Қурувчиларнинг маккарона шартномалари фош этилди
Айрим ҳолатларда шартномаларни қурувчи компания эмас, “агент” ёки “тижорат вакили” сифатида бошқа шахслар имзолаган бўлиб, бу муаммо юзага келганда ҳақиқий қурувчининг жавобгарликдан қочишига олиб келмоқда.
Ўзбекистон
10.02.2026, 16:51
Улашиш:

Рақобат қўмитаси текширувлари айрим қурилиш компаниялари тузаётган шартномалар харидорлар манфаатларини ҳимоя қилмаётганини кўрсатди. Қўмита маълумотига кўра, бу каби шартномалар асосан қурувчилар фойдасига хизмат қилган.
Қарийб 130 та қурувчи–истеъмолчи шартномаси экспертизадан ўтказилиб, уларнинг аксариятида қонун талабларига зид ва истеъмолчи ҳуқуқларини чекловчи бандлар мавжуд экани маълум бўлди.
Аниқланишича, кўп ҳолатларда шартномаларга уйни ўз вақтида топширмаганлик учун пеня, кафолат муддати ҳамда нуқсонларни бартараф этиш мажбуриятлари киритилмаган. Шу билан бирга, харидор шартномани бекор қилган тақдирда, тўланган маблағни қайтариш муддати асоссиз равишда 30 кундан 3 йилгача этиб белгиланган.
Айрим ҳолатларда эса шартномаларни тўғридан-тўғри қурувчи компания эмас, балки “агент” ёки “тижорат вакили” сифатида бошқа шахслар имзолаган. Бу эса муаммо келиб чиққан тақдирда ҳақиқий қурувчининг жавобгарликдан қочишига олиб келган.
Ушбу қоидабузарликлар ва сифатсиз қурилишлар бўйича келиб тушган 1 700 дан ортиқ мурожаат асосида Рақобат қўмитаси қурувчилардан 22,1 миллиард сўм маблағни фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилдирди. Шунингдек, рухсат ҳужжатларисиз уй-жойларни реклама қилган компанияларга нисбатан молиявий жарималар қўлланилди.
Рақобат қўмитаси фуқароларни уй харид қилишдан олдин шартномани малакали ҳуқуқшунос билан кўриб чиқишга ҳамда қурувчи ҳақидаги маълумотларни “Шаффоф қурилиш” тизими орқали текширишга чақирди.
Ўзбекистон
10.02.2026, 16:51
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди
Ўзбекистон
24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?
Сиёсат
24.10.2026, 11:06

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?
Иқтисодиёт
24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади
Маданий
23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда
Ўзбекистон
23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп
Сиёсат
23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди
Ўзбекистон
22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда
Ўзбекистон
22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади
Жаҳон
21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?
Иқтисодиёт
21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?
Маданий
21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди
Ўзбекистон
21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади
Спорт
21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?
Ўзбекистон
20.10.2026, 16:58
машҳур янгиликлар

Ўзбекистонда икки вазирлик бирлаштирилди
Таълим
05.10.2026, 15:37

Тошкентда октябрдан метро ва автобусларда йўл ҳаққи оширилади
Иқтисодиёт
28.09.2026, 09:49

"Uzbek" сарлавҳада: хориждаги жиноятлар Ўзбекистон имижига қандай таъсир қилмоқда?
Ўзбекистон
08.10.2026, 14:31

Ўзбекистон 2031 йилда БМТнинг йирик конгрессига мезбонлик қилади
Сиёсат
29.09.2026, 11:23

Сирожиддин Одилов иши: нега фуқаролар блогерлардан ёрдам сўрайди?
Ўзбекистон
07.10.2026, 18:38

Human Rights Watch Сирожиддин Одилов ишида адолатли судлов юзасидан хавотир билдирди
Ўзбекистон
08.10.2026, 19:12
