократик популизм»га намунадир, деб ҳисоблайди венгриялик политолог Золтан Адам. У Мадьяр ва «Тиса»нинг парламент сайловларидаги ғалабаси Венгрияга демократияни тиклаш умидини беради, шу билан бирга, автократия чуқурлашиши хавфини ҳам туғдиради. 

Парламентда конституциявий кўпчиликка эришган «Тиса»ни энди тийиб турувчи демократик институтлар йўқ, чунки улар «Фидес» томонидан йўқ қилинган. Бу эса шуни англатадики, Мадьяр ҳам худди Орбанда бўлгани каби тўлиқ ҳокимиятга эгалик қилади ва бундан қандай фойдаланиш унинг ўзига ҳавола бўлади.

Шу билан бирга, Мадьяр барибир ўтмишдоши тайёрлаган чекланганларга дуч келади. «Фидес» томонидан муҳим лавозимларга қилинган тайинловлар, ОАВ назорати ва ҳатто Орбанга яқин ҳисобланган президент Тамаш Шуёк ҳам таъсир кўрсатиш дастаги бўлиб қолмоқда.

Сиёсатчиларнинг прогнозларига кўра, Петер Мадьярнинг ғалабаси Венгрия учун янги даврни бошлаб беради ва Орбан йилларидаги қарама-қаршилик сиёсатидан узоқлашишни англатади. Дастлабки эътибор муҳим маблағларни олиш ва Венгрияни блокнинг фаол аъзоси сифатида қайта тиклаш учун Европа Иттифоқи билан муносабатларни яхшилашга қаратилади. 

Мадьярнинг прагматик ёндашуви кескинликни юмшатиши мумкин бўлса-да, унинг Россия энергетикасига оид позицияси ва қўшни Сербия билан газ қувури воқеаси юзасидан юзага келаётган зиддиятлар олдинда янги қийинчиликлар турганидан далолат беради. Ушбу ўзгаришларнинг натижаси нафақат Венгриянинг келажагини шакллантиради, балки Европа Иттифоқи ичидаги сиёсий динамикага ҳам жиддий таъсир кўрсатади.

Муаллиф: Мафтуна Бахтиёрова

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Сополлитепадан бронза даврига оид пилла парчаси топилди

Бу топилмалар 4000 йил олдинги даврга тегишли бўлиб, ҳозирча илм-фанга маълум бўлган энг қадимги хонаки ипак қурти пиллалари ҳисобланади.

Фан-технология

25.07.2026, 14:57

Адолф Гитлер туғилган шаҳарда тўққизта оммавий қабр топилди

Браунау ам Инн шаҳрида бир қизалоқ ўйнаётиб, суяк топиб олади. Бу суяк эса уруш даврида тартибсиз кўмиб ташланган 120 дан ортиқ аскар қабрига олиб борди.

Фан-технология

25.07.2026, 14:01

БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Сурияга ташриф буюрди

БМТ делегациясини Бош вазир аш-Шайбоний кутиб олди. Бу амалдаги БМТ раҳбарининг 17 йил ичида Сурияга илк расмий ташрифидир.

Жаҳон

25.07.2026, 13:18

Россия Украина урушини якунлаш бўйича Трампдан янги таклифлар кутади — Песков

Кремль матбуот котибининг айтишича, агар янги тинчлик таклифлари бўлмаса, Россия ғалабагача жанг қилади.

Сиёсат

25.07.2026, 12:26

Венесуэла президентлик сайловларига тайёр эмас – Трамп

Трампнинг айтишича, Венесуэла сайловларга тайёр эмас, бироқ мамлакатда ижобий ўзгаришлар бўлмоқда.

Сиёсат

25.07.2026, 10:59

Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилади

Акция Президентнинг 2026 йил 25 мартдаги «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони асосида ташкил этилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 санасида «Автомобилсиз кун» ҳамда «Автомобилсиз ҳафта» тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон

25.07.2026, 09:49

Йўналиш танлаш қачон бошланади?

23 июл куни давлат олий ва касбий таълим муассасаларига 2026/2027-ўқув йили учун қабул тест синовлари якунланди.

Таълим

24.07.2026, 16:50

Хитой ЕИнинг 14 та компаниясига экспорт чекловларини жорий қилди

Хитой бу қарорни Европа Иттифоқининг Россияга қарши янги санкциялари доирасида 14 та хитойлик компанияга чеклов жорий этганига жавоб сифатида қабул қилди.

Жаҳон

24.07.2026, 16:32

Хитой Тайван бўғозида икки кунлик ўқув-жанговар машғулотларни бошлади

Фужян провинциясидаги машғулотлар АҚШ Давлат котиби Марко Рубио ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Тайван масаласини муҳокама қилганидан бир кун ўтиб бошланди.

Сиёсат

24.07.2026, 15:03

Араб ва бошқа мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидига босқинини қоралади

Исроиллик “кўчманчилар”нинг Исломнинг муқаддас қадамжосига бостириб кириши “нафрат”ни кучайтириб, мустаҳкам тинчликка тўсиқ бўлмоқда, дейилади қўшма баёнотда.

Жаҳон

24.07.2026, 13:35

FIDE президенти ЕИ санкцияларига тушди ва ваколатларини вақтинча тўхтатди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти, россиялик Аркадий Дворкович Европа Иттифоқининг Россияга қарши қабул қилинган 21-санкциялар пакетига киритилди. 

Спорт

24.07.2026, 12:18

Ўзбекистон "Ягона Хитой" тамойилига амал қилади

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов Хитойлик ҳамкасби Ван И билан учрашди. Икки давлат ташқи ишлар вазирлари стратегик ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилишди. 

Сиёсат

24.07.2026, 11:12

“Росатом” молиявий муаммолар сабаб Ўзбекистон АЭС лойиҳасини кечиктириши мумкин

Россиянинг давлат атом корпорацияси «Росатом» жиддий молиявий босимга дуч келмоқда. «Росатом» иштирок этаётган хорижий лойиҳалар, жумладан Ўзбекистон ва Қозоғистонда қурилиши режалаштирилган атом электр станциялари қурилиши муддатларига таъсир кўрсатиши мумкин.

Иқтисодиёт

23.07.2026, 13:19

Ўзбекистонда қарздорларнинг 61 фоизи кредитни ўз вақтида тўлолмаяпти — МБ

Марказий банк Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича жами 5,8 минг респондент иштирокида аҳоли қарз юки даражасини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди. 

Иқтисодиёт

23.07.2026, 10:57

Мадуро судининг аниқ санаси маълум бўлди

Венесуэла президенти Николас Мадуронинг АҚШдаги суд жараёни 2027 йил июн ойига белгиланди.

Жаҳон

23.07.2026, 10:22

Эпштейнга "қиз" етказиб берган француз модели ўлик ҳолда топилди

Ўн йилдан ортиқ давомида Жеффри Эпштейнга ёш модел қизларни "тақдим этиб" келган француз скаут Даниэл Сиад 20 июл куни Париж яқинидаги Коломб шаҳридаги уйидан ўлик ҳолда топилди. 69 ёшли Сиад ҳеч қачон расман судланмаган, бироқ унинг исми АҚШ Адлия вазирлиги ҳужжатларида 2000 мартадан ортиқ тилга олинган.

Жаҳон

23.07.2026, 10:01

Пенсия тизимида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Пенсия жамғармаси пенсия тизимини такомиллаштириш бўйича режалаштирилаётган бир қатор янгиликлар ҳақида маълум қилди.

Иқтисодиёт

22.07.2026, 17:24

Энди Тошкентдан Самарқандга 2,5 соатда етиб борилади – Шавкат Мирзиёев

Президент қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент – Самарқанд йўналишидаги автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Ўзбекистон

22.07.2026, 16:01

Саида Мирзиёева дипломатик ваколатхоналар фаолиятини таҳлил қилади

Президент раислигида ўтказилган йиғилишда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолияти танқидий муҳокама қилинди.

Сиёсат

22.07.2026, 13:09

Украина бу йил 700 квадрат километр ҳудудини қайтариб олди

2024 йил бошидан бери Украина қуролли кучлари бош қўмондони лавозимида ишлаб келаётган Олександр Сирский истеъфога чиқиш арафасида ўзининг ютуқлари ҳақида гапирди.

Сиёсат

22.07.2026, 12:36

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →