updated: 22.03.2026, 18:30

Тошкентда маст ҳолатда операция қилган сохта жарроҳларга ҳукм ўқилди

Тошкентда тиббий маълумотга эга бўлмаган эр-хотин маст ҳолатда пластик операциялар ўтказиб, бир неча аёлнинг соғлиғига оғир ва қайтариб бўлмас зарар етказган. Судда маълум бўлишича, ноқонуний “клиника” ертўлада ташкил этилган, амалиётлар эса энг арзон материаллар билан амалга оширилган.

Улашиш:

Тошкентда маст ҳолатда операция қилган сохта жарроҳларга ҳукм ўқилди

Тошкент шаҳри Чилонзор туман судида ноқонуний равишда пластик жарроҳлик амалиётларини ўтказиб, фуқаролар соғлиғига оғир зарар етказган эр-хотинга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

Маълум бўлишича, судланувчилар тиббий маълумотга эга бўлмаган ҳолда (эркак фақат мактабни тугатган) кўп қаватли уйнинг ертўласида ташкил этилган ноқонуний клиникада мураккаб косметологик ва жарроҳлик амалиётларини амалга ошириб келган. Натижада бир неча аёллар оғир тан жароҳати олган, юз соҳасида деформация кузатилган, айрим ҳолатларда жабрланувчилар кома ҳолатига тушган.

Жабрланувчилардан бирининг кўрсатмасига кўра, операция маст ҳолатда бўлган эркак томонидан ўтказилган. Амалиётдан сўнг аёл беш кун давомида комада бўлган, унинг юз нервлари шикастланиб, юзининг бир қисми фалаж бўлиб қолган.

Яна бир жабрланувчи суд мажлисига ногиронлик аравасида келган. Унинг айтишича, сохта косметологлар хатосини тан олиб, тўланган маблағнинг бир қисмини (600 доллар) қайтарган, аммо етказилган зарар қайтариб бўлмас даражада бўлган.

Мутахассислар хулосасига кўра, амалиётлар вақтида энг арзон ва сифатсиз тиббий материаллар қўлланган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, судланувчи аёл бир неча бор исм-фамилиясини ўзгартирган, сохта дипломлардан фойдаланган ҳамда бошқаларга пул эвазига “таълим бериб”, сертификатлар тарқатган. Вақтиналик фаолияти тўхтатилганига қарамай, у яширин равишда 200–400 доллар эвазига мижоз қабул қилишни давом эттирган.

Пластик жарроҳ Саид Аҳмедшиннинг таъкидлашича, косметолог фақат тери юзасидаги муолажаларни бажариши мумкин, ички тўқималар, қон томирлари ва нервлар билан ишлаш эса фақат лицензияга эга профессионал жарроҳлар ваколатига киради.

Суд ҳукмига кўра, эркак Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди ва суд залидан ҳибсга олинди.

Аёл кишига нисбатан, қаромоғида икки ойлик чақалоғи борлиги инобатга олиниб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти юқори малакали хорижий мутахассислар учун H-1B визасига доир янги аризаларга 103 265 долларлик йиғимни доимий жорий этишни таклиф қилди.

Сиёсат

25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди

1986 йилги Жаҳон чемпионатида Аргентина-Англия ўйинида ишлатилган Adidas Azteca тўпи ким ошди савдосида тахмин қилинган 10 миллион долларлик нархига ета олмади.

Спорт

25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху

“Эрон ўғилларимдан бирини ўлдиришга уринди, шунинг учун хавфсизлик чоралари ҳашамат эмас”, – деди Исроил бош вазири.

Жаҳон

25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди

FIDE Президентлик кенгаши Россия шахматчилари ва жамоаларининг Ўзбекистонда ўтказиладиган Жаҳон шахмат олимпиадасида иштирок этишига рухсат бермади.

Спорт

25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлари бошланганидан кейин дунёнинг камида 145 мамлакатида бензин нархи ошган. Бу даврда Марказий Осиё давлатларида ҳам ёқилғи қимматлашган.

Иқтисодиёт

25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди

Қозоғистонда бўлиб ўтган парламент сайловида президент Қосим-Жомарт Тоқаев маъмуриятини қўллаб-қувватловчи Adilet партияси 71,17 фоиз овоз олди.

Жаҳон

25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб

Дунёнинг биринчи триллионери Илон Маск кўп вақтини китоб ўқишга сарфлайди. У ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та бадиий бўлмаган китобни санаб ўтган.

Маданий

24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда

Беш йилдан бери давом этаётган уруш Россия ва Украинада нафақат армияни, балки таълим тизимини ҳам ўзгартирмоқда.

Жаҳон

24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди

Миллий ҳунармандчилик намунаси бўлган иккита шийпон аллақачон Вашингтонга етказилган.

Ўзбекистон

24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»

Украина президенти узоқ масофали зарба воситалари, жумладан, «Фламинго» ракеталари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш зарурлигини билдирди.

Жаҳон

24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг қарийб 93 фоизини енгил автомобиллар ташкил этади.

Ўзбекистон

24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг Теҳронга қарши иқтисодий босим чораларига қўшилган давлатларни душман сифатида кўришини маълум қилди. 

Жаҳон

24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди

Нью-Йорк федерал суди АҚШ Давлат департаментининг 75 давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди. Қарор Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларига ҳам дахл қилади.

Сиёсат

24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади

Беларусь ҳукумати Хельсинкидаги дипломатик ваколатхона фаолиятини 2026 йил 1 сентябрдан тўхтатишга қарор қилди. Қарор сабаби ҳужжатда кўрсатилмаган.

Жаҳон

22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда

Арманистон Озарбайжонда жазо ўтаётган собиқ қарабоғ сепаратистларини консуллик нуқтайи назаридан зиёрат қилишни ташкил этишда бетараф учинчи давлатдан ёрдам сўраган.

Жаҳон

22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади

Бу ўқувчиларга касбий таълим олиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Таълим

22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон ҳукуматидан блогер Никита Макаренко фаолиятига объектив ҳуқуқий баҳо беришни кутаётганини билдирди.

Сиёсат

22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди

“Бундай ҳужумлар террорчилик ҳаракатларидан бошқа нарса эмас. Биз албатта жавоб қайтарамиз”, — деди Зеленский.

Жаҳон

22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи

Туркия Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва яна бир исроиллик амалдорга нисбатан Интерпол орқали халқаро қидирув эълон қилиш жараёнини бошлади.

Жаҳон

22.08.2026, 10:11

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →