Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Улашиш:

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Видеодан лавҳа

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида блогер Феруза Норматовага нисбатан Жиноят кодексининг 140-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Видеодан лавҳа

Миробод туманида яшовчи фуқаро ички ишлар органларига мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқда унинг суратидан рухсациз фойдаланилгани ва бу орқали шаъни ҳамда қадр-қимматига путур етказилганини билдирган.

Қиз ўзига қўйилган айбловларни рад этди

Фуқаронинг айтишича, ижтимоий тармоқда тарқалган видео миллионлаб одамлар томонидан кўрилганидан кейин у ҳатто уйига боришда ҳам қийинчиликларга дуч келган. У ўзига нисбатан билдирилган айбловларни рад этиб, видеода тилга олинган эркакни танимаслигини маълум қилган.

Видеодан лавҳа

“Шунақа туҳмат билан уйимга бора олмаяпман. Эри билан ҳеч қандай алоқам йўқ, кўрмаганман, билмайман, танимайман. Қонуний чора кўрилишини сўрайман. Бу нарса қолган блогерларга сабоқ бўлсин, одамнинг шаъни ва қадр-қиммати билан ўйнашмасин”, деган фуқаро.

Блогер изоҳи

Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ижтимоий тармоқдаги саҳифа эгасидан изоҳ сўралган. Терговга қадар текширув давомида Феруза Норматова суратдаги қизни умуман танимаслигини билдирган.

Унинг айтишича, суратни жойлаштиришдан мақсад пиар қилиш ва обуначилар сонини ошириш бўлган.

Жиноят иши қўзғатилди

Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 140-моддаси иккинчи қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирча тақдим этилган маълумотларда иш бўйича терговнинг якуний натижалари келтирилмаган. Жиноят иши қўзғатилгани шахснинг айби суд томонидан исботланганини англатмайди.

мавзуга оид янгиликлар

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди

Human Rights Watch Сирожиддин Одиловнинг товламачилик ва фирибгарлик бўйича шубҳали айбловлар билан қамалиши Ўзбекистонда адолатли судлов мезонлари юзасидан жиддий саволлар туғдираётганини таъкидлади.

Ўзбекистон

08.10.2026, 19:12

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Алкоголли ичимликларни реклама қилган блогерга чора кўрилди

Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар давомида блогер Н.Собировнинг ижтимоий тармоқдаги @nurbek_sobiroff саҳифасида алкоголли ичимликлар рекламаси жойлаштирилганлиги аниқланди.

Ўзбекистон

20.07.2026, 13:38

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар чекланиши мумкин

Ўзбекистонда 16 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини қонун билан чеклаш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон

27.06.2026, 17:14

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →