updated: 22.03.2026, 14:15

Қува туман ИИБ ходимлари ошхонадаги қарзларини тўлаш ўрнига тадбиркорга босим ўтказмоқда

Фарғона вилояти Қува туман ИИБ ходимлари уч ака-ука юритадиган ошхонада мунтазам равишда овқатланиб, пулини тўламай келган. Қарздорлик кўпайиб кетгач, ўз ҳақини талаб қилган тадбиркорга ходимлар томонидан босим бошланган. Ҳатто тўнғич ака Аброр Содиқов “ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани” айби билан маъмурий қамоққа тиқилган. “Ходимлар формада келиб, ароқ ичиб, оёқда тура олмасдан йиқилгудек бўлиб чиқиб кетишади”, дейди тадбиркор.

Улашиш:

Kun.uz нашрининг маълум қилишичаМактаб директори бўлган аёлни солиқ идораси раҳбарига қарши кўрсатма беришга мажбурлаб, рози бўлмагач, калтаклаган ва тазйиқ ўтказган Фарғона вилояти Қува туман ИИБ ходимлари энди тадбиркорга босим ўтказиб, унинг ҳисобидан еб-ичишни одат қилишгани аёл бўлди (видео).

Таъкидланишича, ИИБ ходимлари уч ака-ука юритадиган ошхонада мунтазам равишда овқатланиб, пулини тўламай келган. Қарздорлик кўпайиб кетгач, ўз ҳақини талаб қилган тадбиркорга ходимлар томонидан босим бошланган. Ҳатто тўнғич ака Аброр Содиқов “ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани” айби билан маъмурий қамоққа тиқилган. “Ходимлар формада келиб, ароқ ичиб, оёқда тура олмасдан йиқилгудек бўлиб чиқиб кетишади”, дейди тадбиркор.

Тадбиркор Аҳмадали Юнусовнинг айтишича, ҳаммаси Қува тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Ҳамробоевнинг ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамига 3 та “коробка” қилиб берасан, деган топшириғи бажарилмаганидан кейин бошланган.

“Қува тумани Ифтихор маҳалласида жойлашган “Улфатлар” номли ошхонани юритаман. Шу пайтгача ички ишлар ходимлари ошхонамизга келиб, еб-ичиб пулини бермай кетар эди. Акам Москвадан келиб, қарз дафтарни кўрди ва “Насия кўпайиб кетибди, бировга насия қилма, қарзларни тезроқ йиғ”, деб қатъий тайинлади. Аввало Қува туман ИИБ бошлиғига қўнғироқ қилдим. “Бераман, бераман, оласан”, деб ваъда берди. Ундан кейин бошқа ички ишлар тизимидаги қарзи борларга бирма-бир қўнғироқ қилиб чиқдим. Натижа бўлмагач, иложсизликдан 1102 ишонч телефонига алоқага чиқиб, бор гапни айтдим. Шундан кейин айрим ходимлар қарзини бериб кетишди, айримлари эса йўқ. Кейин эса бизга қарши ишлашни бошлашди. Акамга “статя” қўйиб, 5 суткага қамашди.

Ички ишлар билан низо бошланишига сабаб Қува туман ИИБ ходими Бахтиёр Ҳамробоевнинг “Устоз ва мураббийлар кунига “каробка” қилиб беринг”, деган топшириғини бажармаганим бўлди. Нархини билсам ҳар бир “каробка” 1 млн сўм экан. 3 млн сўмлик топшириқ оғирлик қилди тўғриси.

Топшириқ бажарилмаганидан кейин бизга қарши ҳар хил режалар тузишди, амалиётлар олиб боришди. Ошхонамни ҳар хил баҳоналар билан беркитмоқчи бўлишди. Қувада бошқа ошхоналар ишлаб турса, нега айнан менинг ошхонам соат 22:00 да беркилиши керак? Ҳайрон қоласан киши. 

Ходимлар таҳдидлар қилиб, “кўчада юришингни ўйла, ошхона очишингни ўйла, тадбиркорлик қилишингни ўйла”га тушишди. Президент “тадбиркорларни қўллаб-қувватла”, “тадбиркорга тегма”, деяптику.

Одатда ИИБ ходимлари 200 минг сўм “счёт” бўлса, 100 минг сўм, 100 минг сўм “счёт” бўлса, 50 минг сўм беради. Бермай чиқиб кетгани ҳам бўлади. Шунда ҳам рози бўламан. Нега? Раҳматли отам ана шу тизимда ишлаган, шу тизимнинг нонини еб, бизни вояга етказган. Тизимнинг, отамнинг ҳурматидан ходимларнинг кўнглини олишга ҳаракат қилдим. Лекин улар ҳаддидан ошиб кетишди. Тизим менга қарши ишлашни бошлади. Ходимларни формада келиб ароқ ичиб, оёқда тура олмай йиқилгидек бўлиб чиқиб кетишларининг кўп гувоҳи бўлганман. Лекин бирор марта сотмадим. Акамни қаматгандан кейин кўзим очилди. Ҳалол ишлаб топган ҳаққимни сўраганимдан кейин балога қолдим”, дейди тадбиркор Аҳмадали Юнусов.

“Ейди, ичади, болалар бериб кетади, деб кетаверади” 

“Бахтиёр ака бор Қува ИИБ бошлиғининг ўринбосари, 1,8 млн сўм қарзи бор. Бир марта пул бермаган. Келади, ейди, ичади, болалар бериб кетади, деб чиқиб кетади. Хўп, хўпдан бошқа гап айта олмаймиз. Охири насия тўлиб кетганда ҳисоблаб чиқсак, 10 млн сўмдан ўтиб кетибди. “Началник ГАИ” Фарруҳ аканинг ҳам қарзи бўлган. Унинг ходими Ўткир ака ҳам қарз бўлган. “Началник милиция”нинг ҳайдовчиси Зиёд ака ҳам қарз бўлган. Султон ака ҳам қарз бўлган. Достон ака “участкавой”нинг ҳам 500 минг сўм қарзи бор. Қарзлар тўлиб-тошгандан кейин ишонч телефонига чиқишга қарор қилдик.

Бунга жавобан биз билан олишишни бошлабсанларми, деб 15 октябр куни акамни 5 суткага олиб кириб қўйишди. Аваз ака, ЖТСБнинг бошлиғи. Скутерда кетаётган болани айнан жиянимизлигини билиб туриб, атай тўхтатган. Тўхтатиб, қўлини қайириб турган акам боргунича. Акам воқеа жойига етиб бориб, тортишиб кетган. Ўзлари атай жанжал чиқаришди. Бунинг ортидан акамни 5 суткага қамаб қўйишди.

Акамнинг 1,5 млрд сўм кредити бор. Кредит олиб, мана шу чойхонамизни юритяпмиз. ИИБнинг совға олиб бер, деган топшириқларини бизга ортиқчалик қилади.

Айрим ИИБ ходимлари формада ошхонамизга келади-да, спиртли ичимликлар ичади. Оёқда тура олмайдиган даражада ичганидан кейин ноилож бир икки марта уйига ташлаб қўйганман. Қилган ишимни тана қилмайман, лекин шунга мажбур қилишди булар.

150 минг сўмдан қўй гўшти, 135 минг сўмдан ҳалол мол гўшти олиб ишлатамиз. Булар келиб еб-ичиб кетадиган бўлса, пулини қаердан олиб қоплайман?!  Кредитларим, солиғим, светим, газим бор, ишчиларим бор. Бу кетишда ошхонамни ёпишим керак. Ишлашдан фойда қолмади. Фақат шуларга ишлаб беришим керак. 

Акамни 5 суткага қамаб қўйишганидан кейин вилоятга ёздик, апелляцияга бердик. 15 октябр куни кирган бўлса, 17 октябр куни чиқди”, дейди Машҳурбек Юнусов.

“Қарзни тўланглар десак дўқ-пўписага ўтишди” 

“Сафардан Қувага қайтиб келиб, қарз дафтарни очсам, қарздорлик тўлиб-тошиб кетибди. “Участковой”ларнинг бошлиғи 400 минг сўм, 12-бошлиқни 1,8 млн сўм,  ИИБ бошлиғи ҳайдовчиси 260 минг сўм... Укам қарзни қайтаринглар, деганида ИИБ бошлиғининг ҳайдовчиси келиб, дўқ-пўписа қилиб, сенларга рейд бошлаймиз, деб кетибди. ЖТСБ бошлиғи Авазбек ака бизга ниҳоятда кўп босим ўтказди. Келиб ошхонани беркитасан, деб овқатланиб ўтирганларни ҳайдади, бошқа қилди. Хўп дедик, кўзимизни юмдик. Бўпти дедик.

Жияним номерсиз скутер ҳайдагини учун ИИБ ходими уни ушлаб, қўлини қайирибди. Воқеа жойига етиб бориб жаримасини тўлайман десам ҳам тортишув тўхтамади. Спиртли ичимлик ичгансан, деб 5 суткага олиб кириб қўйишди. Лекин ароқ ичмагандим. Худога шукур, адолат бор экан, суд оқлаб, қамоқдан чиқариб берди. Бизнинг айбимиз ички ишлар ходимларидан ҳаққимизни сўраб қўйганимиз бўлди.

Давлатга ҳар ой 12,8 млн сўм солиқ тўлайман. Давлатга зиён келтирмаганман. Президентимиз тадбиркорларга кенг йўл очиб беряпти. Лекин Қувада бунинг акси бўляпти: “участкавой”лар ўз вазифасини суистеъмол қилиб, давлат берган формасидан фойдаланган ҳолда бизга тазйиқ, босимлар ўтказяпти,” дейди тадбиркор Аброр Содиқов.

ЖИБ Қува туман судининг 2025 йил 15 октябрдаги қарори билан Аброр Содиқов ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш ҳамда ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳуқуқбузарликларини содир қилганликда айбли деб топилган. Унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Суд қарорида Аброр Содиқов ҳеч қандай ҳужжатларсиз скутер бошқариб кетаётган вояга етмаган жиянини тўхтатган ИИБ ходимларининг олдига Malibu машинасида келиб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда машинасини йўлнинг қарама-қарши томонига тўхтатгани, ИИБ ходимларининг машинани йўлнинг қатнов қисмидан олиши ҳақидаги қонуний талабларини бажармагани келтирилган. Тадбиркор эса судда ИИБ ходимлари суҳбат давомида қаттиқ гапиргани учун тортишганини маълум қилган. 

Фарғона вилояти суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2025 йил 17 октябрдаги қарори билан дастлабки суд қарори бекор қилинган ва иш қўшимча ўрганиш учун Қува туман ИИБга юборилган. Аммо бу орада Аброр Содиқов 3 кун умрини қамоқда ўтказиб бўлганди. Суриштирувга қайтган ишнинг тақдири эса ҳозирча номаълум.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Тошкент 343-ўринга кўтарилди: Global Cities Index 2026 натижалари эълон қилинди

Рейтингдаги энг муҳим жиҳат — Тошкент инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:38

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар оширилади

Қирғизистонда 1 октябрдан пенсиялар индексация қилинади. Ўртача пенсия 12 898 сомга, ошириш миқдори эса 1 753 сомга етади.

Жаҳон

22.09.2026, 16:23

Тошкент метросида янги рекорд: бир кунда 1,18 миллион йўловчи ташилди

21 сентябрь куни Тошкент метросидан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди. Бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп.

Ўзбекистон

22.09.2026, 15:21

Россиянинг Украинанга зарбалари оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди

Россия тунда Украинанинг саноат марказига зарба бериб, тўрт кишининг ҳаётига зомин бўлган, шимолдаги ҳужум эса минглаб одамларни электр таъминотисиз қолдирган.

Жаҳон

22.09.2026, 14:38

Миллий сертификат имтиҳони учун жой муаммоми?

Имтиҳонга рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, айрим ҳудудларда ажратилган ўринлар тез тўлиб қолиши мумкин. Бунинг сабаби  янги тартибда ўринлар сонига ҳам чеклов белгиланган.

Таълим

22.09.2026, 11:40

Президентнинг янги қарори қабул қилинди

Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этилади.

Ўзбекистон

22.09.2026, 11:18

G7 давлатлари ҳусийларни Саудия Арабистонига ҳужумларни тўхтатишга чақирди

G7 давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ямандаги ҳусийларни Саудия Арабистонига қарши ҳужумларни ва фуқаролик кемаларига таҳдидларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Улар Эрондан ҳам ҳусийларга қурол ва ёрдам беришни тўхтатишни талаб қилди.

Жаҳон

22.09.2026, 11:06

Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси иш бошлади. Сессия доирасида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди.

Сиёсат

22.09.2026, 10:51

БМТ: АҚШнинг наркокема ҳужумлари инсониятга қарши жиноят

БМТ эксперти АҚШнинг Кариб денгизи ва Тинч океанида гиёҳванд модда ташувчи кемаларга қилган ҳужумларини халқаро ҳуқуқ бузилиши ва инсониятга қарши жиноят, деб атади.

Жаҳон

22.09.2026, 09:56

Исроил сайлови олдидан хавфсизлик масаласи асосий мавзу бўлиб қолмоқда

 Айрим таҳлилчилар мамлакат ҳарбий нуқтаи назардан хавфсизроқ бўлганини айтса, жамоатчиликда хавфсизлик ҳисси ҳануз юқори эмас.

Сиёсат

21.09.2026, 17:34

Тошкент аэропортида 1,3 млрд сўмлик яширинча олтин тўхтатиб қолинди

Тошкент аэропортида Дубайдан келган фуқаронинг юкидан 1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари ва олтин қуймалари топилди.

Ўзбекистон

21.09.2026, 16:32

Эрон иқтисодиёти уруш фонида 10 фоиздан кўпроқ қисқарди

Эронда ялпи ички маҳсулот йиллик ҳисобда 10,1 фоизга камайган. Энг катта пасайиш нефть ва газ соҳасида қайд этилган.

Иқтисодиёт

21.09.2026, 16:21

БАА Ғазога 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернаси юборди

БАА Ғазо секторига 781 тонна гуманитар ёрдам ва 9 та сув цистернасини етказди. Ёрдам 57 та юк машинасидан иборат 4 та конвой орқали юборилган.

Жаҳон

21.09.2026, 12:23

АҚШ Халқаро жиноий судига қарши кенг кўламли санкциялар тайёрламоқда

Трамп маъмурияти Халқаро жиноий судга (ХЖС) қарши кенг кўламли санкциялар жорий этишни режалаштирмоқда. Таклиф қилинаётган чоралар суднинг молиявий операцияларига таъсир қилиши мумкин.

Жаҳон

21.09.2026, 11:12

5 млрд сўмлик кредитни ўзлаштиришда гумонланган ўзбекистонлик Туркияда ушланди

Туркияда Ўзбекистонда 5 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағларини ўзлаштиришда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У мамлакатга қайтарилиб, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган.

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:18

Ўзбекистонлик банкир Интерпол қидирувига берилди

Нега?

Ўзбекистон

21.09.2026, 10:02

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Покистоннинг Афғонистонга ҳаво ҳужумида камида 3 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистон Кунар вилоятига берган ҳаво зарбаси оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, бир неча киши жароҳатланди.

Жаҳон

21.09.2026, 09:25

АҚШнинг ўқ-дори заҳираси камаймоқда

Пентагон маълумотларига кўра, АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси харажатлари 3 сентябрь ҳолатига 45,1 миллиард долларга етган. Ҳисоб-китоб ҳали якуний эмас.

Иқтисодиёт

19.09.2026, 12:46

Австралияда тарқалган H5N1 вируси инсонлар учун хавфлими?

Австралияда H5N1 қуш гриппи вируси йўқолиб кетиш хавфидаги денгиз шери ва бошқа сутэмизувчиларда аниқланди. Мамлакатда 576 та ҳолат қайд этилган.

Жаҳон

19.09.2026, 11:42

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →