updated: 22.03.2026, 15:41

Қашқадарё вилоятида ишга киритиб қўйиш эвазига пул талаб қилган ФВБ ходими ушланди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани ФВБ бошлиғи 2 нафар фуқарони гўёки ишга киритиб қўйиш эвазига 6 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 3,5 минг долларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Qashqadaryo viloyatida ish kiritib qoʻyish evaziga pul talab qilgan FVB xodimi ushlandi

Foto: Davlat xavfsizlik xizmati

Шаҳрисабз тумани фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи 2 нафар фуқаронинг жорий йил июль ойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Шаҳрисабз ва Чироқчи туманлари бўлимларини касбийлаштирилган ёнғин-қутқарув қисмларига ҳайдовчи вазифасига ишга қабул қилинганликларидан фойдаланиб, гўёки уларнинг ишга киришларида кўмаклашганини рўкач қилган.

 

У бунинг эвазига фуқаролардан 6 минг доллар талаб қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс Шаҳрисабз туман ФВБ маъмурий биносида сўралган пул маблағидан 3,5 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

 

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ишга киритиб қўйича эвазига пора олиш ҳолати Фарғона вилоятида ҳам кузатилди. Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари томонидан ушланди.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Ўзбекистонда коррупция энг кўп қайси соҳаларда учрайди?

2025 йилда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Давлат манфаатларига етказилган зарар 2,9 триллион сўмдан ошган. 

Ўзбекистон

10.08.2026, 14:03

Швейцарияда Гулнора Каримовага оид жиноят иши тугатилди

Суд Гулнора Каримовага нисбатан ишни жавобгарликка тортиш муддати билан боғлиқ сабабларга кўра тугатди. Шу билан бирга, Lombard Odier банки пул ювишнинг олдини олмагани учун миллионлаб франк жаримага тортилди.

Ўзбекистон

28.07.2026, 12:39

Европа парламенти депутатлари FIFA раҳбариятига нисбатан текширув ўтказишни талаб қилди

Депутатлар фикрича, турнир давомида қизил карточка бўйича қоидани ўзгартириш қарори Трампнинг Инфантино билан телефон мулоқотидан сўнг қабул қилинган. 

Спорт

09.07.2026, 16:07

Албания суди 19 нафар намойишчини озод қилди

Албанияда Доналд Трампнинг куёвига алоқадор курорт лойиҳасига қарши бошланган норозиликлар охир-оқибат ҳукуматга қарши намойишларга айланиб кетди.

Жаҳон

06.07.2026, 10:01

Ироқ ҳукумати коррупцияга қарши муросасиз кураш бошлади

Тинтувлар давомида депутат аёлнинг уйидан 57 млн доллар ва олтиндан ясалган ич кийимлар топилган.

Жаҳон

01.07.2026, 11:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

SAT сертификатини ноқонуний олиб бериш билан шуғулланган талабалар аниқланди

Маълум қилинишича, гуруҳ аъзоларининг аксарияти Европадаги нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали талабалари бўлган.

Таълим

19.09.2026, 11:24

Хитойдаги чўл остида улкан сув манбалари топилди

Олимлар ушбу лойиҳа доирасида шўрхок сувлардан фойдаланиш бўйича махсус синов станциясини ташкил этишди. 

Жаҳон

19.09.2026, 11:14

Gemini киберхавфсизлик синовида учта компания тизимига кирди

Google’нинг Gemini сунъий интеллект модели киберхавфсизлик синови вақтида интернетга чиқиб, учта реал компания тизимига кирган. Модель кейин ҳаракатларини тўхтатган.

Фан-технология

19.09.2026, 10:59

Россияда сайловлардан кейин янги сафарбарлик бўлишидан хавотир кучаймоқда

Урушга қарши номзодлар сайловдан четлатилмоқда, айримлари қамоққа олинган.

Жаҳон

19.09.2026, 10:02

Учкўприкда овқатдан заҳарланганлар сони 60 нафарга яқинлашди

Учкўприк туманида овқатдан заҳарланишда гумон қилинганлар 57 нафарга етди. Бу ҳақда Озиқ-овқат хавфсизлиги қўмитаси маълумот берди. 

Ўзбекистон

19.09.2026, 09:44

Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм»ни ривожлантириш режалари билан таништирди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева «Ўзбекфильм» киностудиясига бориб, унинг жорий ҳолати ва фаолияти билан танишди. 

Маданий

18.09.2026, 17:19

«Cизга ҳурмат кўрсатилмайди, сиз беморсиз!»: Сурхондарё соғлиқни сақлаш бошқармаси муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда шов-шув бўлган «Врач доимо ҳақ» эълони юзасидан Сурхондарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Ўзбекистон

18.09.2026, 15:25

iPhone 18 Pro Max’нинг Россияда 18 та функцияси чекланган

Россияда iPhone 18 Pro Max фойдаланувчилари смартфоннинг айрим функцияларидан тўлиқ фойдалана олмайди. Асосий чекловлар Apple Intelligence тизими ва рус тили қўллаб-қувватланмаслиги билан боғлиқ.

Иқтисодиёт

18.09.2026, 15:13

Ўтган йили 124 нафардан ортиқ экология ҳимоячиси ўлдирилган

2025-йилда экология ҳимоячиларига қарши зўравонлик яна кучайган, қотилликларнинг асосий қисми Лотин Америкасида содир бўлган.

Жаҳон

18.09.2026, 15:10

Эрон Германия элчисини ТИВга чақирди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Германиянинг Теҳрондаги элчиси Аксель Вильгельм Диттманни Берлин расмийларининг Эронга нисбатан баёнотлари ва Германия дипломатик миссиясининг фаолияти юзасидан норозилик билдириш учун чақирди.

Жаҳон

18.09.2026, 12:21

Россияда Давлат думаси сайловлари бошланди

Россияда Давлат думасининг янги чақириқ депутатларини сайлаш учун уч кунлик овоз бериш жараёни бошланди. Биринчи сайлов участкалари Камчатка ва Чукоткада очилди.

Сиёсат

18.09.2026, 10:51

Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актриса Ёдгора Зиёмуҳамедова 74 ёшида вафот этди. У 34 йилдан зиёд театрда ижод қилиб, 100 га яқин образ яратган.

Маданий

18.09.2026, 10:41

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →