"Квадробер"ларнинг ота-оналари жаримага тортилади — ИИВ
Кўчада ҳайвон қиёфасини акс эттирувчи ниқобдан фойдаланган ҳолда ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилган болаларнинг ота-оналари жарима тўлайди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ўзбекистон
14.10.2024, 11:41
Улашиш:

"Kvadrober"larning ota-onalari jarimaga tortiladi — IIV
Қайд этилишича, тармоқларда ёшлар ўртасида ўзини маълум бир ҳайвон қиёфасини акс эттирувчи аксессуарлардан фойдаланган ҳолда ўша жонзотнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қилиш кўринишидаги "квадроберлик субмаданият" шаклланган. Аввалроқ бу ҳолат Қозоғистон, Россия ва Украина ёшлари орасида кузатилган. Энди эса Тошкент шаҳрида ҳам учрамоқда.
Жорий йилнинг 10 октябрь куни пойтахт кўчаларининг бирида ҳайвон қиёфасидаги ниқобни тақиб олган “квадробер” бола кузатилган. 11 октябрда эса яна бир “квадробер” итга тақлид қилиб ёш болага ҳужум қилган, воқеага гувоҳ бўлган бола қаттиқ қўрқиб кетганлиги ҳақида ИИБ ходимларига хабар берган.
Сўнг юқоридаги ҳолат экспертлар томонидан ўрганилган. Уларга кўра, бундай ҳолатлар болаларда ҳайвонларнинг агрессив ҳаракатларини қабул қилишига, ўзини ва атрофдагиларни жароҳатлашига, ҳали тўла шаклланмаган психикасига зарар етишига ҳамда унинг жамиятдан ажратилиб қолишига олиб келиши мумкин.
Ишки ишлар вазирлиги қайд этилган ёшларнинг мазкур хатти-ҳаракатларини тўхтатиш, яъни болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш мақсадида ҳайвонга тақлид қилиб, уни ўзида шакллантирмоқчи бўлган болаларнинг ота-онасига жарима белгилади.
"Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга мувофиқ, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши БҲМнинг 5 баробаригача (1 миллион 875 минг сўмгача) жаримага тортишга сабаб бўлади", дейилади вазирлик хабарида.
Бундан ташқари, вазирлик бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлашга масъул органлардан бири сифатида шундай "субмаданият" намоён бўлиши ҳолатлари ота-оналар томонидан ўз мажбуриятларини бажармаслик сифатида баҳоланишини маълум қилган.
Ўзбекистон
14.10.2024, 11:41
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Метродаги 10 минг доллар: йўқолган пул қандай қилиб эгасига қайтди?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:13

Россияда мигрантлар геолокацияси кузатилиши учун махсус смартфон сотиб олишга мажбурланиши мумкин
Жаҳон
16.07.2026, 10:52

1 августдан жарима майдончасидан машиналар фақат QR-код орқали чиқарилади
Ўзбекистон
07.07.2026, 14:14
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
