Ўзбекистонда музқаймоқдан заҳарланиш ҳолатлари учрамоқда
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси кўчада антисанитар ҳолатда сотилаётган музқаймоқда стафилококк бактерияси бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.
Ўзбекистон
30.07.2024, 11:56
Улашиш:

Oʻzbekistonda muzqaymoqdan zaharlanish holatlari uchramoqda
Маълум қилинишича, бугунги кунда музқаймоқ асосан сут маҳсулотидан тайёрланиши сабабли тез ўзгарувчанлик хусусиятига эга. Шу сабабли доим совуқ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Агар иссиқлик таъсирида музқаймоқ эриса, қайтадан музлатиб, истеъмол қилиш мумкин эмас. Чунки жараён давомида музқаймоқнинг таркиби ўзгариб, бактерияларни ўзига жалб қилиш хусусияти ортади. Афсуски, бугун кўчада рухсат этилмаган идишларда музқаймоқ сотиш ҳолатлари кузатилмоқда.
“Табиийки, музқаймоқ солинган идишлар музлатгич имкониятига эга эмас. Шу сабабли ичидаги маҳсулотни етарли даражада салқин ва сифатли сақлаб беролмаслиги ҳам бор гап. Бугунги кунда йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқлар кўпайди. Охирги пайтларда ана шу маҳсулотлардан истеъмолчиларнинг заҳарланиш ҳолатлари юзага келмоқда. Кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқ солинган аксарият идишлар бугунги кунда санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди. Бундай пластик идишларни эса кимовий усулда зарарсизлантириш имконияти ҳам мавжуд эмас”,
дейилади хабарда.
Такидланишича, заҳарланиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида назорат рейд тадбирларини олиб борилмоқда. Қўмита томонидан маҳсулотлардан назорат таҳлили олинганида кўчада сотилаётган музқаймоқ таркибида сталифилококк бактерияси аниқланган. Кўп ҳолларда стафилококк иккиламчи инфекцияларнинг ривожланишига сабаб бўлади. Патоген стафилококк тушган сут ва сут маҳсулотлари — торт, музқаймоқ ва бошқа озиқ-овқатларни истеъмол қилганда киши заҳарланиши мумкин.
Қўмитага кўра, йўл-йўлакай сотилаётган музқаймоқларнинг қачон ва қаерда, қандай шароитда ишлаб чиқарилгани, таркиби, сақлаш муддати ҳамда шароити тўғрисида ҳеч қандай маълумот йўқ. Шунингдек, бу маҳсулотни сотаётган сотувчилар махсус кийим-бош билан таъминланмаган ва уларнинг тиббий кўрикдан ўтгани тўғрисида махсус юритиладиган дафтари ҳам мавжуд эмас. Талабга кўра, маиший хизмат кўрсатувчи корхоналар, савдо шохобчалари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланадиган ходимлар ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари зарур.
“Музқаймоқ асаб ва ошқозон-ичак фаолиятининг бир маромда кечишида фойдали, аммо бу маҳсулотни тайёрлашда санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш жуда зарурий омилдир. Аввало сут маҳсулотининг қаердан олиб келинган, ветеринария экспертизасидан ўтиб, маълумотномага эга бўлганми, шунингдек, эпидемиологик вазияти яхши сигирлардан олинганми, шуьларга диққат қаратиш даркор.
Музқаймоқни тайёрлаганда, албатта, зарур технологик жараёнларга амал қилиш, шахсий гигиена қоидаларини қатъий бажариш керак. Агар ишчи-ходимлар юқори нафас касалликлари — тонзиллит, гайморит, стоматит билан касалланган бўлса, бу ишчиларни вақтинчалик ишдан озод қилиб, даволангандан кейин қабул қилиш мақсадга мувофиқ бўлади”,
дейилади огоҳлантириш баёнотида.
Бундан ташқари, қўмита тозаликни сақлаш бўйича ишчилар орасида тез-тез профилактика тадбирларини ўтказиб туриш зарурлигини эслатиб ўтган.
Ўзбекистон
30.07.2024, 11:56
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18

